Эргаш ғозиев


Шахс иродасини ўрганиш тести


Download 0.91 Mb.
bet62/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

5. Шахс иродасини ўрганиш тести
Ижтимоий-руҳий эҳтиёжга асосланган ҳолда мамлакатимиз ёшла-рини комил инсон қилиб камол топтириш учун уларни ўзини ўзи уддалашга ўргатишдан иш бошламоқ зарур. Шахснинг ўз фаолияти-ни ва хулқ-атворини шахсий хоҳиш иродасига бўйсундириш, рўёбга чиқариш мустақил фикрлашни барқарорлаштиради, кўзланган мақ-садни амалга оширишга пухта замин ҳозирлайди, ҳар хил хусусиятли қийинчиликлар олдида матонат, сабр-тоқат туйғуларини намойиш этишга чорлайди. Бунинг натижасида мустаҳкам иродали, принци-пиал, қатъиятли, узоқни кўзловчи, теран фикрловчи, акл-заковатли, ватан туйғуси билан ёнувчи ҳақиқий миллий ватанпарвар ёшларни ижтимоий ҳаётда, таълим-тарбия жараёнида шакллантиради. Инсон-га туғилишдан бериладиган табиий майллардан, аклий ва ахлоқий имкониятлардан унумли фойдаланмасдан туриб, юксак маънавият-ли, фаросатли, ижодий изланувчан шахсларни воята етказиб бўлмайди. Худди шу боисдан, инсоннинг болалигидан тортиб то ижтимоий-лашувига қадар давр оралиғида ўзини ўзи бошқариш усуллари, воси-талари билан таништириш қатъиятлиликни вужудга келтиради.
Одатда, ирода инсон томонидан ўз хулқи ва фаолиятини онгли равишда бошқариш сифатида баҳоланади, мақсадга йўналтирилган хатти-ҳаракат ва хулқ-атворнинг амалга ошишида ташқи, ички қи-йинчиликларни енгиб ўтиш тариқасида таърифланади.
Ёшларнинг иродаси, энг аввало, шахснинг ижтимоий фаоллиги-да, меҳнат фаолиятида, ижтимоий тажрибасида ва таълим жараёнида намоён бўлади.
Мазкур фаолликдан унинг мазмунини ва шаклан тузилишини фарқлаш мутлақо зарур. Шахс фаоллигининг мазмундор томони — унинг ижтимоий хислатларида ўз ифодасини топади, чунки бунда ижтимоий кўрсатма (аттитюд), эътиқодлар, маънавий ҳис-туйғулар, қизиқишлар доминантлик хусусиятини касб этади. Шахс фаоллиги-нинг шакли фаолиятни амалга оширишда иштирок этувчи руҳий жа-раёнлар, ички, ташқи ва англашилган иродавий хатти-ҳаракат, инти-лиш намоён бўлиши орқали аниқланади. Шахс учун қийин шароит-ларда ўзини ўзи онгли равишда бошқара олиш имконияти иродавий зўр беришнинг. ёрдами билан юзага келади ва белгиланган муайян аниқ мақсад, режа ҳамда уни рўёбга чиқарувчи хатти-ҳаракатлар уларнинг ижросига йўналтирилади.
Баркамол авлод шахсининг психологик хусусиятлари марказий ролининг мотивация доираси бажаради ва у эҳтиёжлар, қизиқишлар, эътиқодлар ва маънавий ҳис-туйғуларда ўз аксини топади. Шахслар-нинг ҳаёти ва фаолиятида, шунингдек, ижтимоий тарбиясига аста-секин устувор ва барқарор мотивлар вужудга кела бошлайди, улар инсон ижтимоий шартланган йўналганлиги ва ҳаётий позициясини қатъий белгилаш учун хизмат қилади.
Аксарият ҳолларда инсон шахсининг ижтимоий шартланган хусу-сиятлари унинг иродавий фаоллиги йўналишини гавдалантиради. Ижтимоий йўналганлик шахснинг мотивацион-иродавий хислати ҳисобланмиш собитқадамлиқда ўз ифодасини топади. Инсон шахси-нинг иродавий жараёнлари, ҳолатлари, хислатлари фаолиятнинг мо-тивлари ва мақсадини амалга оширишнинг ўзига хос усули сифатида юзага келади.
Аклий фаолиятда иродавий жараёнлар иродавий хатти-ҳаракатлар кечишининг айнан ичида, яъни мақсад белгилашдан тортиб то унинг бажарилишигача оралиқда кўзга ташланади. Онгли хулқ-атворда, их-тиёрий диққатда, эслаб қолишда, эсга туширишда, тафаккурда, хаёлда ифодаланади, мураккаб муаммоларни ечиш, иродавий зўр бериш-ни сафарбар этиш учун мутлақо зарур, чунки бусиз меҳнат ва ўқув фаолиятида ҳеч қандай натижага эришиш мумкин эмас. Уларнинг ўзаро уйғунлашуви самаралар келтириш мажмуаси сифатида иккиёқ-лама хусусият касб этади.
Меҳнат фаолиятидаги ва таълим жараёнидаги иродавий ҳолатлар — бу вужудга келган қийинчиликларни муваффақиятли бартараф этиш-нинг усуллари, инсон шахсининг омилкор, оқил ички шароитлари-нинг муваққат руҳий ҳодисасидир. Уларнинг қаторига бир талай ҳаётий шарт-шароитлар таъсири остида вужудга келувчи оптимизм ва умумий фаоллик, қизиқувчанлик, мотивацион, мобилизацион тайёргар-лик, қатъиятлилик хусусиятлари киради.
Меҳнат ва стресс — эмоционал зўриқишнинг кескин ҳолати кўри-ниши, шакли ҳисобланиб, ташқи ва ички муҳитнинг нохуш омилла-рини шахсга фавқулодда таъсир этиш натижасида вужудга келади. Таълимий ҳамкорлик (ўқитувчи билан талаба ҳамда талабаларнинг ўзаро) фаолиятидаги фрустрация — билиш фаолиятини ташкиллаш-тиришнинг тубдан тескари томонга йўналтирувчи руҳий ҳолатдир. Шахс узлуксиз пайдо бўлувчи ва бартараф қилиш қийин тўсиқлар-нингтаъсири остида руҳан тушкунлик, ўзини йўқотиб қўйиш, кўпинча экспериментга, вазиятга нисбатан агрессив (тажовуз) реакциялар (жа-воб хатти-ҳаракатлари) юзага келиши кузатилади.
Инсон шахсининг иродавий хислатлари — бу, меҳнат фаолиятида-ги, таълим жараёнидаги муваққат руҳий ҳолат эмас, балки аксинча мазкур вазиятга ҳеч қандай боғлиқ бўлмаган одам турғун, барқарор руҳий тузилмасидир. Унинг иродавий сифатларига собитқадамлик, ташаббускорлик, қатъиятлилик, мустақиллик, ташкиллашганлик, ишбилармонлик, ўзини қўлга олиш, жасурлик, чидамлилик ва бош-қалар киради. Шахс иродасининг бўшлиги, заифлиги қайсарлик, са-ботсизлик, ялқовлик, қўрқоқлик, принципсизлик, беташаббуслик, эринчоқлик, лоқайдлик сингари тушунчалар орқали тавсифланади.
Билимларни ва меҳнат кўникмаларини эгаллашдаги собитқадам-
лик — бош иродавий сифат ҳисобланиб, у иродавий бошқа кўриниш-
ларнинг тараққиёт даражасини ва йўналишини аниқловчи асосий омил
бўлиб саналади. Мустақил ва келажаги буюк давлат идеалларига со-
диқлик, Ватан олдидаги бурчнинг юксак даражада англаши, жамоат-
чилик ҳисси, юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшиш истаги ва булар-
нинг барчаси ўзбек халқига хос бўлган собитқадамлилик намунаси-дир.
Таълим-тарбия жараёнидаги ва меҳнат фаолиятидаги ташаббускорлик - шахс ўз хоҳиш иродасига биноан зарур хатти-ҳаракатлар-ни амалга ошириш уқувидир. Мустақил билим олиш ва фикрлашда-ги меҳнат фаолиятидаги қатъиятлилик — шахс томонидан жиддий ва пухта мулоҳаза юритиб қарор қабул қилиш, уни изчил равишда ҳаётга татбиқ этиш хислатидир. Тиришқоқлик шахс қийинчилик-ларни енгиш учун курашишда куч-қувватини асло пасайтирмасдан, узлуксиз ва узоқ муддат мақсадга эришиш учун интилиш кўникма-сидир.
Муаммоларни ечиш чоғида чидамлилик — шахс томонидан қабул қилинган қарорни амалга оширишга ҳалал берувчи фикрни, ҳиссиёт ва хатти-ҳаракатни тизгинловчи (тормозловчи) инсон уқувчанлиги-дир. Ташкилланганлик — ўз ҳаракати ва хулқини режалаштириш, ху-сусан уни ижро этишда шахсни режага асосланиш малакасидир. Ма-тонатлилик — қўйилган мақсадни муқаддас ҳис этган ҳолда ўзини оқлайдиган хавф-хатарга қўл уриш, қўрқинчга нисбатан юзма-юзтура олиш фазилатидир.
Ишбилармонлик — ҳар қандай ўйланилган ишни қийинчиликлар ва қаршиликлардан қатъи назар, омилкор йўллар қўллаш туфайли охирига етказиш хислатидир. Мустақиллик — ўз эътиқодига қатъий ишонч, шахсий куч-қувватига ишониш, бошқаларнинг ёрдамига муҳ-тожлик сезмаслик малакасидир. Шахснинг хулқ-атворида, меҳнат ва ўқув фаолиятида, агарда ишлаб чиқариш ва таълимий машғулотлар оқилона, ҳаққоний равишда, тўғри уюштирилса, унчали муҳим бўлма-ган иродавий сифатлар ҳам пайдо бўлиши мумкин, чунончи инти-зомлилик, ўзини қўлга олишлик ва ҳоказо.
Ушбу руҳий ҳолатни аниқлаш учун махсус ишлаб чиқилган тест-дан фойдаланиш мумкин. Тавсия қилинаётган фикрларга шахс «Ҳа» ёки «Йўқ» деган жавоб қайтариш керак.
Ҳаётдаги муваффақият тасодифларига кўра олдиндан қилинган ҳисоб-китобларга кўпроқ боғлиқ бўлади, деб ўйлайман.
Агар ўзимнинг севимли машғулотларимдан айрилсам, унда мен учун ҳаётнинг мазмуни йўқолади.
Мен учун ҳар қандай ишнинг оқибати, натижасидан кўра, унинг бажарилиш жараёни муҳим.
Мен одамларнинг ўз яқинлари билан бўлган муносабатлари-нинг яхши эмаслигидан кўра, ишдаги муваффақиятсизлиқдан кўпроқ қайғурадилар, деб ҳисоблайман.
Менинг фикримча, кўпчилик одамлар яқин келажакка мўлжал-ланган мақсад билан эмас, балки узоққа мўлжалланган мақсад билан яшайдилар. Агар имконият бўлса-да, лекин ҳеч ким сезмаслигига ишончим комил бўлса ҳам ножўя ҳаракат қила олмайман.
Менинг ҳаётимда муваффақиятсизликлардан кўра муваффақи-ятли кунлар кўп бўлган.
Менга амалий, ишчан, ишбилармон.одамлардан кўра ҳис-туй-ғули, кўнгилчан инсон кўпроқ ёқади.
Ҳатто оддий ишда ҳам мен унинг баъзи элементларини тако-миллаштиришга ҳаракат қиламан.

Муваффақиятга эришиш ҳақидаги фикрларга берилиб кетган вақтларимда эҳтиёткорлик чораларини унутиб қўйишим мумкин.


Ёшлигимда ота-онам мени дангаса деб ҳисоблар эди.
Мен ўзимнинг муваффақиятсизликларимга шароит эмас, бал-ки кўпроқ ўзимни айбдор деб ҳисоблайман.
Ота-онам мени қаттиқ назорат қилишган.
Менда қобилиятга нисбатан сабр-тоқат кучли.
Ўз мақсадларимдан қайтишга муваффақиятга эриша олмасли-гим ҳақидаги фикр эмас, балки дангасалик сабаб бўлади.
Мен ўзимни ўзимга ишонган одамман деб ҳисоблайман.
Муваффақиятга эришиш учун гарчи имкониятлар менинг фой-дамга бўлмаса ҳам таваккал қилишим мумкин.
Мен тиришқоқодам эмасман.
Ҳамма ишлар текис (меъёрида) кетаётган бўлса, унда менинг ғайратим янада ошади.
Агар мен газетада ишлаганимда эди, унда турли воқеалар ҳақида ёзишдан кўра, кўпроқ одамлар яратган янгиликларни ёзган бўлар эдим.
Менинг яқинларим, одатда, шахсий режаларим билан ҳамфикр бўлмайдилар.

Мендаги ҳаётга нисбатан талабларимнинг даражаси ўртоқла-римнинг шундай талабларидан пастроқ.


Мен ўз мақсадларимга эришиш йўлида қатъийман.
Тест калити. «Ҳа» - 1, 2, 6, 7, 8, 9, 15, 17, 19, 20, 22, 23. «Йўқ» - 3, 4, 5, 10, 11, 12, 13, 14, 16, 18,21.
Натижаларнинг миқдорий таҳлили. Баллар йиғиндиси 0—9 дан паст бўлганда — Сизнинг фаолиятингизда муваффақиятга эҳтиёж яққол кўрин-майди. 10—13 баллгача: Сизда муваффақиятга интилиш бор, лекин ҳаёт-да фаолиятингизни ташкил қилишда ҳар доим ҳам муваффақиятга эҳтиёж сезавермайсиз. 14—23 баллгача: Сизнинг фаолиятингизда муваффақият-га эҳтиёж юқори даражада, ҳар доим муваффақият бўлишига ишонасиз, Қатъийсиз, у ёки бу даражада мураккаб, лекин бажарилиши мумкин ишларни қилишни ёқтирасиз. 0—9 паст, 10—13 ўртача, 14—23 юқори.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling