Эргаш ғозиев


Характер тузилиши ва хусусиятлари


Download 0.91 Mb.
bet67/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

3. Характер тузилиши ва хусусиятлари
Шахснинг характери тузилиши турли хусусиятларнинг тасодифий йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳатто тобе яхлит тизимдан таркиб топади. Характер хислатларининг муайян қис-мида хабардор бўлишлик нотанишларни ташхис қилиш имконияти-ни яратади. Мисол учун, шахснинг шуҳратпарастлиги маълум бўлса, унинг дили (кўнгли) қоралиги юзасидан тахмин қилиш мумкин ёки инсон камтар, мўмин, ювош хусусиятли бўлса, албатта у кўнгилчан эканлиги кўнглимизга келади.
Одатда, психик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқ тизими симптомо-комплекслар (омиллар) дейилади. «Симптом» юнонча 5утрЮта -белги, мос тушиш, «комплекс» лотинча, алоқа, мажмуа деган маъно англатади. Мисол учун, қарама-қарши симптомокомплекслар ҳақида мулоҳаза юритилса, у ҳолда инсонларда бу тизим ўзига ишониш, ўзи-дан мағрурланиш, мақтанчоқлик, ўзбилармонлик, уришқоқлик, кек саклаш кабилар бирикмасида юзага келади. Бошқа тоифадаги шахс-лар ўзларининг камтаринлиги, кўнгилчанлиги, илтифотлилиги, дил-кашлиги, ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. Воқеликка шахс-нинг бир хил муносабати характер хислатларининг ўзаро бир-бирига боғликлигини билдиради.
Шахснинг муносабатларини акс эттирувчи характер хислатларини тўртта тизимга ажратиш қонуний ҳолатга айланган:
Жамоага (гуруҳга) ва баъзи бир инсонларга нисбатан муноса-батни ифодаловчи хусусиятлар: яхшилик, меҳрибонлик, талабчанлик, такаббурлик ва бошқалар.
Меҳнатга нисбатан муносабатларни мужассамлаштирувчи хусу-сиятлар: меҳнатсеварлик, дангасалик, виждонлилик, масъулиятлилик, масъулиятсизлик кабилар.
Нарсаларга нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусиятлар: озодалик, ифлослик, аяш, аямаслик ва ҳоказо.
Шахснинг ўзига нисбатан муносабатларини ифодаловчи хис-латлар: иззат-нафслилик, шуҳратпарастлик, мағрурлик, такаббурлик, димоғдорлик, камтаринлик, самимийлик ва бошқалар.
Шартли равишда қабул қилинган «шахс ва атроф-муҳитдаги инсонлар» симптомокомплекси таркибига нафақат бошқа шахсларга нисбатан муносабатлар, балки ўзига қаратилган муносабатларни му-жассамлаштирувчи хислатлар ҳам киради, чунончи, ўзига ишонч, ўзби-лармонлик, ўзига бино қўйиш, мақтанчоқлик ёки аксинча, хусусият-лар шулар жумласидандир. Шундай қилиб, ««шахс ва атроф-муҳит-Даги инсонлар» деган шартли ном берилган хислатлар тизими ўзга кишиларга, жамоа (гуруҳ) аъзоларига ва ўзига нисбатан муносабат-ларни ифодаловчи хусусиятларни бирлаштиради. Турлича муносабат-лар ўзаро бир-бирига боғланган тарзда муайян тизимни ташкил қилади, натижада «Мен-Биз» муносабати ўзаро ўрин алмаштирибтуради, яъни Узига қаратилган муносабат гуруҳий хусусият касб этади.
Шунинг учун шахснинг турлича муносабатлари ўзаро боғликлиги Унинг характери тузилиши хусусиятлари билан уйғунлашиб кетади. Умумий ва хусусий муносабатлар характер хислатлари билан бир-лашган ҳолда муайян аҳамият касб этади. Худди шу боисдан инсон-нинг характери нисбатан бутун, яхлит хусусиятга эга. Шахс муноса-батларининг келиб чиқишига асосланиб, улар марказий (асосий) ва уларга тобе, ҳосилавий муносабатларга ажратилади. Шахснинг мар-казий (асосий) муносабатлари ижтимоий муносабатлар билан белги-ланганлиги туфайли бундай муносабатлар ҳамиша ижтимоий-типик хусусиятга эгадир. Масалан, ижобий хислатлар мужассамлашган шах-снинг асосий муносабатлари ўзга одамларга, жамоа (гуруҳ)га нисба-тан муносабатларида ифодаланади. Шундай қилиб, характер хислат-ларининг индивидуал ўзига хослиги, бетакрорлигига қарамай, унинг тузилиши негизида ҳамма вақт шахснинг ижтимоий-типик марказий (асосий) муносабатлари ётади.
Характернинг тузилиши қонуниятларидан келиб чиққан ҳолда муҳим тарбиявий хулосалар чиқариш мумкин. Характер хислатлари-нинг баъзи нуқсонларини (қўполлик ва ёлғончиликни) бартараф қилиш, унинг ижобий хусусиятларини (хушфеъллик ва ҳаққонийлик-ни) шакллантириш муддаоси режалаштирилган дастурда амалга оши-риб бўлмайди. Чунки инсонларга нисбатан тўғри муносабатни тар-киб топтирмай туриб, иллатга қарши курашиб, ижобий фазилатни шакллантира олмаймиз. Шу нарса маълумки, шахсда ўзаро бир-би-рига боғлиқ хусусиятларнинг яхлит бир тизимини қарор топтириш мумкин, холос. Мазкур жараёнда хусусиятлар тизимини шаклланти-ришнинг муҳим шартларидан бири — бу шахснинг марказий (асосий) муносабатларини таркиб топтиришдан иборатдир.
Шахс характерининг яхлитлиги, бус-бутунлиги мутлақ нарса эмас албатта, чунки инсоннинг асосий муносабатларидан бири бошқа барча муносабатларни тўла белгилай олгандагина характер мутлақ хусусият касб этади. Лекин шахснинг муносабатлари ижтимоий муносабатла-рининг акс эттирилишидан иборатлиги туфайли унинг муносабатла-ри билан характер хислатлари ўртасида зиддият ҳукм суради. Бундан хулосага келган ҳолда шахснинг характери нисбий жиҳатдан яхлит-дир, дейишимиз мумкин, бироқунинг бир бутунлиги ҳам индивиду-ал, ўзиги хос хусусиятга эгадир. Яхлитлик нуқгаи назаридан қараган-да, турли қарама-қарши хусусиятли шахслар қаршиликлар оқибатида ҳаракатларда ва инсон ҳулқида шундай ҳолат ҳосил бўлади ва ижти-моий-ахлоқий меъёрларни бузишини юзага келтиради. Бундай вази-ятларда ҳаракатдаги камчиликлар билан курашишнинг асосий йўли — бу шахс характеридаги қарама-қаршиликларни енгишга ўрганиш-дир. Характернинг тузилиши баъзи хислатларининг ўзаро боғликлиги билан эмас, балки унинг яхлитлигига мутаносиб хусусиятлар билан тавсифланади. Характер тузилишининг қаторига уларнинг чуқурлик даражаси киради ва шахснинг асосий муносабатлари билан белгила-нади. Инсоннинг бошқа одамларга, жамоага, меҳнатга нисбатан фи-доий муносабатда бўлишида белгиланувчи хусусиятлар чуқурроқ ху-сусиятлар дейилади. Мазкур мезонга қараб шахсларнинг фарқлани-шини юзаки тасаввур қилмаслик керак, чунки инсонга бериладиган тавсифнома симтомокомплексларни таъкидлаб ўтиши билан чеклан-маслиги лозим. Акс ҳолда шахснинг психологик қиёфасининг тав-сифномаси: биринчидан, симтомокомплексларни чуқурроқ жойлаш-тиришни, иккинчидан, муайян даражада чуқурроқ мужассамлашти-ришни, учинчидан, бир оз юзакироқтизимни ажратишни тақозо қилади.
Характер тузилиши хусусиятлари жумласига фаоллик ёки харак-тер кучи киритилади ва шунга асосан инсонлар кучли ҳамда кучсиз характер турларига ажратилади. Шунингдек, характер тузилиши ху-сусиятлари таркибига унинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик даражаси ҳам киритилгандир. Характернинг барқарорлиги ҳам, ўзгарувчанлиги ҳам мослашиш фаолиятининг зарурий шартларидан ҳисобланади. Шахснинг характер хусусиятлари турлича турмуш шароитларида, қар-шилик қилувчи вазиятга учрашига қарамай, унинг хатти-ҳаракатла-рини бошқаради. Шу боисдан инсон ташқи вазиятга боғлиқ бўлибги-на қолмасдан, балки ташқи вазиятни унинг шахсан ўзи яратади, шу-нингдек, мақсадга мувофиқлаштиради.
Бундан ташқари, шахснинг турмушдага зарурий шароитларидан бири — бу характернинг муайян даражада пластиклигидир. Характер-нинг пластиклиги икки хил маъно касб этади. Характернинг плас-тиклиги унинг барқарорлиги сингари муҳитга фаол таъсир ўтказиш-нинг шартларидан ҳисобланади. Иш-амаллари мақсадга мувофиқ ва фойдали кечиши учун улар ўзгарувчан ташқи шароитга мослашиш-лари лозим. Характернинг пластиклиги, мустаҳкамлиги уни шакл-лантиришининг зарурий шарти саналади. Характернинг барқарорли-ги, пластиклиги ўзига хос индивидуал хусусиятга эга бўлиб, уни тузи-лишининг хислати сифатида мужассамлашади.
Характер хусусиятларининг кучи ва барқарорлилиги марказий ти-зимга боғлиқлигига биноан муайян даражада шахс муносабатлари-нинг мазмуни билан белгиланади. Бироқ улар муносабатлар мазму-нига боғлиқлигига қарамай, баъзан юзаки хусусиятга ҳам эга бўлади-лар.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling