Эргаш ғозиев
Ироданинг физиологик асослари ва сифатлари тўғрисида тушунча
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
4. Ироданинг физиологик асослари ва сифатлари тўғрисида тушунча
Ирода — одамнинг ўз устидан, ўз ҳис-туйғулари, ўй-фикрлари, хатти-ҳаракатлари устидан ҳукмронлик қилишидир, бошқача айтган-да, ирода инсоннинг ўз хулқ-атворини онгли равишда бошқара оли-ши, ҳар қандай қийинчиликларга қарамай, ўз олдига қўйган мақса-дига эриша олиш қобилиятидир. Шахснинг ички тўсикларни барта-раф қила билиши унингташқи тўсиқларни ҳам муваффақиятли енги-шига имконият яратади. Масалан, хизматчи югуриш мусобақаларида қатнашиб, маълум масофага югуриши, йўлда учрайдиган сув ёки бо-шқа ғовлардан ўтиши, ёмон аҳволдаги йўлакдан югуриши лозим. Қийинчиликларни муваффақиятли енгиб, хизматчи мазкур қийин-чиликларни бартараф этиш учун зарурий иродавий сифатларни ўзида мужассамлаштиришга муваффақ бўлади. Шу боис иродавий ҳаракат-лар — шахснинг кўзлаган мақсадига эришиш учун ҳам ички, ҳам та-шқи тўсиқларни енгиши билан узвий боғлиқ онгли хатти-ҳаракат-лардир. Инсоннинг иродавий ҳаракатлари ва бундай ҳаракатларга қобил-лиги меҳнат ҳамда ижтимоий фаолиятда, таълим жараёнида юзага келган. Ижтимоий турмуш шароитлари, тобора ўсиб борувчи турли хусусиятли эҳтиёжлар одамлардан бу эҳтиёжларни қондириш мақса-дида борлиқни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни қайта қуришга йўналти-рилган хатти-ҳаракатларни тақозо этган. Ҳамкорликдаги жамоавий меҳнатда одамда нерв системаси, хусусан, унинг юксак қисми — бош мия ривожланиб, такомиллашиб боради, шу боис шахснинг психик ҳаети миянинг маҳсули ёки хоссасидир, шунинг учун мия фаолияти-нинг бузилиши туфайли психикада ҳам ўзгаришлар юзага келади. Бош мия пўстлоғидаги барча бўлинмаларнинг ўзаро мутаносиб ишлаши шахснинг меъёрдаги руҳий фаолиятини таъминлаб туради. Илмий натижалар таҳлилининг кўрсатишича, ирода фақат ташқи хатти-ҳаракатларда намоён бўлиб қолмасдан, балки инсоннинг ор-тиқча, нотўғри ҳаракатларни қилмаслигида ҳам яққол кўзга ташлана-ди. Шундай қилиб, иродавий ҳаракатлар ҳам қўзғалиш, ҳам тормоз-ланиш жараёнлари билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳар иккаласи бир-бирига узлуксиз равишда таъсир ўтказиб туради. И.П.Павловнинг таби-рича, биз, нормал кишилар доимий равишда маълум ҳаракат ва сўзлар-дан ўзимизни тийиб турамиз-ку, бу эса катта ярим шарларнинг муай-ян пунктларига тормозланиш импульслари юбориш эмасми, ахир. Шунинг учун ҳар қандай иродавий ҳаракатнинг физиологик асо-сида бош мия пўстлоғида қўзғалиш ва тормозланиш жараёнларининг мураккаб динамик муносабати ётади. Қўзғалиш жараёнлари заиф, кучсиз бўлса, у ҳолда одамда иродавий фаоллик сусаяди, баъзан, ҳатто апатия ҳолати вужудга келади. Тормозланиш жараёнларининг куч-сизланиши шундай руҳий ҳолатга олиб келадики, бунда шахс ўзини ўзи назорат қилиш, оғирликларга бардош бериш, ўзини тута билиш, ўз хатти-ҳаракатларини тартибга солишга қурби етмай қолади. Де-мак, тана аъзолари (организм) фаолиятини ва унинг ташқи муҳит билан ўзаро алоқасининг тартибга солувчи, идора қилувчи катта ярим шарлар пўстлоғининг соғлом ҳолати ва меъёрда ишлаши инсонга, ўзини, ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқариш хусусияти фақат инсон зотигагина хосдир. Маълумки, одамлар ҳайвонлардан қанчалик кўп узоклаша борса-лар, уларнингтабиатгатаъсир қилишлари шунча кўп олдиндан ўйлаш, режали, олдиндан белгиланган, маълум мақсадга қаратилган иш ту-сига кира боради. Шунинг учун жамоа бўлиб меҳнат қилиш жараёни-да одамларда мақсадни англаш ва ўз олдига мақсад қўйиш, ишни бажаришдан олдин режа тузиб олиш, ишга фаол равишда киришиш ва кераксиз хатти-ҳаэакатлардан ўзини тийиш, мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қийинчиликларни енгиш, ўз хатти-ҳаракатларини онгли равишда бошқариш қобилияти, уқуви, зеҳни ўса боради. Бор-лиқдаги ташқи таъсирлар атроф-муҳитнинг таъсир кўрсатиши туфай-ли одамларда иродавий сифатлар такомиллашади, демакки ирода тар-киб топади. Буюк алломаларнинг фикрича, ташқи дунё кишиларда пайдо қиладиган таассуротлар унинг миясида ифодаланади, унда ҳис-туйғу, фикр, майл, иродавий ҳаракатлар тарзида, «идеал интилиш-лар» тарзида акс этади. Яна бир донишманднинг мулоҳазасича, ки-шининг интилиш ва хоҳишлари, ўз олдига қўйган мақсадлари объек-тив дунё томонидан вужудга келтирилган. Иродавий ҳаракатлар инсон яшаб турган ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, турмуш тарзи билан белгиланади. Жамиятда ижтимоий муносабатларнинг, шахслараро муомаланинг ўзгариши билан шахс-нинг ўз олдига қўядиган мақсадлари ҳам, одамни фаолиятга ундовчи мотивлар ҳам ўзгаради. Мамлакатимизнинг фуқароларининг иродаси келажаги буюк давлат қуришга қаратилгандир. Республикамиз ёшлари ҳуқуқий демократик, кучли фуқаровий жамият, мустақилликни мустаҳкамлаш ғоялари билан боғлиқбўлган аниқ, ҳам истиқбол мақ-садларга эга. Фуқаролар ўз олдиларига мақсадлар қўяр эканлар, бу мақсадларни қандай йўл ва воситалар билан амалга ошириш мум-кинлиги тўғрисида ҳам ўйлаб кўрадилар, қўйилган мақсадларга эри-шишнинг энг маъқул, оқилона, одилона, омилкор усуллари улар то-монидан танлаб олинади. Шуни таъкидлаш жоизки, ирода билимлар, ҳис-туйғулар, тафак-кур каби психологик категориялар билан узвий алоқада, ўзаро бир-бирига таъсир ўтказиши туфайли ижтимоий ҳаётда, инсоннинг инди-видуал турмушида шакллана боради ва такомиллашади. Психологияда ирода сифатлари қаторига мақсадга интилиш, ўзини тута билиш, чидамлилик, сабр-тоқат, қатъийлик, ботирлик, интизом-лилик, саботлилик, мустақиллик, мардлик ва бошқалар киритилади. Мақсадга интилиш — шахснинг ўзидаги барча куч-қувватларини олдига қўйган мақсадига қаратиш, ўз хатти-ҳаракатларини кўзлаган мақсадига эришиш вазифасига бўйсундириш, ҳар қандай қийинчи-лик ва тўсикларга қарамай мақсадни амалга ошириш учун интилиш қобилиятидир. Ўзини тута билиш — одамнинг ўз хатти-ҳаракатлари, ҳис-туйғула-ри, хулқ-атвори кабиларни бошқара билишда акс этувчи ирода сифа-тидир. Чидамлилик — мақсадга эришишда одамнинг кўпинча совуқ ва иссиққа ҳам, очлик-ташналикка ҳам, бетоблик ва бошқа шу сингари қийинчиликларга қарамай, барча тўсиқларни енгиб, ўз мақсадини рўёбга чиқаришга интилишда акс этувчи ижобий сифатдир. Қатъийлик — шахснинг вазиятни тезда баҳолаб, ўз вақтида асосли, ўйланган ва мустаҳкам қарор қабул қилиши, ҳеч қандай иккиланиш-сиз уни бажаришга киришишидан иборат фазилатидир. Ботирлик — одам соғлиғи ёки ҳаёти учун хавфли ва мураккаб ша-роитда ҳам бирон қарорга келиши ва уни бажаришнинг уддасидан чиқа билиш хислатидир. Интизомлилик — жамият қонунларига, ахлоқ нормалари ва қоида-ларига, миллий (умумбашарий) урф-одатларига, ихтиёрий ҳамда онг-ли равишда бўйсунишда ифодаланувчи инсон сифатидир. Саботлилик — шахснинг қабул қилган қарорини бажариш ва ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун, кўп вакт ҳамда муайян қи-йинчиликларни енгиш талаб этилишига қарамай, оғишмай интили-шида гавдаланувчи ирода белгисидир. Мустақиллик — инсоннинг ўзича бирор қарорга келиши ва уни амалга оширишидан, қарорни амалиётга татбиқ этишнинг усул ва йўлларини ўзи мустақил равишда танлашидан, ҳар бир ишда ўзининг билимлари, дунёқараши ва эътиқодларига амал (риоя) қилишидан иборат ирода сифатидир. Мардлик — олий мақсадларни кўзлаб иш кўрувчи, ўз олдига қўйган мақсадига эришишда қатъийлик, вазминлик, сабр-матонат, чидам-лилик, бардошлилик, мустақиллик ва дадиллик кўрсатувчи хислатлар мажмуасидир. Одамларда иродани ўстириш учун қуйидаги иш-амалларни режа-лаштириш мақсадга мувофиқ: аниқ ва ижтимоий жиҳатдан аҳамиятли мақсадларни кўзлашга ўргатиш ёки машклантириш; илмий дунёқараш, барқарор эътиқод ва бурч ҳиссини шакллан-тириш; мақсадга интилиш ва истакни рўёбга чиқариш машғулотларини ўтказиш; ўз кучига ишонч туйғусини таркиб топтириш учун тренинглар ва соцтренингларни қўллаш; ички ва ташқи тўсиқларни енгишни машқ қилиш, иродани тур-ли вазиятларда ишга солиш; ўз фаолияти маҳсулига ва хулқ-атворига баҳо бериш билан шу-ғуллантириш; спорт билан шуғулланиш ва жисмоний чиниқтириш; кун тартиби бўйича барча ҳаракатларни амалга ошириш. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling