Эргаш ғозиев


Семинар машғулоти учун мавзулар


Download 0.91 Mb.
bet71/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Семинар машғулоти учун мавзулар
Характер ҳақида умумий тушунча.
Характернинг физиологик асослари.
Характер тузилиши назариялари.
Характер ва шахс.
Адабиётлар
Ковалев А.Г. Психология личности. —М.: 1970.
Ковалев А.Г., Мясишчев В.Н. Психологические особенности человека. - Л, ЛГУ, 1975.
Левитов Н.Д. Психология характера. —М.: 1969.
Немов Р.С. Психология. Книга 1. —М.: 2002.


XI БОБ. ҚОБИЛИЯТЛАР 1. Қобилиятлар тўғрисида тушунча
Харидор дўконда товарларни кўздан кечираётиб, бир хил матодан тайёрланганига қарамай, уларга ҳар хил баҳо беради, бир тикувчини мактайди, иккинчисига эса эътирозлар билдиради. Шунингдек, уларга баъзи бир таклифлар беради, ташқи кўриниши бежирим бўлиши, чидамлилиги ошиши тўғрисида мулоҳазалар юритади, яъни улардан бириси қониқтиради, иккинчиси эса ижобий баҳо олиш имконияти-дан маҳрум бўлади. Талабалар ҳар хил турдаги танловларда, олимпи-ада ва универсиадада иштирок этадилар, улардан биттаси муваффа-қиятга эришади, ҳатто ғолибликни қўлга ҳам киритади. Бу психоло-гик ҳодиса ёки воқелик нимадан далолат эканлигини аниклаш орқа-лигина билим даражаси, қобилият кўрсаткичи, муваффақият меха-низми, малака ёки кўникмалар барқарорлиги юзасидан мулоҳаза юри-тиш мумкин, холос.
Қобилиятлар тўғрисида умумий тушунчани вужудга келтириш учун уларга алоқадор омиллар, таркиблар бўйича айрим маълумотлар кел-тириш мақсадга мувофиқ: а) қобилиятлар шахснинг психологик ху-сусиятлари эканлиги; б) мазкур хусусиятларга билим, кўникма, ма-лака орттириш боғлиқ; в) ушбу хусусиятларнинг ўзи билим, кўникма ва малакаларга тааллукли эмасдир. Юқоридаги воқеликларнинг таҳ-лилидан келиб чиқилганида, товарга берилган баҳо, танловлардаги муваффақиятли ёки муваффақиятсиз иштирок этишга асосланиб, шахсларнинг қобилиятлари юзасидан қатъий қарорга келиниши мум-кин эди. Психологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий таълим жараёнида ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича «ўртамиёна» талаба ке-йинчалик ижобий томонга ўзгариши, бошқа соҳа (тармоқ)да юксак натижаларга эришиши, ҳатто мутахассислигига ёндош ихтисосликда ўзини кўрсатиши мумкин. Таълим ва ижтимоий турмушда уқувсиз, «яроқсиз» деб баҳоланган инсонлар кейинчалик бирон-бир соҳанинг етакчи мутахассиси сифатида элга танилиши, юқори лавозим эгалла-ши, тадбиркор шахс сифатида камол топиши ҳодисаси тажрибада кўп учрайди. Шунинг учун билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш (ўзлаштириш) жараёнида қобилиятлар намоён бўлса-да, лекин улар билим, кўникма, малакаларга бевосита тааллукли эмасдир. Худди шу боисдан, улар бир-бири билан ўзаро муносабат ва нисбатан нуқгаи назардан таҳлил қилинганида қобилиятлар билан билимлар, қобили-ятлар билан кўникмалар моҳият, мазмун, маъно жиҳатидан бир-би-Ридан тафовут қилади. Ушбу психологик ҳодиса образлироқ қилиб тушунтирилганида, билим кўникма, малака машкданиш туфайли эгал-ланиладиган аниқ воқелик деб тасаввур қилинса, қобилиятлар шахс-нинг руҳий оламидаги ҳали рўёбга чиқмаган имкониятидир. Маса-лан, талабанинг ўқишга кириши у мутахассис сифатида касбий камо-лот учун имконияттарзида гавдаланиши каби (унинг интилиши, объек-тив ва субъектив муҳит, саломатлиги ва бошқалар), шахснинг қоби-лиятлари касбий билим, кўникма ва малакаларни эгаллаш учун им-коният тариқасида намоён бўлади. Касбий билим ва кўникмалар эгал-ландими ёки йўқми, имконият рўёбга чиқдими ёки ушалмаган орзу сифатида қолиб кетдими — буларнинг барчаси кўпгина омилларга ва шароитларга боғлиқдир. Масалан, атроф-муҳитдаги одамлар (оила, мактаб, меҳнат жамоаси аъзолари, жамоатчилик) шахснинг у ёки бу билим ҳамда кўникмаларни эгаллашга манфаатдорлиги, ўқиш, ўрга-тишга муносабати, уларни ташкил қилиш ва мустаҳкамлашга нисба-тан масъулият ҳис қилиш кабиларнинг барчаси — имкониятнинг рўёбга чиқариш, унинг воқеликка айлантиришнинг кафолатидир. Психоло-гиянинг методологик асосининг кўрсатишича, қобилиятлар — имко-ниятлар тизимидан ташкил топган бўлиб, у ёки бу фаолиятидаги за-рурий маҳорат даражаси ҳақиқат ҳисобланади. Инсонда намоён бўла-ётган тасвирий санъат қобилияти унинг рассом сифатида шакллани-шига кафолат бера олмайди. Рассомликни эгаллаши учун махсус таъ-лим берилиши, табиатга ўзгача муносабати, идрок қилиш хаёлоти, шахсий фазилати, саломатлиги, матолар, мўйқаламлар, бўёқлар, мос-лама асбоблар ва бошқалар муҳайё бўлиши лозим. Таъкидлаб ўтилган воситалар, шарт-шароитларсиз тасвирий санъат қобилиятлари тарақ-қий этмай турибоқ, илк кўринишидаёқ сўна бориши мумкин. Ижти-моий-тарихий тараққиёт палласида бундай ҳодисалар сон-саноқсиз бўлиб ўтганлиги ҳеч кимга сир эмас, албатта.
Психология фани қобилиятлар билан фаолиятнинг муҳим жабҳа-лари бўлмиш билим, кўникма ва малакаларнинг айнан бир нарса эканлигини рад этар экан, уларнинг бирлигини эътироф қилади. Шунинг учун қобилиятлар фақат фаолиятда рўёбга чиқади, лекин шунда ҳам айнан шу қобилиятларсиз амалга оширилиши амри маҳол фаолият кўринишларидагина акс этади, холос. Агар шахс расм со-лишга ҳали ўрганмаган бўлса, мабодо у тасвирий фаолиятнинг мала-каларини уддалай олмаса, унинг тасвирий санъатга нисбатан қоби-лиятлари юзасидан мулоҳаза юритишга ўрин ҳам йўқ. Буларнинг бар-часи бўлғуси рассомнинг иш услуби, усуллари, рангга муносабатла-рини қанчалик тез ва осон ўзлаштиришида ҳамда борликдаги гўзал-ликни идрок қилиш, тасаввур этишида юзага келади. Талабада касбий билим, кўникма ва малакалар тизими, уларнинг барқарорлиги, шаклланган шахсий иш услублари мавжуд эмаслигига асосланиб, уларни жиддий текшириб, ташхис қилмасдан туриб, шо-шилинч тарзда унда қобилиятлар йўқ деган хулоса чиқариш олий мактаб ўқитувчисининг қўпол психологик нуқсони ҳисобланади. Бо-лалик даврида у ёки бу қобилиятларнинг атроф-муҳитдаги одамлар томонидан тан олинмаганлиги, кейинчалик худди ана шу қобилият-лари туфайли жаҳонда муносиб шон-шуҳрат қозонишга мушарраф бўлган жуда кўп алломаларнинг номи оламда машҳур, чунончи, Аль-берт Эйнштейн (нисбийлик назарияси асосчиси), Николай Лобачев-ский (янги геометрия йўналиши асосчиси) ва бошқалар ўқишида ге-ниал олим бўлиб вояга етишиши далолатномаси йўқ эди.
Қобилиятлар билим, кўникма ва малакаларда акс этмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади. Фаолият учун зарур бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёнида юзага чиқа-диган фарқлар, қобилиятлар мулоҳаза юритиш имконини беради.
Демак, шахснинг фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган, билим кўникма ва малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган инди-видуал психологик хусусияти қобилиятлар дейилади. Ушбу хусусият-ни аниқдаш учун баъзи бир омилларни тахдил қилиш мақсадга муво-фиқ; а) шахснинг муайян сифатлари йиғиндиси белгиланган вақт оралиғида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса, унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти мавжуддир; б) инсон шундай ҳолат-ларда фаолият талабига жавоб бера олмаса — психологик сифатлар, яъни қобилиятлар мавжуд эмасдир (жуда заифдир). Лекин бундай хусусиятли шахс кўникма ва малакаларни эгаллай олмайди деган маъно англатмайди, бироқ уларни эгаллаш вақти чўзилиб кетади, холос.
Шундай қилиб, қобилиятлар индивидуал-психологик хусусиятлар бўлиши билан бирга: а) уларни шахсларнинг мавжуд бошқа хусусият-ларига, характер фазилатларига, ҳиссий кечинмаларига ва бошқалар-га қарама-қарши қўйиш мумкин эмас; б) шунингдек, қобилиятларни шахснинг мазкур хусусиятлари билан бир қаторга қўйиш, уларни ай-нийлаштириш ҳам нуқсонларни келтириб чиқаради. Шуни таъкид-лаш жоизки, мулоҳаза билдирилган сифатлардан баъзи бири ёки уларнинг йиғиндиси фаолият талабларига жавоб бера олса ёки уларни таъсирида вужудга келса, у ҳолда шахснинг мазкур индивидуал хусу-сиятларини қобилиятлар деб аташ имконияти туғилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling