Эркин Малик


ХУДОДАН ҚЎРҚМАЙСИЗМИ, БУВИЖОН


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ХУДОДАН ҚЎРҚМАЙСИЗМИ, БУВИЖОН 
(ѐки Шайтонваччанинг кампирнинг ишидан ҳайрон бўлиб қолганлари) 
Кампир бозордан келгач, баронесса кийимларини ечиб, кечки овқатга уннаб қолди. 
Ўар 
якшанба ош 
дамланарди. Нимагадир 
сабзи 
тахта 
тақиллайвермагач 
Шайтонваччанинг сабри чидамай ошхонага мўралади: 
— Бугун нима овқат, бувижон? 
— Қўй ѐҚига атала. 
— Атала? 
— Ўа, отангни кўнгли атала тусабди. Ичи қотибди-да, шўрликни. Чилла ўтириш 
осонми, сенга? 
— Мен ош ермиканмиз, деган эдим. 
— Чида, бир ҳафта ош емасанг ўлиб қомайсан. Чидамасанг аталадан кейин ош ҳам 
дамлаб беровраман, фақат, айтиб қўяй, масаллиқ сени ҳисобингдан бўлади, бола. 
— Ўа йў-ў-ў-қ, бувижон, қўй ѐҚига бўлса атала ҳам тешиб чиқмайди. 
Шайтонвачча кампирнинг чолга меҳрибон бўлиб қолганини ўзича тушунди. Баъзи 
кунлари ифторликка қотган нон билан доҚ сувни ҳам раво кўрмас эди. Чилла тугаган 
сари чолнинг оҚзини мойлаб, еган оҚиз уялар қилиб қўймоқчи, шекилли. Бу орада 
масжиднинг ѐш имоми отанинг олдига келиб кетди. Шомга яқин Шайтонвачча дўконни 
ѐпиб, қорни очиб яна ошхонага мўралади. Мўраладию кўриб турган кўзларига ишонмай 
қолди. ¤зини орқага олиб, секин кузата бошлади. Кампир чўнтагидан ҳапдори олиб 
чолнинг косасига соларди. Кейин қошиқ билан яхшилаб аралаштирди. Шайтонвачча 
билдики кампир чолни эрта кунда у дунѐга жўнатмоқчи.
— Худодан қўрқмайсизми, бувижон? — деди Шайтонвачча эшик орқасидан чиқиб, 
— қўйинг-е, сизни бунчаликка борасиз деб ўйламаган эдим. 
— Нималар дейди бу ер юткур, — кампирнинг кўзлари қинидан чиқай деди.
— Отамни косасига ҳозир нима солдингиз? 


101 
— Вой ишпион ўлгур-ей, айтдим-ку сенга ичи қотиб кетибди деб, шунга озгина 
сурги қўшвордим. Атала билан сурги жа кетади-да, эртага кўрасан отанг сен кўр, мен кўр 
бўп кетади. Ё сенгаям озроқ қўшворайми, аммолекин маза қиласан, бола. 
— Ўа, йўқ, — деди Шайтонвачча шоша-пиша,— мени ичим яхши. 
— Сени бунақа ўйларга боришинг яхшимас, болам, — дея астойдил хафа бўлди, 
кампир. Бувинг бўламан-а, кимми деб бозорма-бозор тентираб юрибман. Сени деб. 
Уйлантирсам, қизимдан қолган ѐдгоримдан неваралар кўрсам дейман. Сен бўлса, қўй-е, 
одамни ҳар нарса бўлгани яхши... 
— Кечиринг, бувижон, вос-вос бўп қопман,— деб қутyлди Шайтонвачча. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling