Эргаш ғозиев
Нерв системаси типларининг келиб чиқиши
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
2. Нерв системаси типларининг келиб чиқиши
Нерв тизимининг умумий типлари келиб чиқиши юзасидан муло-ҳаза юритилганда, албатта И. П. Павловнинг таълимотини эслаш мақсадга мувофиқ, чунончи, ирсият йўли билан шартланган тип — бу генотип демакдир. Ҳозирги даврда асаб тизимининг умумий типи (генотип) ирсиятга боғлиқ эканлиги ҳақидаги маълумотлар, омиллар жуда кўп бўлиб, улар қиёсий психологияда ҳайвонларни ўрганишда топилгандир. Масалан, асаб тизимининг кучи, эпчиллиги ҳайвон-ларни чатиштириш йўли билан юзага келтирилган, лекин барча хусу-сиятлар тўғрисида бундай дадил фикрларни билдириш мумкин эмас. Ҳорижий психологик адабиётлардатаъкидланишича, темперамент асаб тизими умумий типининг нерв-физиологик хусусиятларига эмас, балки: а) ташқи кўрсаткичи баданнингжисмонийтузилишига, б) унинг баъзи қисмлари ўртасидаги алоқага, в) организм турли таркиблари-нинг муносабатларидан тузилган организмнинг умумий тузилмасига боғлиқдир, деган назария жаҳон психологиясида устувор ўрин эгал-лагандир. Бу назариянинг асосчилари Э. Кречмер (немис психологи) ва У. Шелдон (америка психологи)лар ҳисобланиб, уларнинг талқи-нича, тана тузилиши ҳам, темперамент хусусиятлари ҳам ички секре-ция безлари фаолиятидаги ўзаро муносабатларнинг наслий белгила-рига боғлиқдир. Уларнинг фикрича, тана тузилиши билан темпера-мент хусусиятлари орасида муайян мутаносиблик мавжуддир. У. Шелдоннинг мулоҳаза билдиришича, семиз, қорин бўшлиғи тако-миллашган инсон шодликка, мулоқотмандликка, тўйиб овқатланиш-га мойил (висцератон) хусусиятга эгадир. Шунингдек, склет мускул-лари тараққий этган шахслар ғайратли, фаол (соматон) хислатлидир. Шу билан бирга асаб тизими, бош мияси ўрта ривожланган инсонлар ўта сезгир, серташвиш, хаёлотга берилувчан бўладилар, яъни цереб-ротон хусусиятлидирлар. Мулоҳаза юритилган муаммо муҳим ижтимоий аҳамият касб эта-ди, чунки ички секреция безларининг тузилиши ҳам ташқи шароит-ларга, ҳам фаолият талабларига тўла-тўкис мослаша олмайди, бино-барин у асаб тизимига бир оз мувофиқлашуви мумкин, холос. Худди шу омилдан келиб чиққан ҳолда Кречмер билан Шелдон талқинига ёндашилса, у ҳолда шахс темпераментининг хусусиятлари ташқи иж-тимоий шароитларга, фаолият талабларига мувофиқлашув эҳтимоли мавжуд. Муаллифлар эътирофича, турли темпераментли шахсларга ижтимоий зарурият туфайли бир хил талаблар қўйилса, у ҳолда инсоннинг темпераменти имкониятлари билан жамият талаблари ўрта-сида мураккаб зиддиятлар, низоли вазиятлар вужудга келиши мум-кин эмиш. Шуни таъкидлаш жоизки, Кречмер билан Шелдоннинг темперамент тўғрисидаги назарияси бир мунча баҳслидир, чунки тем-пераментнинг асаб тизими умумий типининг хусусиятларига боғлиқ-лигини акс эттирувчи омилларни тушунтиришга заифлик қилади. Шунингдек, мазкур таълимот темпераментнинг келиб чиқишини ту-шунтиришга бирёқлама орттирма баҳо беради. Шуни унутмаслик ке-ракки, организмнинг умумий тузилиши дарҳақиқат асаб тизимининг типига ва темпераментга муайян даражада таъсир ўтказиши мумкин. Чунки асаб тизимининг хусусиятлари модда алмашиш ички секре-ция безлари фаолиятининг индивидуал хусусиятларига мувофикдир. Демак, темпераментнинг вужудга келишида организмнинг умумий тузилиши эмас, балки асаб тизимининг генотипи ёки умумий типи муҳим аҳамият касб этади. Шунга қарамай темпераментнинг физиологик асоси асаб тизими-нинг умумий типидан иборат бўлса-да, лекин унинг психологик тав-сифини таҳлил қилиш учун асаб тизимининг хусусиятларини билиш ҳозирги давр талабига жавоб бермайди. Мисол учун, ғайратлилик, барқарор кайфият, юқори фаоллик, ҳаракат тезлиги қўзғалиш кучига боғлиқдир, лекин унга ҳар хил психик хусусиятлар ҳам тааллуқпидир (сезги хусусиятлари, хаёл образлари ёрқинлиги ва ҳоказо). Темпера-ментнинг муайян хусусияти асаб тизими умумий типининг бирорта хусусиятига алоқадор бўлмасдан, балки бир туркум хусусиятига боғ-лиқдир. Психологияда бирор тобе ўзгарувчи бир нечта мустақил ўзга-рувчиларга алоқадор бўлса ёки танҳо (ёлғиз) мустақил ўзгарувчи бир туркум тобе ўзгарувчига боғликлиги ўрнатилса, бундай тобелик кўпёқ-лама тобелик дейилади. Худди шу боис, темпераментнинг психоло-гик хусусиятлари асаб тизими умумий типининг физиологик хусуси-ятларига кўпёклама тобедир. Нерв тизими умумий типи хусусиятла-рининг физиологик тадқиқотлари темперамент пайдо бўлиши қону-ниятларини тушунишга камлик қилади, шунинг учун бу соҳада фи-зиологик изланиш ўтказиш унинг психологик моҳиятини текширишни тақозо этади. Темперамент типологияси, мабодо инсонлар темпераментлари бўйича қиёсланса, у ҳолда унинг хусусиятлари жиҳатидан ўзаро ўхшаш шахсларнинг гуруҳи мавжудлиги намоён бўлади. Бу аснода эрамиз-дан олдинги даврда ҳам темперамент типлари тўғрисида материаллар тўпланган. Уларда темперамент типи дейилганда, инсонларнинг му-айян гуруҳларини тавсифловчи психик хусусиятларнинг йиғиндиси (мажмуаси) англашинилган. Ҳозирги даврда темперамент типи де-ганда, маълум инсонлар гуруҳи учун умумий бўлган хусусиятларнинг содда мажмуаси эмас, балки мазкур хусусиятларининг қонуний, за-рурий ўзаро боғликлиги тушунилади. Темперамент типини тавсиф-ловчи хусусиятларнинг қонуний тарзда ўзаро боғлиқлиги турлича акс этиши мумкин. Темпераментнинг айрим хусусиятларини у ёки бу ташқи кўрини-шига қараб ўлчаш мумкин. Шахснинг шиддатлилик (тезлик, импуль-сивлик) даражасини иккита ҳаракатдан биттасини танланмайдиган ҳаракатга нисбатан қанча вақт мобайнида қарор чиқаришга қараб аниқлаш мумкин. Агар ушбу йўсинда темпераментнинг бир нечта хусусиятлари ўлчанса, у ҳолда унинг бир хусусияти қанча кўп миқ-дорда ифодаланса темпераментнинг бошқа хусусиятининг шунча кўп ёки, аксинча оз акс этиши кузатилади. Ҳар қайси тип учун ўзига хос хусусиятларининг ўзаро алоқаси, ҳар бир алоҳида хусусиятнинг сифат тавсифи темперамент типининг бошқа хусусиятлари билан боғлиқлиги ҳам акс этади. Масалан, ўзини тута билмаслик ёки ўзини тута билиш темпераментнинг битта типи учун: а) эҳтиросли шиддат, б) жазава ва жазавадаги мувозанатсизликдир; бир хил тип учун ўзини тута билиш — эмоционал-иродавий бир меъ-ёр бўлса, бошқа учун у улуғворлик ва вазминлик намунасидир. Темперамент типларини психик хусусиятлар ўртасидаги қонуний муносабатлар тарзида тушуниш Гиппократтомониданталқин қилин-ган темперамент тўғрисида тушунча маъносига мос тушади. Лекин у ушбу тушунчани юнонча кга515 сўзи билан белгилаган ва у лотинча 1етрегатеп1 атамасига мос бўлиб, нисбатан, муносабат деган маъно-ни англатади. Нерв тизимининг умумий типлари билан физиологик жиҳатдан темперамент типлари И. П. Павловдан кейин гиппократ типлари, яъни сангвиник, холерик, флегматик, меланхолик деб атала бошланган. Лекин бу тушунчалар ҳозирги замон психологик маълу-мотлар муносабати билан янгича мазмун ва моҳият касб этган. Шу боисдан асаб тизимининг тўртта типи темпераментнинг тўртта типи-га боғлиқ деб эътироф этишимизга ҳаққимиз йўқ, чунки улар гип-пократча типларнинг айримлари, холос. Шунинг учун янги омиллар мазкур типларнинг психологик тавсифини қайта тахлил қилишни тақозо этади. Темперамент типларининг психологик тавсифи қуйидаги муҳим хусусиятлар ёрдами билан аниқланиши мумкин: Сензитивлик (лотинча зеп$и$ сезиш, ҳис қилиш деган маъно англатади). Сензитивлик юзасидан инсонда биронта психик реакци-яни ҳосил қилиш учун зарур бўлган ўта кучсиз ташқи таассурот кучи-га қараб мулоҳаза юритилади, жумладан, сезгиларнинг пайдо бўлиши учун қўзғовчининг озгина кучи (уларнинг қуйи чегараси), эҳтиёжлар қондирилмаслигининг сезилар-сезилмас даражаси (шахсга руҳий азоб берувчи) мужассамлашади. Реактивлик. Бу тўғрида айнан бир хил куч билан таъсир этувчи ташқи ва ички таассуротларга шахс қандай куч билан эмоционал ре-акция қилишига қараб муносабат билдирилади. Реактивликнинг ёрқин рўёбга чиқиши — эмоционаллик, таъсирланувчанлик ифодаланиши- дир. Фаоллик. Бу борада инсон қандай фаоллик даражаси билан ташқи оламга таъсир этиши ва мақсадларни амалга оширишда объек-тив ҳамда субъектив қарама-қаршиликларни фаоллик билан енгиши-га қараб фикр юритилади. Реактивлик билан фаолликнинг ўзаро муносабати. Одамнинг фаолияти кўп жиҳатдан нимага боғликлигига биноан, чунончи тасо-дифий тарздаги ташқи ва ички шароитларда (кайфиятга, фавқулод-даги ҳодисаларга) ёки мақсадларга, эзгу ниятларга, хоҳиш-интилиш-ларга кўра фикр билдириш назарда тутилади. Реакция темпи. Турли хусусиятли психик реакциялар ва жара-ёнларнинг кечиши тезлигига, бинобарин, ҳаракаттезлигига, нутқсуръатига, фаросатлиликка, ақл тезлигига асосланиб хулоса чиқарилади. Ҳаракатларнинг силликлиги ва унга қарама-қарши сифат ри-гидлик (қотиб қолганлик). Шахснинг ўзгарувчан ташқи таассурот-ларга қанчалик енгиллик ва чаққонлик билан мувофиқлашишига (сил-лиқлик билан мослашишга), шунингдек, унинг хатти-ҳаракатлари қанчалик суст ва заифлиги (ригидлиги — қотиб қолганлиги)га нисба-тан баҳо беришдан иборатдир. Экстравертированлик ва интровертированлик. Шахснинг фаолияти ва реакция кўп жиҳатдан нималарга боғликлигига, чунончи фавқулоддаги ташқи таассуротларга (экстравертированлик) ёки, ак-синча, тимсолларга, тасаввурларга, ўтиш ҳамда келажак билан уйғун-лашган мулоҳазаларга (интровертированлик) тааллуклигига асослан-ган ҳолда муносабат ифодасидир. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling