Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
Севиб қолдим бўз болани,
Қийнашлари зўр болани, Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ... Ў-ў-ў-ҳ... ЧЎРИ МУБОРАК, БУВИЖОН (ѐки Шайтонваччанинг бир ўқ билан бешинчи қуѐнни ҳам ургани) Шайтонвачча кабинетдан олтин медални олиб, йўл-йўлакай устознинг айбини бўйнига қўя олмаган анови кишиларни ҳам бошлаб келмоқчи бўлдию, ниятидан қайтди. Битта қаллоб устоз юрса юрибди-да. Шарманда қилганда нима қолади. Яхшиси кеннойини бошлаб бораман. — Бувижон,— деди Шайтонвачча,— мен сизга олтинларим ҳалол бўлса, бир куни ўз оѐҚи билан юр-и-и-б, кириб келади, деб айтганмидим,— дея кеннойига ишора қилди. Устозни намокоблаб ўтирган кампир ҳеч нарсага тушунмай, кеннойига бошдан-оѐқ қараб: — Шунга ўхшашроқ бир нималар деган эдинг,— деди. — Вой ўлай-й-й-й... сиззи ким бу кўйга соп қўйди? — қўрққанидан чапак уриб юборди кеннойи эрини таниб. — ¤зим, — деди устоз, — ўзимни ўзим шу кўйга солдим. — Бу нима ѐтиш, қўл-оѐҚингизни ким боҚлади, деяпман? — Сен хотин гаппи кўпайтирма, тақинчоқларингни ечиб, чемпионга бер, вассалом. — Вой, нимага-а-а? — Айтганимни қил, нимагалигини кейин айтаман. — Кута-кута энди етишганимда-я, — кўзларига ѐш олди кеннойи. — Бўл! Бўмаса эрингни ҳозир кир ўрага тиқворишади, чапагингни чалиб қолавурасан, худди. — Хўп-хўп, мана-мана, — деб кеннойи тақинчоқларни ечиб Шайтонваччага узатди. Шайтонвачча кампирга, кампир шошиб қолганидан нима қилишини билмай, ишончлироқ деб липпасига урди. — Энди бўлдими, чемпион, ора очиқми? — сўради устоз ѐтган жойида. — Тилла тишлар-чи, устоз, тилла тишлар, — деди Шайтонвачча кеннойининг оҚзига ишора қилиб. — Номард экансан... — Бувижон, теша қаѐқда, ҳозир кеннойининг тишларини битта қўймай қоқиб оламан. Менинг тиллаларим бировнинг оҚзига тилла тиш бўп кетишини хоҳламайман. — Войдод, — деб эрининг устига ўзини ташлади кеннойи, — бир нима денг, ўлиб қоламан-а, худди. 61 — Шартингни айт? — деди устоз боҚлоқдаги оѐқ-қўлларини силтаб. — Кеннойини талоқ қиласиз. — Нима? — Отамга иккинчи хотин қилиб олиб бераман, бувим қариб қолдилар. — Вой, майли-майли, Ўожи отага бўлса жон деб тегаман, у киши табаррук зотлар — деб юборди кеннойи. — Вой бевафо манжалақи-ей, — инграб юборди устоз. Бу ѐқда кампирники тутиб кетди: — Нималар дейди бу яшшамагур, — деб қайдандир топиб келган тешани Шайтонваччага ўқталиб қолди. — Менга кундош қилмоқчимисан, ҳу турқинг қурсин, ушла тешани, ҳозироқ тишларини қоқиб ол. Эри олдида туриб ликиллашини қаранглар бу фоҳишани. Ўу кўзларинг сузилмай ўлсин, бузиқи. — Чўрингиз бўлай холажон, илтимос, тишларимга тегманг, — деб кеннойи кампирнинг оѐҚига йиқилди. Бирдан ҳамма жимиб қолди. Фақат кеннойи «пиқ-пиқ» йиҚлар, говмиш бу машмашаларга бефарқ, ҳафсала билан кавш қайтарар, юмшоқ жаҚи нари-бери бориб келар эди. Кампирнинг аѐлга раҳми келдими, нима дейсан дегандек, Шайтонваччага қаради. Шайтонвачча бош ирҚади: — Чўри бўлсалар бўла қолсинлар. — Бўпти, — деди кампир, — пақат ҳаммаси мен айтгандек бўлади. — Бомдод намози вақтида жойни йиҚиб, нонушта тайѐрлайсан — бу бир, пешин намози вақтида келиб белимни уқалаб қўясан — бу икки, аср намозига азон чақирганида кечки овқатга уннаб кетасан — бу уч, хуфтон намози вақтида идиш-товоқларни ювиб, чолим билан менга жойни соласану дап бўласан — бу тўрт. Бу пайтларда чолим масжидда бўлади. Унга турқингни кўрсатмайсан. Уқдингми, ҳу нафс бандалари? — Хотирингиз жам бўлсин, холажон, бари сиз айтгандек бўлади. — Бизам келишвосак бўларди, чемпион,— деди устоз ѐтган жойида тўлҚаниб, — шу гаплар шетта қоп кетади-а, иси чиқмайди-а? — Бу ѐҚи ўзингизга боҚлиқ, устоз, бир-биримизни анча тушуниб қолдик шекилли... — Гап йўқ, йигит кишининг гапи битта бўлади, тавба дедим-ку... — Келишдик. Устоз бир амаллаб кийимларини кийиб, одам-башара бўлиб, оҚилхонадан чиқар экан, хотинидан сўради: — Яхшилаб қара-чи хотин, олдингидек қошим учмаяптими? — Э-э-э, — деди хотини эрига қараб, — қошим дейсиз-а, қошиз қоптими, бурнингиз картошка, оҚзингиз гармошка бўп ѐтибди-ку... Шайтонвачча кампирни ўзича қутлаб қўйди: — Чўри муборак, бувижон! Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling