Эргашeв Каримжон Мирёмидинович жадидчилик харакатининг ижтимоий-сиёсий


Хулоса. ..................................................................................................................47


Download 352.44 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/10
Sana08.03.2023
Hajmi352.44 Kb.
#1249568
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
@iBooks Bot jadidchilik xarakatin

Хулоса. ..................................................................................................................47 
 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. ............................................................51 
 
 
 



К И Р И Ш 
Мавзунинг долзарблиги. Дарҳақиқат, маърифат дунёни озод ва обод этишга, инсонни 
жаҳолат ва хурофот ботқоғидан олиб чиқиб кетишга, унинг маънавий-иқтисодий 
муаммоларини ҳал этишга қодир бўлган ягона ва қудратли кучдир. Шу боис, XIX аср 
охири - XX аср бошларида Россия Империяси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга 
юз тутган Туркистон ўлкасини уйғотиш, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат 
орқалигина эришиш мумкинлиги учун бу даврда маърифатчилик ҳаракати хар қачонгидан 
ҳам кучайиб кетди. Жамиятни янгиланиш зарурияти сифатида вужудга келган 
маърифатпарварлик харакати бир қатор ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий 
муаммоларини хал этиш учун бел боғлаган илғор фикрли зиёлилардан таркиб топган 
бўлиб – жадидчилик ҳаракати номи билан тарихга кирган. Жадидлар халқни марифатли 
қилиш орқали миллий истиқлол ғоясини шакллантиришни ва жамиятда туб ислоҳатлар 
ўтказишни устувор вазифа деб билганлар. Аммо, мустабид совет тузуми даврида бу 
ҳаракат салбий баҳоланди.
Юртбошимиз И.Каримов хали мустақиллик қўлга киритилмаган таҳликали 
даврдаёқ, “маърифатпарвар боболаримиз – жадидчилик намояндаларининг ҳаёти ва 
ижодига муносабат масаласида кўп йиллардан буён давом этаётган баҳсларга оқилона чек 
қўйиб, уларнинг меросини халқимизга қайтариш йўлидаги амалий, принципиал 
фикрларни илгари сурган”
1
. Унинг, - “жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар 
ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч маърифатдир. ...Маърифатпарварлик биз учун 
бугун ҳам ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ, йўқотмайди ҳам. Ақл заковатли, юксак 
маънавиятли кишиларни тарбиялай олсакгина, олдимизга қўйган мақсадларимизга эриша 
оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади”
2

деган сўзлари хеч қатон ўз 
қиматини йўқотмайди. Демак, маърифатпарварлик ғоясини авлод ва асрларни бир-бирига 
туташтириб турувчи ҳаёт бахш кўприкка қиёс қилсак бўлади. Бу кўприк шундай кўприкки 
нафақат авлодларнинг бир-бирига туташтиради жамиятни хар бир босқичида халқни 
миллий ўзлигини англаши ва миллий истиқлол ғоясини шаклланишида беқиёс ахамият 
касб этади. Шу нуқтаи-назардан қараганда, миллий истиқлол ғоясининг шаклланишида 
жадидларнинг фалсафий-ахлоқий қарашларининг таъсирини ўрганиш хозирги кундаги 
долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 

Download 352.44 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling