Эргаш ғозиев
Характернинг физиологик асослари
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Характернинг физиологик асослари
Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик ша-роитларидан бири - характер хусусиятларининг физиологик ҳамда психологик жиҳатдан ифодаланиши ўртасидаги ўхшашлик бўйича тах-миний хулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий мактаби материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида овқат-ланиш орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир қилиш туфайли мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли қўзғов-чига жавобан икки хил динамик стереотиплар ҳосил бўлиши мумкин. Ҳаракат стереотиплар ва сўлак ажратишдан иборат ижобий ва томоз-ланиш шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига электр токи билан таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг ўзига му-дофаа ҳаракатлари стереотиплари реакцияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида ётган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш механизмининг моҳияти шуки, шароитга боғлиқ тарзда марказий асаб тизимида ҳар хил функционал ҳолат пайдо бўла-Ди, чунончи, овқатланишда овқатланишнинг марказларида кучли Қўзғалиш юзага келади ва бундай овқатланиш билан боғлиқ доми-нанта туғилади. Терига электр токи билан таъсир қилишда мудофаа билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофа-за (мудофаа) доминантаси вужудга келади. Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характерининг хислат-лари намоён бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд: 1) улар ҳайвонлар ва одамлар учун стереотип хусусиятга эга; 2) шароитга боғлиқҳолда одам-ларда ва ҳайвонларда бир қўзғовчига жавобан хилма-хил стереотип хусусиятли реакциялартизими вужудга келади; 3) функционал ҳолат-лар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва доимий хусусият касб этади. Функционал ҳолатлар ҳосил бўлишининг ташқи омилларига асосла-ниб; характер хислатлари шакллантиришнинг физиологик шароит-ларидан бири кўчиш механизми асосида динамик стереотипларнинг вужудга келишидир. Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ асаб тизимининг шартли рефлектор функционал ҳолати шахснинг шаро-итга нисбатан турлича муносабатига боғлиқдир. Масалан, тажрибага нисбатан текширилувчи муносабати ўзгартирилса, унда нерв жараён-ларининг қўзғалувчанлиги, ҳаракатчанлиги, тўхталиши кучаяди, де-мак асаб тизимининг функционал ҳолати ўзгаради. Шундай қилиб, характер хислатларининг асоси кўчиш механизми инсонларда ҳай-вонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда иккинчи сигнал тизими ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. Характер хислатларининг намоён бўлиши билан асабтизими қиёс-ланса, у ҳолда биринчисининг рўёбга чиқиши ўзгача физиологик шароитга асосланишини кўриш мумкин. Собиқ совет психологияси-да таъкидланишича, асаб тизими умумий типининг зид хусусиятлари психологик жиҳатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б. М. Теп-лов, В. С. Мерлин, Е. А. Климовларнингтадқиқотларида, ўқиш, спорт ва меҳнат фаолиятларида ҳаракат усулларининг индивидуал фаркла-ри аиикланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо бўлиш-нинг ўзгача физиологик шароити асаб тизими умумий типининг ху-сусиятлари ҳисобланади. Маълумки, асаб тизимининг умумий типи - бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг учун тем-перамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хислатларининг рўёбга чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири бўлиб ҳисобланади. И. П. Павлов тажрибасининг кўрсатишича, муайян ти-зимда ташқи таъсир ҳукм сурганда асаб тизими умумий типининг хусусиятларига тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига қулайлик вужудга келтириши ёки, аксинча, халақит бериши мумкин. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling