Эркин Малик
Download 0.97 Mb. Pdf ko'rish
|
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi
ЙЎЛ-ЙЎЛАКАЙ
(ѐки Шайтонваччанинг оғир-оғир ўйларга толганлари) Чол жуда кўп гапириб юборди. Шайтонваччанинг боши оҚриб, тарс ѐрилай деди. Нималарнидир билгандек, тахмин қилгандек бўлди. Мадрасадаги қилни қирқ ѐрадиган устозлари бир-бир кўз олдидан ўтди. Бундан чиқди Овсар ўлгандан кейин 14 Шайтонваччани ўшанинг қиѐфасида бу ѐқларга ташлашибди-да. Балки бола бечорани ҳам ўзлари ўлдиришгандир. Тушунарли, бу қишлоқда шайтонлар оламига ѐқмайдиган бир сир бор. У хаѐлларини йиҚиб олгунча бўлмай, чол яна гапга тушиб қолди: — Шу дейман, мени билишимча сен жиннихонадан. — Чол шундай деб ўзича фол оча бошлади. Бу гап Шайтонваччага анча қўл келар эди. Ахир ундоқ эмас, бундоқ эди деб рост гапириб кўрсин-чи? Чол ўла қолса ҳам ишонмаса керагов. Бунинг устига Ажинашамол шу яқин ўртада искаланиб юрибди. Яна тарсаки тушириши мумкин. Ахир у гапирса ѐлҚон гапириши керак. – Улар сени топиша олмагандан кейин, — гапида давом этарди чол, — ўлдига чиқаришиб, шишага ўчоқнинг кулидан солиб қўйишган. Шара-барачига бўловради, дейишган-да номардлар. Шайтонваччанинг онаси бир вақтлари унга, «маҳмадона бўма, жаҚинг тушкур, кўп гапирсанг кўп адашасан» деб калтаклар эди. Шунга, Шайтонвачча, чолнинг гапини маъқуллаган бўлиб ерга қараб тураверди. — Ўай майли,— деди чол Шайтонваччадан садо чиқавермагач,— ўтган ишга салавот. Жиннихонадагиларга ҳам осонмас. Бирини қочди деб, бирини ўлди деб ҳужжатлаштиришса керак-да. Қани, менга айт-чи болам, Ўожи ота, Пошша ойимлар тинч-омон юришибдими? — Билмадим, — деб бу сафар ростини айтди Шайтонвачча. — Ие, бу нима деганинг, занҚар, қишлоққа қачон келдинг? — Ўозир, — яна рост гапиришга мажбур бўлди Шайтонвачча. — Ановини қара-я, ростдан ҳозирми? — Нон урсин ѐлҚон гапирсам, нониз борми?— кўзлари жавдиради Шайтонваччанинг. У росаям очиққан эди. — Уни қара-я, бўлди-бўлди ишондим, болам,— деди чол баттар яйраб, — бу фақат Худонинг меҳрибончилигидан бошқа нарса эмас. Мен бечорани ташвишлардан қутқарай деган-да Худойим. ¤зингга минг қатла шукр! Ўожи отанинг олдига шишани қучоқлабмас, ўзинг билан етаклашиб кириб борадиган бўлдим. — Вей, менга қара болам,— деди яна ҳайрон бўлиб,— жиннихонадан-ку қочибсан, аммо бу ерларни қандоқ қилиб топиб келдинг а? Ўа, ким сени бу ѐқларга обкелиб қўйди, шундан ке? Шайтонвачча баттар соқов бўлиб қолди. Осмондан тушдим десинми? Шара-барачи Шайтонваччадан жавоб ололмагач, бирдан унга эътибор қилиб қолди. Шайтонвачча уппа-узун бўлиб, чолнинг олдида ҳамон ширяланҚоч турарди. — Э, иштон-кўйлагинг қани? Шайтонвачча беихтиѐр болалар кетган томонга қаради. — Ўа, анови шумтакалар сувга ташлаворишдими? Майли мен шара-барамни титкилаб, бир нималар топиб бераман, кийиб оласан, у ѐҚи бир гап бўлар. Балки Ўожи ота янги саруполар олиб қўйгандир-а, нима дединг? Шайтонвачча бу меҳрибончиликдан хурсанд бўлиб кетди. Кўйлак-иштон осонгина топила қолди. Ажинашамол бу матоҳни елкангни яҚир қилиб топасан, деган эди. Унчаликка бормади. Аммо кўп нарсаларнинг ўз-ўзидан ҳал бўлиб қолиши Шайтонваччани шубҳага солар эди. Ишқилиб яхшиликка бўлсин-да... Download 0.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling