Эргаш ғозиев


Download 0.91 Mb.
bet65/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Сангвиникжуда фаол, ҳар бир нарсага ҳам қаттиқ кулаверади; ёлғон далиларга жаҳли чиқади. Атрофдаги нарсалар, маърузалар диққатини тез жалб этади. Имо-ишораларни кўп ишлатади, чеҳрасига қараб кайфиятини англаб олиш қийин эмас. Жуда сезгир бўлишига қарамай, кучсиз таъсир (қўзғатувчилар)ни сеза олмайди, серғайрат, ишчан, толиқмас. Фаоллик билан реактивлик муносабати мувозана-тида, интизомли, ўзини тия билади, бошқара олади. Хатти-ҳаракати жўшқин, нутқсуръати тез, янгиликни тез пайқайди, ақл идроки тий-рак, топқир, қизиқишлари, кайфияти, интилишлари ўзгарувчан. Кўникма ва малакаларни тез эгаллайди. Кўнгли очиқ, дилкаш, муло-қотга тез киришади. Хаёлоти (фантазияси) юксак даражада ривож-ланган: ташқи таъсирларга ҳозиржавоб ва ҳоказо.
Холерик - суст сензитивлик хусусиятига эга. Жуда фаол ва реак-тив. Кўпинча реактивлиги фаолликдан устун келади. Бетоқат, сер-зарда, тинимсиз.
Сангвинликка қараганда силлиқроқ, лекин кўпроқ қотиб қолган (ригидроқ).
Қизиқишлари, интилишлари барқарор, хатти-ҳаракатларда қатъ-ийлик мавжуд. Бироқдиққатни бир жойгатўплашда қийналади. Нутқ суръати тез ва ҳоказо.
Флегматик-сензитивлиги суст, ҳис-туйғуси (эмоцияси) кам ўзга-рувчан, шунга кўра бундай шахсни кулдириш, жахдини чиқариш, кайфиятини бузиш қийин. Кўнгилсиз ҳодиса, хавф-хатар ҳақидаги хабарга хотиржамлик билан муносабатда бўлади. Вазмин, кам ҳара-кат. Имо-ишораси, мимикаси кўзга яққол ташланмайди. Лекин сер-ғайрат, ишчан, фаол, чидамли, матонатли. Нутқ ва ҳаракат суръати суст. Фаросати қийиқроқ. Диққатни тўплаши осойишта. Қотиб қол-ган (ригид). Диққатни кўчириш қийин. Интровертированлашган, кам-гап, ичимдан топ. Янгиликни қабул қилиши мураккаб. Ташқи таас-суротларга сустлик билан жавоб беради (қайтаради).
Меланхолик — сензитивлиги юксак. Тортинчоқ, ғайратсиз. Араз-чан, хафахон. Жимгина йиғлайди, кам кулади. Қатъийлиги ва муста-қиллиги заиф. Тез толади. Ортиқча ишчан эмас. Диққати барқарор. Ҳис-туйғуси суст ўзгаради. Қотиб қолган (ригид). Интровертирован-лашган.
Психологик маълумотлар эътироф этишича, ирсият ва турмуш шароитлари темперамент типлари ўртасидаги тафовутларнинг сабаб-чисидир. Шунинг учун ирсий физиологик хусусиятлари бир хил ва битта тухумдан яралган (гомозигот) эгизакларнинг темперамент ху-сусиятларини иккита тухумдан вужудга келган (гетерозигот) эгизак-ларнинг темперамент хусусиятлари билан қиёсланса, бу омил тас-диқланиши мумкин. Маълумотларга қараганда, гетерозигот эгизак лардан фарқли ўлароқ, гомозигот эгизаклар темперамент хусусиятла-ри шунчалик ўхшашки, ҳатто улар ирсият йўли билан берилиш омил-ларини 85% тасдикдаш имкониятига эга. Тарбиявий муҳит турлича бўлишига қарамай, ўхшашлик сакданиб қолиши тажрибаларда кўп марта текширилган. Лекин темпераментнинг айрим хусусиятлари ўзга-риши тўғрисидаги маълумотлар инкор этилмайди, унга фавқулоддаги ташқи ҳамда ички шароитлар кескин таъсир ўтказади (масалан, тоғ шароити, хавф-хатар мавжудлиги ва ҳоказо).
Шуни эсда сақлаш жоизки, темперамент айрим хусусиятларининг турмуш шароити билан тарбиявий таъсирида ўзгариши жараёнини темпераменттипларинингтакомиллаштирувидан фаркдай олиш шарт. Маълумки, темперамент типи унга мутаносиб хусусиятлари бирдани-га пайдо бўлган нарса эмас, чунки асаб тизимининг такомиллашуви умумий қонуниятлари темпераментга ҳам таъсир ўтказиб, ўз измини қолдиради. Шахснинг камолотига биноан, темперамент хусусиятла-ри асаб тизимининг такомиллашуви билан боғлиқтарзда рўёбга чиқа боради ва мазкур жараён темперамент ривожини узил-кесил ҳал қилади.
Шуни таъкидлаш ўринлики, темпераментни фаолият талабларига мослаштириш (мувофикдаштириш) имконияти мавжуддир. Чунки ҳар қандай фаолият психик жараёнлари динамикасига муайян талаблар тизимини қўяди. Чунончи: 1) касб-ҳунарларнинг инсонлар темпера-ментига мос турини танлаш керак, чунки уларнинг психик хусусият-ларига мутаносиб касбни танлаш профессионал танлаш дейилади; 2) шахсларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олиш жоиз; 3) тем-пераментга хос камчиликларни (салбий иллатларни) бартараф этиш лозим; 4) инсонларда индивидуал услубни шакллантириш зарур. Шахснинг фаолиятига онгли, фаол ва ижодий муносабатда бўлиши муваффақиятлар гаровидир.
Фаолиятнинг индивидуал услуби инсонда ўзидан ўзи вужудга кел-майди, у шахс камолотининг барча босқичларида (боғча ёшидан эъти-боран то касбий маҳорат эгаллангунга қадар) шаклланиб боради. Инсоннингтемпераментини фаолиятнингзарурталабларига мослаш-тириш орқали унда индивидуал услуб таркиб топтирилади. Худди шу боисдан, фаолиятнинг индивидуал услуби дейилганида, шахс учун ўзига хос ва муваффақиятга эришишнинг мақсадга мувофиқ йўллари индивидуал тизими тушунилади. тутишида ўз ифодасини топади. Шу билан бирга характернинг хис-лати ҳисобланмиш меҳнатсеварлик: а) меҳнат инсонларга роҳат туй-ғуси келтиришида, ишсизликда афсус чекишида; б) атроф-муҳитдаги нарсаларга диққатини чалғитмай, вақтни беҳуда сарфламай, вужуди билан виждонан меҳнат қилишида рўебга чиқади.
3. Шахс ҳаракатларининг сифати ва уларнинг оқилона усуллари нафақат унинг муносабатларига алоқадор, балки инсоннинг ирода-вий, ҳиссиёти, диққати, ақлий сифатларига ёки психик жараёнлари-нинг индивидуал хусусиятларига ҳам боғликдир. Чунончи, меҳнатда кўзга ташланадиган тиришқоклик, пухталик меҳнатга нисбатан ижо-бий муносабатни акс эттиришга эмас, балки бошқа омилларга: а) диққатнингтўпланишига (марказлашувига), б) ҳаракатларнинганиқ-лиги, мақсадга йўналганлиги, в) иродавий зўр беришга, г) усуллар маҳсулдорлигига, д) аклнинг тийраклигига боғлиқ. Характернинг аклий, ҳиссий, иродавий хислатларига ажратишни ҳаракат усуллари-дан ҳамда хилма-хил руҳий жараёнларнинг устуворлик қилувчи таъ-сиридан келиб чиққан ҳолда амалга ошириш мумкин.
Характер хислатлари шахсни муайян фаолиятга ундовчи омил си-фатида майдонга чиқиши мумкин. Маълумки, характернинг аксари-ят хислатлари шахснинг хатти-ҳаракатлари муваффақиятини белги-ловчи туртки ва фаол майллар бўлиб ҳисобланади. Одатда, шахслар ўзаро ўхшаш шароитларда бир хил мотивлар ва муносабатларга асос-ланиб, аниқ мақсадга интилиб, мақсадга эришишга мутаносиб ҳара-кат усулларига нисбатан мойилликни намоён этадилар. Мойиллик-лар негизида характер хислатларининг ундовчанлик кучи вужудга келади ва унинг таъсири туфайли инсон табиий шароитга зид, мақ-садга номувофиқ ҳаракат усулларидан фойдаланади.
Шахс баъзида ўз характер хислатидан афсусланади, лекин бош-қача ҳаракатни амалга оширишни уддасидан чиқмайди. Хорижий пси-хологларнинг тасдиклашича, айрим инсонлар фаолиятида муваффа-қиятсизликдан хавсирашга қараганда, улар ўз ютукларини юксакроқ қадрлайдилар ва юқори баҳолайдилар. Муваффақиятсизлик улар учун ҳалокатли ҳодиса эмас, шунинг учун «таваккалчилик»ка қўл уришида давом этаверадилар. Бошқа тоифадаги одамлар муваффақиятсизлик-дан чўчийдилар, ўта эҳтиёткор бўладилар, қийинчиликдан юз ўгира-ди, енгил ишга қўл уришни лозим топадилар.
Мақсадга номувофиқ, лекин шахс учун ўзига хос ҳаракат усулла-рини танлашга мойиллик кучли иродавий зўр бериш шароитларида, жиддийлик (зўриқиш) вазиятларида ёрқин акс этади. Инсон учун ўзига хос ҳаракат усули фавқулоддаги шароитда мақсадга мувофиқ келса, у ҳолда ўз хислатига номувофиқ, бир хил йўсиндаги усулларидан фой-даланишга қараганда кўп куч-қувват, қатъийлик, ишчанлик намо-йиш қилинишни маъқул топади. Мабодо характер хислатлари табиий (объектив) шароит талабига қарши ҳаракат қилишга ундаса, унинг хислатлари ўзига халақит ва панд беради. Характер хислатлари шаро-ит, вазият талабларига мувофиқ тушса, у ҳолда бунда шахс ижобий фаолият кўрсатади, бутун куч-қувватини жамлаб ҳаракат қилишга имкон туғилади.
Шундай қилиб, харакат хислатлари шахсни муайян йўсинда инти-лишига, баъзида шароитга зид ҳаракат қилишга ундаш билан бирга, улар мураккаб вазиятларда ёрқин рўёбга чиқадилар. Ҳаққонийлик, дадиллик, тўғрилик шахсни нохуш кечинмаларга олиб келишига қара-май, уни давраларда ҳақиқатни тик айтишга ундайди, собитқадам-ликни шакллантиришга хизмат қилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling