Эргаш ғозиев
Инсон характери ва шахс камолоти
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
5. Инсон характери ва шахс камолоти
Инсон характерини таркиб топтиришнинг муҳим омили тариқаси-да вазият (ситуация) етакчи роль ўйнайди ва регуляторлик функция-сини бажаради. Бизнинг фикримизча, вазият гоҳо қўшстимул, жуфт детерминатор, қўшмеханизм сифатида узлуксиз руҳий ҳолатлар (қайси муҳитда бўлишдан қатъи назар) вужудга келиб туришини таъминлаши мумкин. Вазиятлар экстремал (фавқулодда), казусли (тасодифий), ка-зуал (сабабий) каби кўринишларга эга бўлиб, уларнинг ҳар қайсиси ўзига хос хусусиятлари билан ўзаро муайян даражада ажралиб туради. Экстремал вазиятлар ё табиий омиллар, ҳодисалар таъсири, нати-жаси моҳиятидан келиб чиқиб, офатлар, ларзалар, табиатнинг инжиқ-ликлари, мўъжизалари, даҳшатли кучлари шаклида намоён бўлиши, вужудга келиши, кечиши ва ривожланишидан иборатдир. Индивид-нинг муайян даражада уюшган гуруҳ (этник бирлик)нинг муносабати характерологик хусусиятларнинг шаклланишига зарур объектив ва субъектив қулай шароитлар яратилишига имкон яратади. Вазиятлар ўзининг моҳияти билан расмий ёки норасмий гуруҳлар, махсус мута-хассислар томонидан уюштирилиши ҳам мумкин (ҳарбий машқпар ва ҳоказо). Уларнинг акс садосига нисбатан жавоб реакцияси (гоҳо ак-ция) сифатида вазиятларнинг қатнашчилари муносабати уларнинг ха-рактер хусусиятларида ифодаланади. Кутилмаган фавқулоддаги вази ятлар қаторига психотерапевтик таъсир ўтказиш, гипнотик ҳолатга келтириш, онгсизликка тушириш оқибатларида бир ёқлама руҳий таъ-сир ўтказиш ҳамда таъсирга берилиш (диада, триада, полиада) натижа-сида ўта ишонч билдириш туфайли таъсир доирасига кириб қолиш миллий характернинг кучлилиги ёки кучсизлигини намойиш қилади. Мазкур вазиятлар қаторига алкоголизм, наркомания, таксикома-ния ҳолатларидан онгсиз идеомотор ҳаракатларга тортилганлик, инсо-ний қиёфадан ҳайвоний ҳирсларга ўтиш, фикрларни узатишда қўпол нуқсонларга йўл қўйиш, ўзини ўзи онгли равишда бошқариш (гуруҳий жипслик) имкониятини йўқотиш жараёнлари шулар жумласидандир. Субъектив мақсадни амалга оширишга йўналтирилган сунъий ва-зиятлар ҳам характерологик хислатларни синашда муҳим объект си-фатида хизмат қилади (масалан, шижоат, эҳтирос, стресс, аффект). 1. Казусли (тасодифий) вазиятлар инсон ҳаёти ва фаолиятида ало-ҳида аҳамият касб этиб, унда ишонч, қатъиятлик, барқарорлик, муста-қиллик, таъсирга берилувчанлик каби хислатлар ёки иллатлар устувор-лиги ҳамда барқарорлиги ҳақида маълумот олишга замин ҳозирлайди. Бундай вазиятларни келтириб чиқарувчи омиллардан бири — бу толерантликнинг вужудга келиши билан нейрофизиологик, психо-физиологик механизмлардан иборатдир. Бизнинг таъбиримизча, уни келтириб чиқарувчи омиллар, асосан, икки қутбга тааллуқли бўлиб, бири тасодифий, ёндош қўзғатувчилар таъсирида юзага келиб, толе-рантликка асосланади, иккинчиси эса ички қўзғовчилар «реакция-лар» («акциялар») орқали ифодаланиб, кўпроқ субъектив омиллар маҳсули ҳисобланади, армоннинг ҳар хил шакллари функциясини бажаради. Омадлилик худди шундай руҳий ҳодисаларни вужудга кел-тиради, шахснинг (этник бирликнинг, жамоанинг) фаолликка ун-довчи узлуксиз хатти-ҳаракатлар қўшстимул вазифасини муваққат бажаришга киришиши мумкин. Биринчи ҳолатда шижоат ҳаракат-лантирувчи механизм ролини бажарса, иккинчисида эса ушалган эзгу ният, ички руҳий ғалаён, туғилаётган фикрларнинг «жанги», уларнинг ўзаро қарама-қарши таянч нуқталарига эга эканлиги ҳал қилув-чи стимул функциясини ижро этади. Шахслараро муносабат негизи-дан келиб чиқувчи муваффақият ва муваффақиятсизлик, омадлилик ва омадсизлик кабиларни вужудга келтиради. Масалан, талабанинг юқори баллга эришганлиги уни янада илҳомлантиради, курсдошида эса икки хил хусусиятли кечинмани юзага келтириб, бир томондан хоҳиш, иштиёқ, илҳом, эзгулик ҳис-туйғуларининг кучайишига рлиб келади. Иккинчи томондан эса ғайрилик иллати индивидни (шахс-ни) фаоллик сари етаклайди. 2. Каузал (сабабий) вазиятнинг пайдо бўлиши субъектив кечинма-лар, манбалар негизи билан уйғунлашиб, хилма-хил эҳтиёжлар, мо-тивлар, эгоистик ёки альтуристик позициялар, туб маънодаги фидо-ийлик намунасининг сабабий боғлиқликлар (детерминаторлар) маҳ-сули устига қурилади. Ватанпарварлик туйғуси инсонни (гуруҳни, жамоани) ижодий изланиш сари етаклайди, барқарор ҳаракатланти-рувчи кучларни вужудга келтиради, пухта механизмлар узлуксизли-гини таъминлашда иштирок этади. Қонуниятлар маънавий жиҳатдан эскириши, янгиларини очишга интилиш, муайян назариялар яратишга иштиёклилик туғилиши ҳам жисмоний, ҳам ҳуқуқий шахс (гуруҳ) олдига истиқбол мақсадлари режаларини қўяди. Онтогенезнинг муайян қонуниятлар асосида кечишини таъминловчи омиллардан бири бу шарт-шароитларнинг мавжудлигидир. Юқорида-ги таснифга қараганда, шарт-шароитларни ўзининг шакли, мароми, моҳияти, омилкорлиги, оқиллиги сингари хусусиятлари билан объек-тив, субъектив, моддий, маънавий турларга ажратиш мумкин: объектив шарт-шароитлар табиат қонунлари, борлиқнинг мўъжи-залари, биоритмика, табиий заруриятлар мавжудлигини ифодалайди; субъектив шарт-шароитлар шахслилик, шахслараро муносабат, микро, макро ва мизе муҳитдаги ижтимоий психологик, коммуника-тив, интерактив, перцептив таъсирлар ҳамда ўзаро таъсирларнинг муайян маромларига риоя қилишлиги билан тавсифланади; моддий шарт-шароитлар инсон камолоти учун энг зарур ашё-лар, воситалар, жисмлар, қуроллар билан таъминлангандагина мақ-садга мувофиқ индивидуал ёки ҳамкорлик хатти-ҳаракатлари амали-ётда қарор топиши мумкин. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling