Эргаш ғозиев
Семинар машғулоти учун мавзулар
Download 0.91 Mb.
|
Ғозиев китоб(2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Реферат учун мавзулар
- 1. Ирода тўғрисида тушунча
Семинар машғулоти учун мавзулар
Ҳиссиёт тўғрисида умумий тушунча. Ҳиссиётнинг ўзига хослиги. Ҳиссиёт ва эмоциянинг физиологик асослари. Одам ва ҳайвон эмоциялари. Ҳиссий кечинмалар шакллари. Юксак ҳисларнинг психологик тавсифи. Ҳислар ривожланишининг моддий ва маънавий асослари. Реферат учун мавзулар Ҳиссиёт тўғрисида умумий тушунча. Эмоциянинг психологик хусусиятлари. Эмоционал ҳолатларнинг психологик тавсифи. Юксак ҳислар ҳақида мулоҳазалар. Ҳисларнинг ривожланиш таҳлили. Адабиётлар /. Ковалев А.Г. Воспитание чувств. —М.: 1971. Лук А.Н. О чувстве юмора и остроумие. —М.: 1968. Якобсон П.М. Психология чувств. —М.: 1961. Якобсон П.М. Эмоциональная жизнь школьника. —М.: 1966. Ғозиева Н.Э. Юксак ҳисларни шакллантириш. Журн. Халқтаъ лими, 1-сон, 2005. Ғозиев Э.Ғ. Умумий психология. —Т.: «Университет», 2002. VIII БОБ. ИРОДА 1. Ирода тўғрисида тушунча Борлиқни акс эттириш, фаолиятни муайян йўналишда ташкил қилиш, муаммолар ечимини эгаллаш юзасидан маълум бир қарорга келиш, уни амалга ошириш жараёнида қийинчиликларни енгиш ҳара-катлар ёрдами билан рўёбга чиқади. Турли эҳтиёжлар (шахсий, жа-моавий, табиий, маданий, моддий, маънавий) туфайли вужудга кела-диган, мақсадга йўналганлик хусусиятини касб этадиган шахснинг фаоллиги ўзининг тузилиши, шакли ранг-баранг бўлган ҳаракатлар, хатти-ҳаракатлар ва саъй-ҳаракатлар ёрдами билан табиат, жамият таркибларини мақсадга мувофиқ келмаганлиги сабабли қайта қура-ди, такомиллаштиради, эзгу ниятга хизмат қилдиришга бўйсундири-лади. Эҳтиёж, мотив, қизиқиш, англашилмаган, англашилган майл-лар негизидан келиб чиқадиган барча кўринишдаги ҳаракатлар ўзла-рининг юзага келишига биноан ихтиёрсиз ва ихтиёрий туркумларга ажратилади. Одатда, психологияда ихтиёрсиз ҳаракатлар англанил-ган ёки етарли даражада англанмаган истак, хоҳиш, тилак, майл, ус-тановка ва шу кабиларнинг ички туртки таъсирида пайдо бўлиши натижасида рўёбга чиқарилади. Мазкур истак ва унинг бошқа шакл-лари импульсив (лотинча 1три1$и$ ихтиёрсиз қўзғалиш маъносини англатади) хусусиятига эга бўлиб, инсон томонидан англанилмаган-лиги учун маълум объектга қаратиш юзасидан режалаштирилмаган, ҳатто кўзда тутилмаган бўлади. Инсоннинг фавқулоддаги вазиятда юзага келадиган саросималик аффекти, даҳшат, ҳаяжонланиш, ажаб-ланиш, шубҳаланиш ва шунга ўхшаш бошқа моҳиятли, ҳар хил шакл-даги хатти-ҳаракатлари ихтиёрсиз туркумдагиларга ёрқин мисолдир. Ундаги атамалар маъноси, акс этиш имконияти бундан олдинги ҳис-сиёт тўғрисидаги маълумотларда кенг кўламда баён қилинган. Бошқа категорияга тааллукли ҳаракатлар ихтиёрий ҳаракатлар деб номланиб, улар мақсад кўзлаш, мақсадни англашни ва уни амалга оширишни таъминловчи операциялар, усуллар ва воситаларни шахс ўз миясида таса^ввур қилишини, самарадорлигини тахминан баҳолашни тақозо этади. Ўзининг моҳияти билан тафовутланиб турувчи ихтиё-рий ҳаракатларнинг алоҳида гуруҳини иродавий ҳаракатлар деб ата-лувчи туркум ташкил қилади. Психологик маълумотларга асосланган ҳолда уларга қуйидагича таъриф бериш мумкин: «Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган қарама-қаршиликларни бартараф қилиш жараё-нида зўр бериш билан уйғунлашган, муайян мақсадга йўналтирилган онгли ҳаракатлар иродавий ҳаракатлар дейилади». Шахснинг иродавий фаолияти ўз олдига қўйган англанган мақ-садларни бажаришдан, амалга оширишдан иборат содда шаклдаги ҳаракатларнинг мажмуасидан иборат эмас. Зўр беришни тақозо эт-майдиган иш ҳаракати (масалан, шкафдан чойнак олиш, сочиқни қозиққа илиш ва ҳоказолар) билан иродавий фаолият таркиблари ўртасида кескин тафовут мавжуд. Иродавий фаолият ўзига хос хусу-сиятга эга бўлиб, унинг моҳияти шундан иборатки, бунда шахс ўз олдига қўйган ва унга муҳим аҳамият касб этувчи мақсадларига ўзи учун камроқ қийматга молик хатти-ҳаракат мотивларини бўйсунди-ради. Устувор (етакчи) мотивлар қўшимча кўмакчи мотивларни му-айян йўналишга сафарбар қилиб, умумий мақсадга хизмат қилдира-ди. Шахс фаоллигининг ҳар хил кўринишлари мавжуд бўлиб, улар функционал томондан бир-биридан фарқланади, лекин ирода инсон фаоллигининг алоҳида ўзига хос шаклидан иборатлиги ажралиб туради. Ирода инсоннинг ўз хатти-ҳаракатларини (хулқ-атворини) ўзи бошқаришини, у ёки бу хусусиятли интилиш ва истакларини тормозлашни талаб қилади, бинобарин, у англанилган турлича ҳара-катлар тизими мужассам бўлишини назарда тутади. Иродавий фаолият моҳияти шунда кўзга ташланадики, бунда шахс ўзини ўзи бош-қаради, ўзини қўлга олади, ўзининг хусусий ихтиёрсиз импульсив томонларини назорат этади, ҳатто зарурат туғилса, у ҳолда уларни тамоман йўқотади ҳам. Ирода пайдо бўлишининг бош омили инсон томонидан фаолиятнинг турли таркибларининг иродавий ҳаракат-ларни тизимли тарзда татбиқ этилиши бундай иш-ҳаракатларда онг билан мужассамлашувчи шахснинг фаоллигидир. Иродавий фаоли-ят шахс томонидан кенг қўламда англанилган ва руҳий жараёнлар-ни амалга ошириш хусусияти бўйича иродавий зўр беришни талаб қиладиган ақлий амалларни тақозо этади. Бундай ақлий амаллар фавқулоддаги вазиятни баҳолаш, келгусида амалга оширишга мўлжал-ланган ҳаракатлар учун воситалар ва операциялар танлаш, мақсад кўзлаш ва унга эришишнинг усулларини саралаш, уларни татбиқ этиш учун муайян қарор қабул қилиш кабилар бўлиб ҳисобланади. Ушбу амалларнинг барчаси иродавий фаолиятнинг операционал томони деб баҳоланади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, баъзи психологик ҳолатларда, вазиятларда иродавий фаолият инсоннинг бутун ҳаёт йўлини аниқ-лаб берадиган, унинг ижтимоий-психологик қиёфасини (сиймосини) намоён қиладиган ва маънавий-ахлоқий қадриятини рўёбга чиқаришга ёрдам берадиган қарорга келиш билан уйғунлашади. Шунинг учун бундай иродавий ҳаракатларни амалга ошириш жараенида шахс онг-ли ҳаракат қилувчи субъект тариқасида ҳам уларнинг кашфиётчиси, ҳам бир даврнинг ўзида ижрочиси (бажарувчи) бўлиб иштирок этади. Мазкур ҳолатда шахс ўзида тўкис мужассамланган қарашлари тизи-мига (динамик стереотипига), иймон-эътиқодга, ишонч ва дунёқара-шига, қадриятига, ҳаётий муносабатлари мажмуасига, ақл-заковати-га, маънавиятига асосланган ҳолда онгли йўл тутади. Шахснинг умр (ҳаёт) йўлида қадрий хусусият касб этувчи жавобгарлик ҳисси ирода-вий ҳаракатларни татбиқ қилишда унинг миясига мужассамлашган, англанилган барча ижтимоий-психологик шартланган фазилатлар (қараш, эътиқод, қадрият, маънавият ва ҳоказолар) соғлом фикр, ус-тувор (юксак туйғу) ҳиссиёт тариқасида фаоллашади, мустаҳкамлана-ди ҳамда баҳолаш, қарорга келиш, танлаш, ижро этиш (бажариш) жараёнларига таъсир қилиб, умумий ҳамкорлик тизимида ўз изини қолдиради. Жавобгарлик ҳисси шахс маънавияти, руҳияти, қадрияти намоён бўлиши, кечиши, такомиллашиши босқичларининг бошқа-рувчиси, онгли турткиси, сифатининг кўтарувчиси функциясини ба-жаради. Инсониятнинг ижтимоий-тарихий тараққиётининг йирик намо-яндалари ижодий фаолиятига тааллукли маълумотлар, қарорга келиш намуналари уларнинг ижтимоий-психологик қиёфаларини акс этти-риш имкониятига эгадир. Масалан, буюк саркарда Амир Темур Кўра-гонийнинг «Куч адолатдадир» деган ҳикмати, Алишер Навоийнинг «Занжирбанд шер - енгаман дер» хитоби, Чўлпоннинг «Халқденгиз-дир, халқ тўлқиндир, халқ кучдир» чақириғи жавобгарликни юксак ҳис этган ҳолда халқининг хоҳиш иродасини ифода қилиб, қатъий иродавий хатти-ҳаракатларини амалга оширганлар, шу билан бирга улар ўзларининг маънавий, қадрий, руҳий қиёфаларини чуқур ва кўпёқпама очиб беришга мушарраф бўлганлар. Ижтимоий-тарихий саҳифаларимизда, яқин ўтмишимизда ва истиқлол даврида кўплаб ватандошларимиз иродавий хатти-ҳаракатларининг намунавий кўри-нишларини намойиш қилганлар, булар расмий манбаларда ва бадиий адабиётларда кенг кўламда ёритилган. Юқоридаги мулоҳазалардан ташқари, иродавий фаолиятнинг ўзига хос психологик хусусиятлари ҳам мавжуддир ва улар муайян тавсиф-•парга асосланиб талқин қилинади. Иродавий фаолиятни ёки алоҳида ирода актини (лотинча асШз ҳаракат деган маънони англатади) амал-га оширишнинг хусусиятларидан бири — бу бажарилаётган ҳаракат-ларнинг эркин эканлигини шахс томонидан англаш (бундай қилса Ҳам бўлади ёки ундай қилса ҳам) иборатлигидир. Ушбу жараёнда шахс Маълумки, ўз хулқ-атвори ва ўз фаолияти сабабларини ташқи омил-лардан деб тушунишга мойил одамлар мавжуд. Психология фанида назоратни локаллаштириш деганда шахснинг индивидуал фаолияти натижалари учун масъулиятни ташқи кучларда ва шароитларда қайд қилишни, шунингдек, уларнинг куч-ғайратига, қоби-лиятига мойиллигини белгилайдиган сифатлар мажмуаси тушунилади. Назоратни локаллаштириш ташқи (экстернал) ҳамда ички интернал тур-ларига ажратилади. Назоратни ташқи локаллаштиришга баъзи мисол-ларни келтирамиз. Ходим ишга, талаба дарсга кеч қолса, бу ҳодисани турлича баҳоналар билан изохлашга ҳаракат қилади: 1) автобус ўз вақти-да келмади; 2) йўловчилар кўп бўлганлиги учун автобусга чиқа олма-дим; 3) автобус жуда секин ҳаракат қилади; 4) транспорт бузилиб қола-ди; 5) кўчада йўл ҳаракати фожиаси юз бергани туфайли ушланиб қол-дик ва ҳоказо. Психологик тадқиқотлар натижаларининг кўрсатишича, назоратнинг экстернал локаллик турининг намоён бўлиши шахснинг муайян нуқсонлари ва иллатларига бевосита боғлиқцир, чунончи инсоннинг масъулйятсизлиги, ўз имкониятига ишонмаслиги, ҳадиксира-ши, хавфсираши, шахсий ниятини рўёбга чиқаришни пайсалга солиши ва бошқалар. Мабодо шахс ўз хулқ-атвори оқибати учун масъулиятни ўз зиммасига олса, ўз қилмиш-қидирмишларини шахсий хусусиятидан деб тушунса, бундай психологик воқелик назоратнинг интернал (ички) ло-каллашуви мавжуд эканлигини билдиради. Назоратнинг ички локал-лаштиришига хос инсонлар мақсадга эришиш йўлида масъулият ёки жавобгарлик ҳис этадилар, ўзини ўзи таҳлиллаш имкониятига эгадир-лар. Ижтимоий тарбия жараёнида шахсда локаллаштиришнинг ҳар ик-кала (экстернал, интернал) турини шакллантириш туфайли унинг мус-таҳкам шахсий фазилатига айлантириш мумкин. Ироданинг ўзига хос кўринишлари шахснингтаваккалчилик вази-ятидаги хатти-ҳаракатида рўёбга чиқади. Ўзига маҳлиё қилувчи мақ-садга эришиш йўлида хавф-хатар, йўқотиш даҳшати, муваффақият-сизлик унсури билан ҳам ҳамоҳанг, огоҳ дадил ҳаракат таваккалчи-лик дейилади. Таваккалчилик жараёнидаги нохушлик кутилмаси му-ваффақиятсизлик эҳтимоли билан ноқулай оқибатлар даражаси уй-ғунлашуви мезони орқали ўлчанади. Таваккалчиликда муваффақият билан муваффақиятсизлик кутилмаси эҳтимоли ётади, ютуққа эри-шиш шахсда хуш кайфиятни вужудга келтирса, мағлублик эса но-хушлик ҳолатининг бош омили ҳисобланади. Ўз-ўзидан маълумки, ютуқ (ғолиблик) қувонч нашидасини уйғотса, омадсизлик жазо, мод-дий ва маънавий йўқотишни рўёбга чиқаради. Лекин шунга қарамас-дан, инсонлар таваккал қилиш ҳаракатидан ҳеч маҳал воз кечмаган хоҳу кундалик ҳаёт муаммосига алоқадор воқелик, хоҳ мураккаб меҳ-нат, хоҳҳарбий юришлар бўлишига қарамай, шунинг учун таваккал-чилик инсоният дунёсининг ижтимоий-тарихий тараққиёти даври-нинг қарор қабул қилиш намунаси, маҳсули сифатида шахснинг ҳаёти ва фаолиятида то ҳозиргача иштирок этиб келмоқда. Психологик манбаларда кўрсатилишича, таваккалчилик ҳаракати-ни амалга оширишнинг ўзаро уйғунлашган иккита сабаби мавжудли-ги қайд қилиб ўтилади. Қарорга келишнинг биринчи сабаби — бу ютуққа умидворлик муваффақиятга эришилганда кутилиши эҳтимол қийматнинг мағлуб оқибати кўрсаткичидан юксакроқ бўлишига ишончдир. Ушбу воқелик вазиятни таваккалчилик деб аталиб, му-ваффақият мотивациясини муваффақиятсизлиқдан қутилиш мотива-циясидан яққолроқ намоён бўлишида ўз ифодасини топади. Шу бо-исдан таваккалчилик инсон учун қарор қабул қилишда муҳим аҳами-ят касб этадиган руҳий ҳодиса ҳисобланиб, у ёки бу тарздаги ҳаракат-ни амалга ошириб, ўз хулқ-атворини намойиш қилади. Деҳқон кечи-киб ерга уруғ қадашга таваккал қилган бўлса, ҳосил пишиб етилиши хавфи туғилади, лекин агротехника воситаларидан жадал суръатда фой-даланса, асосий маблағни сарф қилиб қўйиш ташвиши уйғонади. Иро-давий қарор қабул қилиб, таваккалчиликдаги унинг мардлиги, та-шаббускорлиги, қатъиятлиги меҳнатда ютуққа эришишни таъмин-лайди. Аммо бундай };арорга келиш гоҳ ўзини окдайди, гоҳо мутлақо оқламаслиги ҳам мумкин. Бу борада ҳаракатнинг хавфли ёки хавфсиз йўлини татбиқ этиш, таваккалчиликнинг ғоявий, маънавий юксак-лиги, қарорнинг оқилоналиги бахтли тасодиф сари етаклаши мум-кин. Баъзан таваккалчининг қобилияти, қатъийлиги, малакалиги, ҳисоб-китобнинг тўғри қилганлиги унга омад келтиради. Таваккалчиликнинг иккинчи сабаби хатти-ҳаракатнинг хавфли йўлини афзал билган хулқ-атворда кўзга ташланади. Бу воқелик шахс-нинг вазиятости фаоллиги деб номланиб, инсоннинг вазият талабла-ридан устуворликка эришишида, ундан (вазиятдан) юксакроқ мақсад Қўя олишда намоён бўлади. Таваккалчиликнинг бу тури «вазиятусти» ёки «холисоналик» деб аталиб, таваккалчилик учун таваккалчиликка йўл қўйишни англатади ҳамда таваккалчиликнинг таваккалчилиги атамасини келтириб чиқаради. Шахсдаги таваккалчиликни рискометр Деб аталувчи махсус асбобда ўлчаб кўриш мумкин. Бу асбоб ёрдамида психологик тажрибада инсонларда муваффақ бўлиш эҳтимоли мав-жуд холисоналик таваккалчиликка мойиллик, уларнинг ҳақиқий хавф остида иродавий ҳаракатларини олдиндан айтиб бериш (башорат Қилиш) имконияти вужудга келади. Download 0.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling