Эргаш ғозиев


Фидоийлик хислатини баҳолаш шкаласи


Download 0.91 Mb.
bet58/134
Sana28.02.2023
Hajmi0.91 Mb.
#1236923
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134
Bog'liq
Ғозиев китоб(2)

Фидоийлик хислатини баҳолаш шкаласи
Йўриқнома: Сиз қуйида бериладиган психологик вазиятларни ўқиб чиқинг ва ўзингиз шу дақиқада қандай фикрлаяпсиз, шунга қараб ўнг томондаги тегишли жавоб олдидаги рақамнинг тагига чизиб қўйинг.
Шкаладаги ҳар бир рақам бир баллни билдиради (масалан, 1-1 балл, 2—2 балл, 3—3 балл, 4—4 балл).
Ушбу баҳолаш шкаласи ёрдамида олинган миқдорий натижаларни ҳисоблаш, уларнинг ишончлилик даражасини аниқпаш ва изоҳлаш қуйидагича амалга оширилади.
Тест, асосан икки қисмга, яъни тўғри (адекват, умумий фидойи-лик) ва тескари (контр, индивидуал фидоийлик) таркибга ажратилади.
Сиз мазкур саволларнинг саноқ рақамларига эътибор билан йи-ғиндисини ҳисобланг: 6, 9, 10, 15, 17, 18, 24, 25, 26, 27, 28, 30, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 39, 40, 41. Сўнгра қолган савол рақамлари жавоби йи-ғиндисини ҳисобланг: 1, 2, 3, 4, 5, 7, 8, 11, 12, 13, 14, 16, 19, 20, 21, 22, 23, 28, 31, 38. Ҳар иккала йиғинди орасидаги тафовутга 35 рақамини қушинг.
Тажриба қатнашчилари томонидан тўпланган максимал кўрсат-кичнинг умумий йиғиндиси 164 балл қийматни, минимал 82 баллни, энг паст даража эса 41 баллни ташкил қилиши мумкин. Биз ишлаб чиққан жадвалга, яъни натижаларни ҳисоблаш принципига биноан қуйидаги даражаларга ажратилади:
123 баллдан 164 баллгача - юксак даражадаги фидоийлик хис-латига эга бўлган раҳбар;
82 баллдан 123 баллгача — ўрта кўрсаткичдаги фидоийлик хис-лати мавжуд раҳбар;
41 баллдан 82 баллгача — фидоийлик хислати паст даражадан раҳбар тоифаси намоён бўлади.
8. Ватанпарварлик ҳис-туйғусини баҳолаш мезонлари
Инсон ср куррасининг ҳокими, қудратли табиат томонидан инъом қилинган бетакрор неъмати, ақл-заковати билан мўъжизалар яратув-чи, биосфера ва неосфера тўғрисидаги бой билимлар, таассуротлар, тажрибаларнинг эгаси бўлишдан қатъи назар, у муайян фазонинг, вақтнинг, ҳаракатларнинг ҳукми остида ҳаёт ва фаолият кўрсатишга мослашган, узоқ ижтимоий-тарихий тараққиёт даврида унга одатлан-ган. Инсон органик ва ноорганик дунё ажойиботлари, хоссалари ҳамда хусусиятларини ўзлаштирганлигига қарамасдан, у куч-қувват соҳиби, муқим заминда яшашга, уни авайлашга, сифат жиҳатидан ўзгарти-ришга, унга меҳр-муҳаббатини, салоҳиятини багишлашга қарор қил-ган онгли зотдир.
Худди ана шу ижтимоий-тарихий тараққиёт палласининг синов-ларига бардош бериб, табиат офатларини енгиб, унга аждодлар ҳоки, хотираси олдида қасамёд қилинган, улуғланган мўътабар замин Ва-тан деб аталади. Нафақат Ватаннинг бир қисм тупроғи, бир томчи суви, заррин нури, мусаффо ҳавоси, балки аждодларнинг тажрибаси, маънавияти, маданияти, донолар бисоти учун халқ бутун қалб ҳаро-ратини бахшида этади. Ўзбекистон ўзбекларнинг ва унда яшовчи бошқа халқларнинг она диёри ҳисобланиб, аҳолининг унга нисбатан илиқ, самимий ҳис-туйғулари вужудга келиши табиийдир.
Мустақил Ўзбекистон Республикасинингхалкдарида ватанпарвар


5 ю
3 о
о о
ю х
лик туйғусини шакллантириш ва уни баҳолашга ўргатиш болаларда, ўқувчи ёшларда, вояга етган кишиларда Ватанга муҳаббат, садоқат, ғурур каби юксак ҳислар таркиб топишига хизмат қилади.
Қуйида республикамиз фуқароларида ватанпарварлик ҳиссининг шаклланганлик даражасини аникловчи мезонлар тизимини ҳукмин-гизга ҳавола қиламиз. Мазкур тест-сўровда ҳис-туйғунинг мотиви (ҳаракатга келтирувчи туртки), иродавий жабҳаси (қатъиятлик), би-лишга оид томони (когнитивлик), хулқ-атворни бошқариш (регуля-тивлик) вазифаси қамраб олинган.
Йўриқнома. Диққат билан қуйидаги келтирилган гапларни ўқиб чиқинг ва асосан ҳар доим ўзингизни қандай ҳис қиласиз, сезасиз шунга мос келадиган ўнг томонда берилган жавоблар қаторидаги сон тагига чизиб қўйинг.
Тест-сўров шахснинг руҳий ҳолатларида ватанпарварлик ҳис-туй-ғусини вужудга келиш даражасини аниклашга ёрдам беради.
Тест-сўров ёрдамида олинган миқдорий натижаларни қисқача изоҳ-лаш қуйидагича амалга оширилади.
Тест-сўров варақаси, асосан, икки қисмга бўлинади. Уларнинг биринчиси шахснинг ҳаяжонланиш даражасини кўрсатади, иккин-чиси эса ҳиссий ҳолатлари.

Сиз ушбу саволларнинг саноқ рақамларига эътибор билан йиғин-дини ҳисобланг: 3, 4, 5, 6, 8, 10, 11, 12, 14, 15, 16,22,27,28,30, 34,35, 37 38, 39, 42. Сўнгра қолган савол рақамлари жавоби йиғиндисини ҳисобланг: 1, 2, 7, 9, 13, 17, 188, 19, 20, 21, 23, 24, 25, 26, 29, 31, 32, 33, 40, 41. Ҳар иккала йиғинди орасидаги тафовутга 35 рақамини қўшинг. Тажрибаларда иштирок этган шахслар томонидан тўплаган умумий йиғинди биз ишлаб чиққан жадвалга биноан 75 балл қийматига тенг бўлса, у ҳолда иштирокчиларда хавотирланиш, ҳаяжонланиш кучли, юксак ҳис-туйғу эса паст кўрсаткичга эга эканлигини билдиради. Синалувчилар йиққан баллар миқдори 75 дан то 115 гача қийматдни ташкил этса, у тақдирда қатнашчиларнинг ватанпарварлик ҳис-туй-ғулари ўртача кўрсаткичга эга эканлигини англатади. Агарда улар то-монидан жамғарилган баллар қиймати йиғиндиси 115 дан юқори бўлса натижалар таҳлилига кўра ундай тоифадаги инсонларнинг ватанпар-варлик ҳис-туйғуси юксак кўрсаткичга эришганлигини кўрсатади.


Шундай қилиб, ватанпарварлик ҳис-туйғуси паст даражада шакл-ланган фуқаро билан алоҳида тарбиявий тадбирларни татбиқ қилиш, индивидуал ёндашишни амалга ошириш зарур бўлиб, уларга ёрдам бериш учун самарали психологик таъсир ўтказувчи, ҳиссиёт динами-касини мақсадга мувофиқ йўналтирувчи, миллий қиёфа хусусиятла-рини ўзлаштиришга ундовчи кечалар, учрашувлар ташкил қилиш, иштирокчиларни фаоллаштирувчи ижтимоий-психологик вазиятлар юзага келтириш таълим ва тарбия самарадорлигини оширади.
Ушбу тест-сўровдан амалиётда фойдаланиш натижасида ватанпар-варлик ҳис-туйғусининг мотивацион, иродавий, когнитив ва регуля-тив жабҳаларини психологик таҳпил қилиш орқали унинг шакллан-ганлик даражаси бўйича инсонлар ўртасидаги индивидуал фарқпаш имконияти туғилади.

Download 0.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling