Эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С., Юсупов М. А. Маркетинг тошкент 2021


- расм. Ижтимоий йўналтирилган маркетинг концепцияси


Download 1.12 Mb.
bet7/92
Sana26.01.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1124978
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   92
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

1.5 - расм. Ижтимоий йўналтирилган маркетинг концепцияси


Маркетингни ўзаро алоқавий концепцияси. Маркетингни ўзаро алоқавий концепциясининг асосий ғояси харидорлар билан бошқа олди-сотди жараёни қатнашчилари ўртасидаги муносабатлар (коммуникация)дан ташкил топади. Маркетингни ўзаро алоқаси самарали коммуникация, шахсий мулоқотлар аҳамиятини оширади. Маркетингни ўзаро алоқаси коммуникацияни кенгроқ жиҳатда – компания(фирма) билан унинг шериклари ўртасидаги даромад олиб келувчи хоҳлаган ўзаро алоқаси сифатида кўради.
Савдо, кейинчалик саноатда маркетингни фаол қўлланиш жараёни ўтиш даври иқтисодиётининг хусусиятлари бўлиб ҳисобланади. ХХИ асрнинг 2008 йилида иқтисодиёти ривожланган давлатларда молиявий инқирознинг вужудга келиши натижасида молия бозорлари хизматларида маркетинг тизимини кенг қўллаш аҳамияти янада ортди.
Маркетинг эволюцияси маркетинг концепциясини, шаклини ва элементларини ўзгариши билан кузатилади. Қуйидаги 1.3-жадвалда маркетинг эволюциясини назарий асослари, услублари, қўллаш соҳалари билан танишиб чиқамиз.

1.3-жадвал
Маркетинг эволюцияси илм сифатида



Йиллар

Назарий асослари

Услублари

Қўллаш соҳаси

1900-1950 йиллар

Товар ҳақида ўрганиш, тақсимлашга мўлжал олиш, сотиш ва экспорт назарияси

Кузатиш, харидни ва сотишни таҳлил килиш, эҳтимолларни ҳисоблаш, истеъмол панели

Оммавий товар ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги тармоғи

1960 йил

Сотиш ҳақида ўрганиш, товарга, сотиш ҳажмига мўлжал олиш, дистрибьюторлик назарияси

Мотивлар таҳлили, фаолиятни тадқиқ қилиш, моделлаштириш

Истеъмол воситалари истеъмолчилари

1970 йил

Қарор қабул қилиш ва хулқ-атворни илмий асослари

Факторинг, дискриминант таҳлил, математик услублар, маркетинг моделлари

Ишлаб чиқариш воситалари ва истеъмол воситалари истеъмолчилари

1980-1990
йиллар

Ҳолатли таҳлил, менежмент функцияси сифатида маркетинг ҳақида ўрганиш, рақобатни таҳлил назарияси, экологик асослар, стратегик маркетинг

Позициялаштириш, кластер таҳлил, истеъмолчилар типологияси, экспертиза, сабаб-оқибат таҳлили

Истеъмол воситалари, ишлаб чиқариш воситалари, хизмат соҳаси, фойда кўрмайдиган ташкилотлар истеъмолчилари

1990 йилдан шу давргача

Тадбиркорлик қуроли ва функцияси сифати маркетинг ҳақида ўрганиш, бозор тармоқлари назарияси, коммуникация ва ўзаро таъсир назарияси, ижтимоий ва экологик самарага мўлжал олиш

Позициялаштириш, кластер таҳлил, истеъмолчилар типологияси, рақобатчилар ва истеъмолчиларни хулқ-атвори моделлари, бенчмаркетинг, ўйин назарияси

Ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол воситалари, хизмат соҳаси, фойда курмайдиган ташқилотлар, давлат тадбиркорлиги соҳасидаги истеъмолчилар

Маркетинг концепцияси - бу корхоналар фаолиятини бошқарув фалсафасидир. У эса, товар ишлаб чиқарувчиларга истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш натижасида фойда олишлари учун ёрдам беради.


Бунинг учун ҳар куни ва узоқ муддат давомида:

  • тадбиркорлик фаолиятини фаоллаштиришга;

  • бозорга;

  • истеъмолчиларнинг мақсадли гуруҳларига;

  • бош стратегик мақсадларга эътиборни жалб этиш лозим.


  1. Маркетинг элементлари таркиби ва маркетинг–микс тушунчаси

Маркетинг тизимида қўйилган мақсадга эришиш учун харидорлар ва бошқа субъектларга таъсир этиш учун маркетинг воситалари, яъни маркетинг усуллари йиғиндиси, услублари зарурдир. Шундай воситалардан маркетинг-микс, маркетинг комплекси бўлиб ҳисобланади. Буларни маркетинг назариясига 1964 йилда биринчи бўлиб Гарвард университети бизнес мактаби профессори Нейл Борден киритган. Маркетологлар тайёрлаш тизимида маркетинг комплекси 4 «П» деб номланиб, Джереми Маккарти томонидан 1960 йилда бу модель таклиф этилган. Ушбу моделда маркетингнинг тўртта асосий элементлари ажратиб кўрсатилган: товар (продуcт), нарх (приcе), жой (плаcе), силжитиш (промотион).


Маркетинг фаолиятида эҳтиёж ва муҳтожликни айирбошлаш орқали қондириш жараёнида албатта инсон иштирок этади. Шунинг учун юқорида кўрсатиб ўтилган маркетинг элементлари таркибига 5 «П» ҳам киритилиб, у кишилар (пеопле) эканлиги алоҳида такидлаб ўтилгандир. Маркетингни асосий элементлари 1.5-расмда кўрсатилган.


Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling