Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ѐки Шайтонвачча давоси йўқ вирус) 
ЙиҚилиш катта шов-шувлар билан бошланди. Кампирнинг ажнабийча кийиниб 
олиши, эгиз-эгиз туҚиб, бутун Xўжақишлоқни маъмур қилган зотдор сигирнинг сотилиб 
кетиши, э ҳа-а-а... буларнинг бари ҳайъат аъзоларини шошириб қўйди. Нималар бўляпти 
ўзи Xўжақишлоқда? Чол ҳамон чилла ўтирар, қишлоқдаги шайтонлар фалажланиб, 
ҳамон алоқа боҚланмаган эди. Аммо бўлаѐтган ишлар ҳайъат аъзоларини қайта-қайта 
ҳайрон қолдирарди. ¤йлаб ўйларига ета олмас эдилар. Фақат раисгина хотиржам. ¤зича 
бу ишлардан яхши фол олиб, хурсанд ўтирарди. Хурсанд бўлади-да, Одамшайтон унинг 
кўп йиллик ихтироси бўлгандан кейин. Битта Одамшайтон бутун бир қишлоққа бас 
келиб турса, мингта шайтон қила олмаган ишларни қилаѐтган бўлса, яна нима керак? 
Одам болалари хатми Қуръон қилганда, чилла ўтиришганда шайтонлар фалажланиб, 
оѐқ-қўлларига кишан тушарди. Ниҳоят бунга қарши тадбир топилди. Яшасин, 
Одамшайтон! Хурсанд бўладиган яна бир жиҳати кампир ҳам бир думалаб 
одамшайтонга айланди, қолди. Бечора, ўзиям зўрҚа турган экан-да. Одамшайтон битта 
эди, иккита бўлди. Худди узукка кўз қўйгандек. Чол ибодатга муккасидан кетиб
атрофида нималар бўлаѐтганини ѐ кўрмаяпти, ѐ барига қўл силтаб қўйган. Одам болалари 
бунақа пайтда дунѐ ишларидан узиладилар. Ўойнаҳой Одамшайтонимиз чолнинг ана шу 
тақвосидан фойдаланиб қоляпти. Шундай катта файзли хонадонда етти мўъжизанинг 
бири на парранда, на мол зоти қолди. Бу ѐқда кампир ҳам эркин қуш бўлиб олди. Энди у 
кечаги кампир эмас, бизнесмен баронесса. Пул ва бойлик уни ана шунақа қилиб қўйди. 
Чол энди кампирни хотин қиладими, йўқми бу ѐҚини Худо билади? Ўар қалай талоқ 
қилиб юборса керак. Балки ҳовлидан ўзи бош олиб чиқиб кетар. Нима бўлганда ҳам айб 
чолнинг ўзида. Набирасининг бир думалаб машҳури олам бўлиб кетишлари, азайимхонга 


97 
айланиб қолиши, телеканалдаги миш- мишлар бари-барига бефарқ бўлди. Лоақал 
шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди-ку деган хаѐлга ҳам бормади. Ўатто, 
Шайтонвачча дастлаб атайлаб, ўзининг кимлигини айтган ҳам бўлди. Шундаям чол 
парвосига келтирмади. Қайтага Шайтонваччани телбага чиқариб, кампирга савалатди. 
Рост гапириб жазоланди, бечора. Охири у ҳам тақдирига тан берди. Одамшайтон йўлини 
маҳкам тутди. Шундай қилиб чол энди бу дунѐда ҳам, у дунѐда ҳам айбни шайтонга 
тўнкай олмайди. Шунга яраша жазосини оляпти, ҳозир.
Ютуқлардан маст бўлиб ўтирган раиснинг кўнглидан кечаѐтган ўйларни 
тасдиқлагандек, ҳайъат аъзолари бирдан уни олқишларга кўмиб юборишди: 
— Яшасин, раисимиз! 
— Яшасин, сояий давлатимиз! 
— Яшасин, раисимизнинг буюк ихтироси, Одамшайтон! 
Улар кашфиѐтнинг моҳиятига энди тушуниб ета бошлаган эдилар. Одамшайтон
ўтда ѐнмайдиган, сувда чўкмайдиган, ҳар қандай шароитда ҳам яшаб кетадигандек 
туюларди уларга. Ўа, у ана шунақа давоси йўқ вирус... 
— Пахта қўйишни бас қилинг, — кутилмаганда тўнини тескари кийди раис,— 
бугундан бошлаб сизлар ҳам қандай бўлмасин Одамшайтонларни кўпайтиришни ўйланг. 
Бўлмаса ҳар бирингизни қулоҚингиз билан думингизни кесиб, замбаракка қўйиб, ўзим 
отаман. Нима, сигир сотилса сотилибди, битта кампир динидан чиқса чиқибди. Шу билан 
осмон узилиб ерга тушдими? Йўқ, Хўжақишлоқ ҳали тирик. Ер ютиб, текисланиб 
кетгани йўқ. Қарсак чалишга ҳали кўп қовун пишиқлар бор... Одамшайтонимиз янгича 
яшашга энди-энди мослашяпти. Қиладиган ишларнинг мингдан бирини ҳам ҳали 
қилгани йўқ... Менинг соямга кўрпача солиб, чапак чалишни бас қилинг... 
Шундай қилиб, олқишлар билан бошланган йиҚилиш таҳлика билан тугади. 
ҲАСРАТ 
(ѐки Шайтонваччанинг кампирнинг юрагига қўрқув солиб қўйганлари) 
Кампир кундан-кунга ѐшариб, модний бўлиб борарди. Буни Шайтонвачча ҳам 
кузатар, қараб-қараб, ичида бу кунингдан баттар бўл кампир, деб қўярди. Қўшни 
хотинлар ҳам нуқул дўкон баҳона, кампирни томоша қилгани чиқишар, кампир бўлса 
кўзларини сузиб, шляпа тагидан уларга табассум қиларди. Хотинлар ҳайратларини ичига 
сиҚдира олмай, жаҚ уриб, бири олиб, бири қўярди: 
— Ажабми, вой тавба-ей, кийим ҳам одамни шунчалик ўзгартириб юбораркан-да, 
а?.. 
— Одамга кийим, эшакка тўқим деб қўйибдилар буни. 
— Ўожи отанинг хотини шунақа қилиб юрса бўлавераркан-да? 
— Нима, Ўожи отанинг хотини одаммасми? 
— Гап кийимдамас, одамнинг манави ерида,— деб улардан бири кўкрагига уриб 
қўяди. 
— Ов-в-в,— дейди кампир, чарм куртканинг қанотини очиб шимини кўз-кўз 
қиларкан,— бизнесмен бўлиш осон бўптими, ҳа, шунақа кийинмаса бўлмайди. Калиш-
маҳсини судраб, рўдапо бўлиб боринг-чи, ким сизга қарарикин? Итмисан-эшакмисан, 
демайди. Омборхоналарга шляпани қўндириб, шпилка этикни тақиллатиб шундоқ кириб 
борсам борми, манаман деган эркаклар бақа бўп қолишади. ¤тирган бўлишса 


98 
ўринларидан дик этиб туриб кетишади. «Келинг Ўожи она, хизмат» деб, қўл 
қовуштиришади. Мени уринтириб ўтиришмайди барака топкурлар. Ундан унча, бундан 
бунча деб, тураман холос, ўзлари тарозида тортишиб, ўраб-чирмаб, мошинага юклаб 
беришади. Ана шунақа, гаплар, — деб кампир ўзига бошдан-оѐқ қараб қўяди,— 
билмасанглар билиб қўйинглар буни биззи тилда имиж дейдилар. 
Бир куни Шайтонвачча кампирга бошдан-оѐқ қараб: 
— Шу, бувижон дейман, имижга битта нарса етишмаяпти-да, ўшаям бўлса борми, 
сериалдаги баронесса ҳам сиззи олдингизда ҳеч ким бўлмай қоларди, — деди. 
— Мановини айтмаяпсанми, — деб кампир курткасининг чўнтагидан хотинлар 
чекадиган ингичка олифта сигарета олиб лабига босди ва шу заҳоти ўт олдирди. Хумор 
қилиб турган эканми, тутунни ютоқиб-ютоқиб ичига тортди. 
Шайтонвачча «воҳ» деб юборди. У кампир телеканал мухбирлари билан «Бренди» 
ичганида ҳам, имижини ўзгартирганида ҳам бунчалик ҳайратга тушмаган эди. Одам 
болалари нафс йўлида шайтонга ҳам дарс беради деганларига энди ишонди. 
Шайтонвачча шошиб-пишиб сўради: 
— ҚуллуҚ бўсин, бувижон, қуллуҚ бўсин, қачон бошладингиз? 
— Анча бўлди, ашаҚларда чекиб юрибман,— деб шаҳар томонга ишора қилди 
кампир,— бир яхши нарса эканки, ҳай, ҳай, шундоҚ роҳат қиламан, дегин, шундоҚ роҳат 
қиламан асти қўѐврасан. — Тутунни ичига торта-торта кўзлари сузилиб кетди 
кампирнинг. — Эссизгина, шунча умрим шунақа нарсаларсиз ўтиб кетибди-я... 
— Нима қипти, қишлоқда ҳам бемалол чековринг, кимдан қўрқасиз, отам чилла 
ўтирган бўлса. Ундан кейин бу ѐҚига ҳам чилла ўтиришнинг саноқли кунлари қолди, 
ўйнаб-кулволинг! Отам чилладан чиқсалар сиззи бу аҳволда қўймайди-ѐв... 
— Биламан, чилладан қутурган итдек бўп чиқади, эндигина кўкрагимга шамол 
тегаѐтган эди-я. Чол ўлгур мени тирик қўймайди. Ўа, кўнглим сезиб турибди. Шу, 
ажрашга ариза бериб қўйсаммикан-а? Нима дединг? ¤зим хон, кўланкам майдон, 
юроврардим. 
— Шунақами, унда билиб қўйинг, ажрашсангиз мен отам билан қоламан. 
— Ўа, ўл оҚмачи, бизнесни мен билан бошлаб, отангни дейсанми? 
— Сизга ишониб бўлмайди. Имиж деб отамдан воз кечяпсизми, эртага мендан ҳам 
воз кечворишингиз мумкин. 
— Ўа, отанг ўлиб отасиз қол, чилладан чиқмай, у дунѐга равона бўп қолармиди? 
— Унда сиз билан қоламан-да, бувижон. Бу жойларни кимдир чироҚини ѐқиб 
ўтириши керак-ку... 
Кампир ҳаям-йўҚам демади, ўй сурганча туриб қолди. ¤йларки, боши охири йўқ, 
қўрқинчли ўйлар... 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling