Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
КЕЧУВДАГИ БОЛАЛАР
(ѐки Шайтонваччанинг ноилож қишлоқ томон юрганлари) Шайтонвачча ҳайъат мажлисидан бехабар (энди унинг ҳеч қачон хабари бўлмайди) анчагача «Думи тугуклар» мадрасасидаги устозларининг гўрига Қишт қалади. Ахир бир парча иштон кимни ўлдирибди. ҚўлтиҚига қистириб юборишса асакалари кетармиди? Вой нокаслар-ей. Вой қурумсоқлар-ей. Шир яланҚоч қаѐққа боради деб ўйлашмадимикан? У атрофига аланглаб, Ажинашамолни чақирди: — Ажинашамол, шеттамисан, қариндош? Овоз бер! Тутлар барги чайқалиб кетди. Ариқдаги сув орқасига қараб оққандек бўлди. — Нима дейсан? — Модомики, шетта экансан, — дея чайналди Шайтонвачча. — Чайналма, нима демоқчилигингни билиб турибман. Кўйлак-иштонни энди елканг яҚир бўлиб, ўзинг топасан. Тайѐрга — айѐр замонлар ўтди. Ўа, пойизинг кетди. Бундан буѐҚига сенинг яшаш шиоринг: «Гапирсам — ѐлҚон гапираман», «Ваъда берсам бажармайман», «Омонатга хиѐнат қиламан»... 9 Ажинашамол шундай деб кўча чангитганича, қишлоқ томон пилдираб жўнаб қолди. Шайтонваччага орқамдан юргинам демади. Шуниси унга алам қилди. ¤рганмаган чучвара қулоҚини бир-икки ишқаб, йўқ думини силамоқчи бўлди. Бунча керилади бу узун сатанг, деб Ажинашамол кетган томонга қараб қўйди. Гапини қаранглар. «Гапирсам — ѐлҚон гапирармишман». Худди илгари рост гапиргандек. Шайтонвачча ноилож Ажинашамолга эргашди. Ажинашамол аллақачон кўздан Қойиб бўлган эди. Шайтонвачча уни қувиб етаман деб, ҳаллослаб қолди. Илгарилари Ўалокунинг итидек эртадан-кечгача ҳакиллаб чопгани-чопган эди. Чарчаш нималигини билмасди... ¤ша куч ва Қайратлари қайга кетди экан? Шайтонвачча одамга айланиб қолганини тан олгиси келмасди. Ахир Азозил бобоси Одамга бўй эгмай Аллоҳнинг ҳузуридан қувилди-ку. Одамга итоат қилгунча, асфаласофилинга тушишни маъқул кўрдику. Нимага энди у бирданига одам болаларига ўхшаб қолиши керак? Шайтонвачча йўл юрди, йўл юрса ҳам анча юрди. Офтоб қиздиргандан қиздирар, кўча ҳамон ариқ ѐқалаб, ариқ эса кўча ѐқалаб борарди. Сув гоҳ шовуллар, гоҳ тинчиб қоларди... Сув қишлоқдаги боҚ-роҚларни суҚориб, экинзорларга кириб йўқолар эди. Шуниси ажабки, қўшни қишлоққа ўн тегирмон сув оққанда Хўжақишлоққа беш тегирмон сув оқар, қўшни қишлоқда сув талаш, Хўжақишлоқда эса... Обиҳаѐт қишлоққа кириши билан кўпайиб ариқларга сиҚмай кетарди. Сабаби хўжақишлоқликлар сувни исроф қилишмас, экинларини навбат билан суҚоришар, ариққа супуринди ташламас эди. Сувни улуҚ неъмат, барака деб билишарди. Хўжақишлоқ Аллоҳнинг нури тўкилган гўзал пучмоқларидан бири эди. Шайтонвачча ана шу тенгсиз гўшага қадам-бақадам яқинлашиб келарди. Шайтонвачча бирдан болаларнинг қий-чуви устидан чиқиб қолди. Улар ѐйилмада маза қилиб чўмилишар, бари Шайтонваччага ўхшаб, шир яланҚоч эди. ЎАЙРАТ (ѐки Шайтонваччани бошқа бир бола ўрнида қабул қилганлари) Шайтонвачча бундоқ қараса, ариқ бўйи иштон, кўйлак бозори бўб ѐтибди. «Вой, шайтончиликни билмаган, нокас-ей»,— деб у Ажинашамолни ѐзҚирди. Шулардан бир жуфтини «туя кўрдингми — йўқ» қилиб бергандаю олам гулистон эди-я! Ўозир Шайтонвачча қишлоқнинг бирон-бир бурчагида тирикчилигини қилиб юрган бўларди. У таваккал қилиб, ўзини ариққа ташлаб, болаларга қўшилиб олди. Сув деганлари жон роҳати экан. Одам болалари ѐзда нимага ўзини сувга отади деса, чўмилиб, маза қилишар экан-да. Шайтонвачча «Думи тугуклар» мадрасасида терга ботиб, бадбўй ҳидлардан нафаси қайтиб юрарди. Энди у сув ичида балиқдек ҳали у ѐққа, ҳали бу ѐққа шох ташлаб сузар, болалар ундан ѐтсирашмас ҳам эди. Худди эски ошнасидек шўнҚиб у билан бекинмачоқ ўйнашарди. Шайтонвачча сув тагини яхши кўрар, ўйинда нуқул ютиб чиқар эди. ¤йин қизигандан қизир, болалар мен у ѐқдаман, мен бу ѐқдаман деб Шайтонваччани чалҚитмоқчи бўлишарди. Буни устига болалар уни нимагадир Овсар деб чақиришарди. Нимага энди Овсар? Овсар дегани жинни дегани-ку? Шайтонваччанинг бирдан ҳафсаласи пир бўлди. Қишлоқ болаларининг чўмилишдан бошқа дардлари йўққа ўхшарди. Шайтонваччани-чи? Қанийди, бирортасининг иштон-кўйлагини кийиб олиб, бу ердан жўнаб қолса... Бироқ, қандоқ қилиб? 10 Шайтонваччанинг қорни очиб, ранги ўчиб, кўзлари тина бошлади. Муздек сув баттар силласини қуритди. Бадани учиб, совқота бошлади. Беихтиѐр анови қоравойларга ўхшаб тупроққа баҚрини берди. Оҳ, қанчалар иссиқ, роҳатижон экан бу тупроқ. Шу билан бирга у илк бора тупроқ ҳидини ҳам туйди. Туйдию, ҳузур ва ҳаловатдан кўзлари юмилиб кетди. Дунѐдаги жамики турли-туман таомлар, кўкатлар, мева-чеваларнинг хушбўй ҳидлари тупроқда гуркираб ѐтарди. Ер деганлари ўзи бир мўъжиза экан-да. Аллоҳ таоло ҳамма нарсани унинг ичига жойлаб қўйибди экан-да! Одам болаларини ҳам шу тупроқдан яратган... Қимирлаган жон борки шу тупроқдан ризқини териб ейди. Кунлардан бир кун яна шу тупроққа кириб кетади. Унгача одам болалари ер бетида ҳамма эркаликни қилишади. Кимхоб ҳам шу ердан чиқади. Шойи деса шойи. Гўшт ҳам, ѐҚ ҳам. Нимага энди бобокалони шундоқ бебаҳо тупроққа сиҚинмади экан?.. Шайтонвачча тупроққа аҚанаб шуларни ўйлар, томирида шайтон айтмоқчи шайтон қони қайнар эди. ГАРОВ Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling