Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ѐки Шайтонваччанинг тақдирига шайтонлар
раисининг бефарқ эмаслиги ҳақида) 
«Думи тугуклар» мадрасасида ҳар куни касалхоналарнинг «пятиминутка»сига 
ўхшаган йиҚилиш бўларди. Унда кеча йўл қўйилган хатолар ва бугун қилинадиган 
ишлар белгилаб олинарди. Уни туѐҚи катта, шохдор раис олиб борар, лекин ҳақиқатга 
қаттиқ амал қиларди. Ўайъат аъзоларига ўз ҳукмини мажбурлаб ўтказишга уринмасди. 



Унинг хонасида шайтон ва жинлар қув- қувга олинаѐтган қишлоқ ва шаҳарларнинг 
харитаси турарди. Кейинги пайтда уни Хўжақишлоқ деган жой ташвишга солиб қўйган 
эди. У ерда қўпорувчилик ишлари олиб бориш учун Шайтонвачча билан Ажинашамол 
сафарбар қилинган эди. 
Бугунги ҳайъат йиҚилишида у шу масалада алоҳида маълумот беришларини сўради. 
— Биринчи рақамли айҚоқчимизнинг маълумотига қараганда ҳозирча иш ѐмон 
кетмаяпти, — деди ахборотчи. — Одамшайтонимиз Ажинашамол ѐрдамида қишлоқ 
яқинидаги бир далага туширилди. Иккинчи рақамли айҚоқчимизнинг маълумотига 
қараганда вакилимиз қулоҚи билан думи кесилиб кетганига сираям чидай олмаяпти. 
Одам бўлишни хоҳламаяпти. Ажинашамол одамшайтонлигини қайта-қайта эслатса ҳам 
бўйнига олмаяпти. ¤лардек қайсар чиқди у. 
— Бўйнига олмагани яхши, — деб шохдор раис кулиб қўйди, — шундай бўлишини 
билган эдим. 
— Ўа-я, иймон келтириб мусурмон бўб кетса-чи, унда қўлимиздан нима келади, — 
деб ваҳима қилди хавфсизлик бўлимининг бошлиҚи. 
— Ўеч қачон ундай бўлмайди, унинг томирида шайтон қони бор, — деди раис жаҳл 
билан. 
— Айтганингиз келсин. 
— Учинчи рақамли айҚоқчимизнинг айтишича, вакилимиз одамларга қўшила 
олмаяпти, шир яланҚочлиги халақит қиляпти, — деди ахборотчи. 
— Айб менда, — деди таъминот бўлимининг бошлиҚи афсус ва надомат билан, — 
шу томонини ўйламапман. Рухсат беринг бу хатони тезда тузатай. 
Шохдор раис «сиз нима дейсиз» дегандек таълим бўлимининг бошлиҚига қаради. 
— Мен қаршиман, — деди у кескин, — вакилимиз учун тайѐрга айѐр замонлар ўтди, 
бундан бу ѐҚига каллани ишлатсин, керак нарсасини ўзи топсин. Одамни йўқчилик одам 
қилади, борчилик эмас... 
— Овозга қўяман, — деди раис. 
¤зи топсин деганлар кўпчилик овоз олди.

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling