Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet55/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Аффектлар. Ҳаддан зиёд тез кечириши билан мияда пайдо бўлув-чи, шахсни тез қамраб олувчи, жиддий ўзгаришларни юзага келти-рувчи, жараёнлар устидан иродавий назоратларнинг бузилишига етак-ловчи (ўзини ўзи бошқаришни заифлаштирувчи), организм аъзолари функциясини издан чиқарувчи эмоционал жараёнларга аффектлар деб аталади. Аффектлар қисқа муддатли бўлиб, улар фавқулоддаги ёнғинга, ярқираган портлашга, тўсатдан келган дўлга, тўфонга, ку-тилмаган силкинишга ўхшаб кетади. Мабодо эмоция руҳий тўлқин-ланиш дейилса, унда аффект ҳолатлари турли босқичлардан тузилган бўлиб, улар ўзаро ўрин алмашиб туради. Маълумки, ваҳимага, таҳли-кага, саросимага тушиб қолган, ўта қувонган, кулги нашидаси билан банд бўлган, умидсизлик тузоғига илинган инсон турли вазиятларда борлиқни бир текис акс эттира олмайди. Чунки у мазкур шароитлар-Да ўз кечинмаларини ҳар хил ифодалайди, ўзини турли даражада уш-лайди, ҳаракатларини эса турлича бошқаради. Бунда оралиқ мия ва мия катта ярим шарлари пўстлоғидаги маълум марказларнинг кучли қўзғалиши ва бошқа марказларнинг тормозланиши меъёрдан чиқиб кетиши туфайли ўзаро алмашиниб қолади. Ҳаракатчанликнинг аста-секин кўтарилишидан иборат стеник ҳолат астеник ҳолат билан ал-машинади (кучли ҳолат кучсиз билан аралашиб кетади), лекин қайта тикланишга улгурмайди. Масалан, жўшқин ҳаракатда, кўз ялтираши-да, юз қизаришида вужудга келаётган кучли жаҳл кўринишлари кўзнинг хираланиши, юз оқариши, ранг ўчиши билан боғлик қаттиқ ғазабга айланиши мумкин. Умидсизлик кечинмасида организмнинг жўшқин реакцияси баъзан ҳушидан кетиб қолиш ҳолати билан алмашинади. Ушбу вазият лотинча «зШроз» ступор, яъни серрайиб қолиш, карахт ҳолати деб психологияда қўлланилади.
Аффект ҳолати бошланишида шахс инсоний қадриятларнинг бар-часидан узоқлашиб, ўз ҳиссиётининг оқибати тўғрисида ҳам ўйла-майди, ҳатто тана ўзгаришлари, ифодали ҳаракатлар унга бўйсунмай боради. Кучли зўриқиш натижасида майда, кучсиз ҳаракатлар барҳам топади. Тормозланиш мия ярим шарлари пўстини тўла эгаллай бош-лайди, қўзғалиш пўстлоқости нерв тугунчаларида, оралиқ мияда авж олади, холос. Бунинг натижасида шахс ҳиссий кечинмасига(даҳшат, ғазаб, нафратланиш, умидсизлик ва ҳоказолар) нисбатан ўзида кучли хоҳиш сезади.
Маълумотларнинг кўрсатишича, кўпинча ҳиссиётлар аффектив шаклда ўтиши тажрибаларда синаб кўрилган. Жумладан, 1) театр то-мошабинларида, 2) тантана нашидасини сураётган оломонларда, 3) эс-ҳушини йўқотган, телбанома севги афсоналарида, 4) илмий каш-фиёт лаҳзасида, 5) тасодифий қизғин учрашувларда жўшқин шодлик-лар мужассамлашади.
Аффектлар вужудга келишининг дастлабки босқичида ҳар бир шахс ўзини тутушини, ўзини кўлга олишни уддалаш қурбига эга бўлади. Уларнинг кейинги босқичларида иродавий назорат йўқотилади, иро-дасиз ҳаракатлар амалга оширилади, йўланмасдан хатти-ҳаракат қилинади. Аффектив ҳолатлар масъулиятсизлик, ахлоқсизлик, мастлик аломатида содир бўлади, лекин шахс ҳар бир хатти-ҳаракати учун жавобгардир, чунки у акл-заковатли инсондир. Аффектлар ўтиб бўлга-нидан кейин шахснинг руҳиятида осойишталик, чарчаш ҳолати ҳукм суради. Баъзи ҳолларда ҳолсизланиш, жамики нарсага лоқайд муно-сабат, ҳаракатсизлик, фаоллик барҳам топиши, ҳатто уйқуга мойил-лик юзага келади. Шу билан бирга аффектив шок (французча сИос зарба деган маъно англатади) ҳолати ҳам содир бўлади, бунинг оқиба-тида организмнинг ички аъзолари функцияси бузилади, ҳатто юрак хуружи (инфаркт лотинча агсШ5 - «хавф тўлдирғич», миокард юнон ча туз томир, кагсНа юрак деган маъно билдиради) юзага келади. Шуни ҳам унутмаслик керакки, аффектив қўзғалиш муайян давргача давом этиши, баъзан ўқтин-ўқтин кучайиши ёки сусайиши (пасайи-ши) содир бўлиб туриши мумкин.
СтресС Стресс инглизча 5ГГС55 сўзидан олинган бўлиб, жиддий-лик, кескинлик, зўриқиш деган маъно англатади. XX асрнинг иккин-чи ярмидан бошлаб кескин вазият туфайли вужудга келадиган эмо-ционал ҳолатларни тадқиқ этиш психология, физиология, тиббиёт фанларида кенг қўламда амалга оширила бошланди. Стресс - оғир жисмоний ва мураккаб ақлий юкламалар, ишлар меъёридан ошиб кетиб, хавфли вазиятлар туғилганида зарурий чора-тадбирларни зуд-лик билан топишга интилганда вужудга келадиган ҳиссий зўриқиш-лар. Мана шундай шароитлар ва вазиятларнинг барчасини бирон-бир эмоция тури рўёбга чиқаради. Стресс эмоционал ҳолатининг пайдо бўлиши ҳамда кечишининг психологик хусусиятларини аниклаш на-фақат учувчилар, космонавтлар, диспетчерлар (инглизча сН5ра1спег ишлаб чиқаришни мувофиқлаштирувчи маъносини англатади) учун, балки судьялар, корхона раҳбари, таълим тизими ходимлари учун ало-ҳида ижтимоий-психологик аҳамият касб этади.
Психология фанига стресс тушунчасини олиб кирган олим кана-далик физиолог Г. Селье (1936) саналади. У стрессни тадқиқ қилиш-да мослашув аломати (адаптацион синдром юнонча зупёготе — бел-ги, аломат, кўриниш мослашуви демакдир) масаласига, унинг фаоли-ятга ижобий ҳамда салбий таъсир этишига алоҳида аҳамият берган. Шунингдек, экстремал (лотинча ехГгеглиз фавқулоддаги ҳолат, энг охирги вазият маъносини англатади) вазиятлардаги, мураккаб жара-ёнлардаги стресснингўзига хослиги, фаолиятни қайтаташкил қилиш-гача (дезорганизация лотинча, с!е ог£ат5аГюп французча ташкилот, тузилма маъносини билдиради) олиб бориши, шунга ўхшаш шароит-ларда шахс хулқини башорат этиш (прогноз юнонча рго§поз15 - ба-шорат маъносини англатади) имкониятлари Г. Сельетомонидан ўрганилган.
Тадқиқотчи У. Кенноннинг гомеостазис (юнонча ўхшашлик $1а515 маъносини билдиради) ҳақидаги таълимотида стресс ҳолати ҳар то-монлама ўрганилган. Ушбу терминни у психологияга 1929 йилда олиб кирган. Гомеостазис механизмда мослашиш хусусиятлари яққол ўз ифодасини топади. Унинг мулоҳазасича, фаолият шаклларини амалиётга татбиқ этиш жараёнида нерв системаси ва мия функциясини оқилона таъминлаб туришда ҳамда сакдашда гомеостазис муҳим роль ўйнайди.
Стресс ҳолатида шахснинг хатти-ҳаракатлари ўзига хос тарзда ўзга-ради, унда қўзгалишнинг умумий реакцияси пайдо бўлади, унинг ҳара-катлари тартибсиз равишда амалга оширилади. Стресснинг кучайи-ши эсатескари реакцияга олиб келади, натижада тормозланиш, суст-лик, заифлик, фаолиятсизлик устуворлик қила бошлайди. Лекин стресс ҳолатида физиологик ўзгаришлар ташқи томонидан қарийб кўзга таш-ланмаслиги мумкин. Бироқ муаммони ечишдаги қийинчилик, диққатни тақсимлашдаги саросималик стресснинг ташқи ифодаси деб тахмин қилинса бўлади. Шахс стресс ҳолатида телефон номерини адаштиради, вақтни чамалашда янглишади, онг фаолияти енгил тор-мозланади, идрок кўлами тораяди ва бошқалар.
Стресс ҳолатида шахснинг психологик хусусиятлари, турмуш тар-бияси, шаклланган малакаси муҳим роль ўйнайди. Кескинликнинг олдини олишда шахснинг олий нерв фаолияти, нерв системасининг хусусиятлари алоҳида аҳамият касб этади. Ундаги юксак ҳис-туйғу-лар (масъулият, бурч, жавобгарлик, ватанпарварлик, садоқат ва ҳока-зо) стресс ҳолатида хатти-ҳаракат бузилишининг олдини олишга хиз-мат қилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling