Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


-расм. Рақобатнинг турланиши: тизимли ёндашув14


Download 1.12 Mb.
bet45/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

8.3-расм. Рақобатнинг турланиши: тизимли ёндашув14

Расмдан кўриниб турибдики, макроиқтисодий йўналишда – иқтисодиёт миқёсидаги, мезоиқтисодий йўналишда – тармоқ миқёсида, микроиқтисодий йўналишда – маҳсулот миқёсида ва нано иқтисодий йўналишда фирма миқёсидаги рақобатни юзага чиқиш даражаси ифодаланган.


Эркин рақобат даврида рақиблар курашининг икки асосий шакли амал қилади:

  • тармоқ ичидаги;

  • тармоқлараро рақобат.

Тармоқ ичидаги рақобат деганда бир тармоққа кирадиган фирмалар ўртасида товарларни ишлаб чиқариш ва сотишшнг қулай шароитлари ва яхши фойда олиш учун курашиш тушунилади. Ҳар бир тармоқда корхоналарнияг техника даражаси ва меҳнат унумдорлиги даражалари турлича бўлганлиги сабабли, улар чиқараётган товарларнинг индивидуал қиймати ҳам ҳар хил бўлади. Бироқ, бизга маълумки, товар хўжалигида қиймат қонунининг амал қилиши сабабли турли индивидуал қиймат ижтимоий бозор қийматига келтирилади. Бунга сабаб тармоқ ичидаги рақобат курашидир.
Тармоқлараро рақобат деганда турли тармоқ фирмалари ўртасида энг юқори фойда олиш учун олиб бориладиган курашни тушунамиз. Капиталнинг хусусияти шуки, у доимо ҳаракатда бўлиб, ўз соҳибига фойда келтириб туриши керак. Капитал соҳиблари эса уларни фойдалироқ соҳаларга жойлаштиришга ҳаракат қиладилар. Улар учун нимани бозор кўтарса, шуни ишлаб чиқариб кўпроқ фойда олиш муҳимдир.
Тармоқлараро рақобат кураши капитални яхши фойда келтирадиган ооҳаларга жойлаштириш учун боради. Қаерда фойда кўп бўлса, шу ерга ресурслар оқиб ўтади, чунки шу ердаги товарга талаб кўп бўлиб, у қондирилса, яхши фойда кўриш мумкин.
Рақобатнинг икки усули бор: нарх воситасида рақобатлашув, нархдан фойдаланмай рақобатлашув. Эркин рақобат даврида рақобат курашнинг бош усули товарни рақибиникидан пастроқ нархда сотиш бўлган. Бу усулни қўллаш учун корхона бошқаларникидан кўра унумлироқ технологияни киритиши, малакалироқ ишчиларни ёллаши ва меҳнатни яхшироқ ташкил этиши керак. Фақат шу ҳолдагина, унинг товарини индивидуал қиймати бозор қийматидан паст бўлиб, бу нархни тушириш имкониятини беради. Иқтисодиётнинг монополлашуви рақобат кураши усулларини ҳам ўзгартиради. Энди нарх воситасида амалга оширилувчи рақобат усуллари ўрнини нарх билан боғлиқ бўлмаган усуллар эгаллай бошлайди. Рақобат курашида маҳсулот сифати, маҳсулотни сотиш шарт-шароитларини яхшилаш ва реклама қилишнинг аҳамияти ортиб боради.
Йирик корпорациялар нархни тушириш ёрдамида рақобатчисини бозордан ўзи зиён кўрмаган ҳолда сиқиб чиқариши амримаҳол бўлганидан, у бозордаги вазиятни ўзгартириш учун ўзининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни камайтириб товар таклифини қисқартирадилар. Шу сабабли, ҳатто инқироз даврларида ҳам, нархлар барқарорлигича қолаверади.
Нархсиз рақобат монополиялар бор жойда ҳам муҳим ўрин эгаллайди, чунки:
1) нархни пасайтириш товар сотишни кўпайтириш имконини бермайди, чунки рақиб ҳам нархни пасайтиришя мумкин, бундан ҳеч ким ютмайди. Бас, шундай экан, товар сифатини ошириш, савдо хизматини яхшилаш йўлига ўтилади, бу билан товар сотишни кўпайтириш мумкин;
2) йирик фирмалар кучли бўлганлиги сабабли маҳсулотяи янгилаш, уни модернизациялаш ва рекламага катта пул сарфлай оладилар.
Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат усулларининг қўлланиши ўзаро курашда нархдан фойдаланилмайди деган гап эмас. У кўпроқ яширин тус олмоқда, яъни товарлар эълон қилинган нархлардан арзонга сотилади, бундан бошқалар огоҳ этилмайди. Бу, айниқса, мавсумий товарлар сотишда қўлланади. Нарх воситасидаги рақобат жаҳон бозорига ҳам кириб борган. У ерда нарх билан рақобат қилиш пўлат, газлама, электроника, кимёвий ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бозорларига хосдир.
8.3. Рақобат эволюцияси ва унга таъсир этувчи омиллар

Рақобат курашига қуйидаги асосий омиллар таъсир этади:



  • Бозор ўлчами - қанча кўп бўлса, рақобатчилар кучли бўлади;

  • Бозорнинг ўсиш суръати - тез ўсиши бозорга киришни енгиллаштиради;

  • Қуввати - ортиқча қувватлилик нархни пасайишига олиб келади;

  • Бозордан чиқиш ёки кириш учун шароитлар фирма позициясини ҳимоя қилади;

  • Нарх;

  • Харидор товарларни стандартлаштириш даражаси устунликка эга чунки уларга бир товардан иккинчи товарга ўтиш осондир;

  • Мобиль технологик модуллар;

  • Зарур капитал қўйилмалар размерига талаблар – қаттиқ талаб таваккалчиликни оширади, кириш ва чиқишнинг қўшимча тўсиқларини яратади;




Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling