Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet63/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Ирода тўғрисида умумий тушунча.
Ирода актининг тузилиши.
Ирода назариялари талқини.
Ирода хислатларини шакллантириш хусусиятлари.
Ирода патологияси, уни коррекциялаш.
Реферат учун мавзулар
Ирода психологик категория сифатида.
Иродавий акт тузилиши ҳақида мулоҳазалар.
Иродани мустаҳкамлаш ва шакллантириш имкониятлари.
Шахс камолотида ироданинг роли.
Дцабиётлар
/. Божович Л.И. Сознательно управлять своим поведением. Журн. Семья и школа, 1981, № 4.
Иванников В.А. Психологические механизмм волевой регуляции. —М.: МГУ, 1991.
Калин В.К. Изучение волевой активности школьников.-Вопр. психол., 1980, № 2.
4. Ковалев А.Г. Самовоспитание школьников. —М.: 1967.
5. Миллер Дж., Галантер Е., Прибрам К. Планн и структурь1
поведения. —М.: 1965.
Муздибаев К. Психология ответственности. —Л.: 1983.
Ойгензихт В.А. Воля и воля изявление. Душанбе. 1983.
8. Пуни А. Ц. Психологические основи волевой подготовке в
спорте. —Л.: 1977.
9. Селиванов В.И. Воля и ее воспитание. —М.: 1976.
10. Столин В.В. Самосознание личности. —М.: 1983.
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ШАХСНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
IX БОБ. ТЕМПЕРАМЕНТ 1. Темпераментнинг психологик тавсифи Темперамент тўғрисида умумий тушунча
Инсоннинг руҳий олами бетўхтов ҳаракатлар мажмуасидан иборат бўлиб, бири иккинчисини бевосита тақозо этади ва улар узлуксиз занжир тизимига ўхшаш тарзда ҳукм суради. Худди шу боис шахс руҳиятида ташқи атроф-муҳит тўғрисидаги таассуротлар, ўтмиш хо-тиралари, келажак юзасидан ижодий хаёллар, эзгу ниятлар, хоҳиш истаклар, мақсад ва тилаклар, мулоҳаза, фикр ва муаммо, ҳиссий ке-чинмалар, иродавий сифатлар узлуксиз тарзда ўзаро ўрин алмашти-риб туриши эвазига онтогенетик дунёга мустаҳкам негиз ҳозирлана-ди. Руҳий олам кечиши, унинг суръати, мазмуни, шакли, қўлами, хусусияти, хислати, сифати, механизми алоҳида, яккаҳол инсонда ранг-баранг тарзда намоён бўлиши кузатилади. Шунинг учун бўлса керак, инсонлар табиат ҳодисаларига, омилларига, таъсир кучларига тез ёки секин, енгил ёки мушкулот билан жавоб қайтаришга мойиллик кўрса-тадилар.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, психик фаолиятнинг ди-намикаси нафақат темпераментга, балки мотивларга, психик ҳолат-ларга, ҳис-туйғуларга ҳам бевосита боғлиқдир. Мисол учун, инсон ўзи темпераментнинг қайси турига тааллуқли бўлишидан қатъи на-зар, ўз фаолиятига лаёқатли, майли кучли, интилиши қатъий, қизи-қувчан бўлса, уни ташкиллаштиришда ва назардан қолишда уюш-қоқлик, ҳаракат суръати эса тезкор амалга ошади, унга лоқайд муно-сабатни билдирса, иш суръати секин ва суст кечади. Ҳар қандай ва-зиятга қарамасдан, шахснинг қариндош уруғлари тўғрисидаги, шу-нингдек, жаҳонда кечаётган нохуш хабарлар унинг аъзойи баданини ларзага келтиради, лаби қурийди, ранги бўзаради, атроф-муҳитга нис-батан мўлжалини йўқотади. Психологияда темпераментга тааллуқли индивидуал динамик хусусиятлар билан мотивлар ва психологик ҳолат-лар, ҳиссий кечинмаларнинг динамик хусусиятлари ўртасида муайян даражада тафовут мавжудлиги алоҳида таъкидланади. Улар орасидаги фарқларни ажратиб кўрсатиш мақсадида қўшимча белгилар кирити-лади ва ўзига хос тарзда тавсифлаб берилади. Уларнинг айримларини ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ.
1- Фавқулодда темпераментнинг бир хил хусусиятлари, мотив, псииндивидуал хусусиятлари билан темпераментга алоқадор нерв тизи-ми хусусиятларининг ўзаро қўшилувини нерв тизимининг типи деб номлайди ва уни тўртта типга ажратади: а) кучли, мувозанатли, эп-чил; б) кучли, мувозанатсиз, эпчил; в) кучли, мувозанатли, суст; г) кучсиз тип.
Йирик рус психологларидан бири Б. М. Теплов (1896—1965) ва унинг шогирдлари, маслакдошлари И. П. Павловнинг тадқиқотлари-ни давом эттириб, инсон нерв жараёнлари хусусиятларининг ўзига хос томонларини очишга муваффиқ бўлдилар. Улар нерв-физиоло-гик жараёнларнинг нозик қирраларини ўрганишда махсус мослама-лар ёрдами билан ўзгаришларни қайд қилиш ҳамда олинган натижа-ларни (омилларини) математик статистика методлари орқали ҳисо-лашни татбиқ этдилар. Б. М. Теплов илмий мактаби намояндалари томонидан олинган маълумотларга қараганда, инсонда ҳосил қилинадиган шартли рефлексларнинг баъзи бир индивидуал хусусиятлари ўзаро уйғунликка эгадир. Уларнингтаъбирича, ўзаро боғлиқ индиви-дуал хусусиятлар тизими асаб тизимининг муайян хусусияти билан тавсифланади. Жумладан, ўзаро боғланган хусусиятлар, биринчидан, шартли қўзғовчи мустаҳкамланиши давом этишидан қатъи назар, шартли рефлекслар сўниши даражасига, иккинчидан, қўзғовчилар-нинг кучли ёки кучсизлиги билан шартли реакциянинг ҳажми ораси-даги тафовутларга, учинчидан, асосий қўзғовчи сезгирлигига бегона (нотаниш) қўзғовчини ижобий (салбий) таъсир ўтказиш даражасига, тўртинчидан, бошқа кўринишдаги ёки кучланишдаги қўзғалиш жара-ёнларининг кучига боғлиқдир. Маълумотларнинг таҳлилига биноан, тормозланишнинг (тўхталишнинг) кучи билан нерв жараёнларининг мувозанатлашувига тааллукди шартли рефлектор фаолиятининг ин-дивидуал хусусиятлари туркумлари шунга ўхшаш усул ёрдами билан кашф қилинган. Шунингдек, Б. М. Теплов илмий мактабининг на-мояндалари томонидан ижобий ва тормозловчи шартли рефлекслар-нинг ҳосил бўлиш тезлигини тавсифловчи индивидуал хусусиятлар туркуми ҳам таъбирлаб берилгандир. Ушбу индивидуал хусусиятлар моҳиятида ифодаланувчи асаб тизимининг нотаниш хусусияти дина-минлик деб номланган. Бундан ташқари, улар шартли рефлектор фаолиятининг бир гуруҳ индивидуал хусусиятлари қўзғалиш жараё-нининг тўхталишининг тезлиги маҳсули сифатида тахмин қилинган хусусиятни (янги хислатни) лабиллик, яъни лотинча 1аЪ1а115 - беқа-рорлик деб атаганлар. Шунинг билан бирга асаб тизимининг бошқа хусусиятлари мавжудлиги тўғрисида илмий тахминлар илгари сурил-ган, чунончи: сензитивлик, реактивлик ва ҳоказо. Б. М. Теплов илмий мактаби И. П. Павлов тадқиқотларида аниқ-ланган асаб тизимининг хусусиятлари тўғрисидаги назария ва тах-минлар муайян даражада кенгайтирилган ҳамдатемпераментнингтуб моҳиятини тушунтиришга қулай имкониятлар яратилган. Лекин шун-дай чуқур изланишлар олиб борилишига қарамай, психологлар томо-нидан кашф қилинган хусусиятларнинг кимёвий ва физикавий мо-ҳияти то ҳанузгача номаълум бўлиб қолмоқда.
Худди шу боис, асаб тизимининг хусусияти тўғрисидаги илмий мушоҳадалар фақат шартли рефлектор фаолияти билан ўзаро боғлиқ индивидуал хусусиятлар туркумига тааллукли умумий сабаблар бўйи-ча талқин қилишни ифодалайди, холос.
Нерв тизими хусусиятлари билан темпераментнинг боғлиқлиги аксарият ҳолларда мана бундай омилларнинг моҳиятида акс этиши мумкин. Жумладан, негизида асаб тизимининг фараз қилинган фи-зиологик хусусияти ётган шартли рефлектор фаолиятининг ўзаро боғ-лиқ индивидуал хусусиятларнинг муайян туркуми шахсда қанчалик кўп мужассамлашса, темпераментнинг унга мутаносиб хусусияти худди шу даражада намоён ёки акс ҳолатда шунча кам ифодаланиши куза-тилади: 1) инсонда шартли рефлекс шаклланган бўлса-да, лекин у тез сўна бошласа; 2) ташқи қўзғовчи шартли рефлексда кучли тормозла-нишни вужудга келтирса; 3) шахс кучсиз қўзғовчиларга кучли қўзғов-чилар сингари шиддат билан реакция қайтарса; 4) одам кучсиз қўзға-лиш жараёни билан уйғунлашган хусусиятларни аниқласа; 5) инсон-да кучли эмоционал қўзғалиши ҳамда диққатнинг чалғиши юзага ке-лади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, И. П. Павлов таълимотида тем-пераментнинг психологик таъсири асаб тизимининг барча хусусият-лари билан алоқадорлиги ёки унинг типига тегишли эканлиги ту-шунтирилади. Худди шу боис, темпераментнинг у ёки бу хусусияти асаб тизимининг бирорта хислати билан эмас, балки хусусиятлар-нинг туркумлари билан алоқага киришади. Бунинг таъсирида асаб тизими хусусиятларининг миқдорий муносабатларида темперамент хусусиятлари ҳам сифат ўзгаришини ясайди.
Йигирманчи асрнинг 60-70 йилларида ушбу соҳа бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, темпераментнинг психоло-гик тавсифи билан И. П. Павловнинг типлари ўртасида алоқа ҳукм суришига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Темпераментга тааллуқли асабтизиминингтиплари ҳам инсонга, ҳам ҳайвонларгатегишли бўлиб, улар умумий типлар деб номланади. Бинобарин, темпераментнинг физиологик асоси — бу асаб тизимининг умумий типларидир. Бироқ, И. П. Павловнингтиплари — бу нервтизими хусусиятларинингтанҳо типик бирикмаси эмасдир, чунки кейинчалик бу борада янги бирик-малар топилди. Лекин ажратилган типларнинг барчаси бир текис аҳамиятга молик эмаслиги туфайли уларнинг энг асосийлари кучли ва кучсиз типлардан ташкил топади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling