Эркин Малик


Download 0.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/55
Sana26.10.2023
Hajmi0.97 Mb.
#1725133
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ 
(ѐки янги Одамшайтон муаммоси) 
Мажлис яна кампирнинг юриш-туришига қараб бир ҳикмат қидиришдан бошланди.
— Кампирнинг авзойи чатоқ, тўрвасини олдирган гадойга ўхшаб юрибди, — деди 
ахборотчи. 
— Сабаб? 
— Чолнинг чилла ўтириши тугаб боряпти-да. Шунга кампирнинг икки дунѐси 
қоронҚи. Мени айтди дейсизлар, эртага чол ҳужрасидан чиқадию кампирга пичоқ 


99 
тортворади. Ўа, чидаб туролмайди. Талоқ қилгунча баҳридан ўтиб қўя қолади. 
Шунақа тахминлар бор. 
— Яхши-ку,— деди ички ишлар шўъбасининг бошлиҚи хурсанд бўлиб, — унда чол 
чилладан чиқадию қамоққа тушади. Бу айни муддао. Унақаларнинг умри қамоқда 
чириши керак, ўзи! 
— Шунга кампир талвасага тушиб, уйқусини йўқотиб қўйганга ўхшайди. Бугун 
дорихонадан уйқу дорисини сотиб олди. Яна қанақасидан денг? ¤лдирадиганидан. 
Ичадию тарашадек қотади. Дорифуруш, холажон, нима бало жонингизда қасдингиз 
борми, бу сизга кучлилик қилади деса ҳам парво қилмади, барибир сотиб олаверди. Ния-
ти бузилган кўринади кампирни. 
— ЙўҚе,— деди раис ташвиши ортиб,— кампир ҳали бизга керак-ку? 
— Афсуски тақсирим, аҳвол шунақароқ,— деди ахборотчи чайналиб,— бошқа 
иложиям қолмади-да кампирни, аввалига босар-тусарини билмай қолди, уйдаги 
нарсаларни сотди, ўзини бизнесга урди, имижини ўзгартирди. Боши берк кўчага кириб 
қолди, дори ичиб, осонгина бу дунѐдан қутулиб кетмоқчи. 
— Тушунмадим, ким-кимдан қутулмоқчи?— ўсмоқчилади раис бир нарсани 
сезгандек, — менинг назаримда кампир осонликча жон берадиганларданмас... У мен 
билган нусхаларнинг энг ноѐби. 
— Ўа-а-а...— деди ахборотчи бошини қашиб,— биздан кўра сизга аѐнроқ, тақсирим, 
умид Одамшайтондан, ҳар қалай у кампирнинг ўлишига йўл қўймаса керак, нима 
дедингиз? 
— Менимча,— деди хавфсизлик шўъбасининг бошлиҚи орага суқилиб,— чол 
ўлмаслиги керак, чол ўлса арининг ини бузилади. Чол Одамшайтонимизга қалқон 
вазифасини ўтаб турибди ҳозир. Биздаги маълумотларга қараганда аҳвол сал чатақроқ. 
Масжиднинг янги имоми бошлиқ Райимберди алкаш, Дадамирза Қийбатчи, спорт 
ўқитувчиси Одамшайтонимизнинг изига тушишган. Уларга 108-канал ҳам қўшилган. 
Улар чолнинг невараси даволанган жиннихонада бўлишган. Неваранинг ўлгани, жасади 
куйдирилиб, xоки шара-барачига бериб юборилганини аниқлашган. Кейин шара-
барачини ҳам қидириб топишган. У бор гапни рўйирост айтиб берган. Хуллас, улар 
Одамшайтонимизни невара қиѐфасидаги ўзга сайѐралик деган қарорга келиб бўлишган. 
Шов-шув кўтаришга чолдан андиша қилиб туришипти. Чол чилладан чиққандан кейин 
ѐтиҚи билан тушунтириб, неваранинг баҳридан ўтишмоқчи. Ё ўлдириб юборишади, ѐ 
керакли жойга тутиб беришади.
— Омон бўлсак кўрамиз,— деди раис. Аммо шўъба бошлиҚининг гапларидан 
раиснинг ичига ўт тушди. Эсига лоп этиб олдинги ҳайъат йиҚилишида берган 
топшириҚи тушдию ўтирганларга савол назари билан қаради. Улар бўлса ўша нарсадан 
гап очолмай, ерга қарашди. 
— Ўа,— деди раис овозини баландлатиб,— оҚзингизга талқон солиб олганмисиз? 
Навбатдаги Одамшайтон масаласи нима бўлди? Одамлар орасига жўнатишга тайѐрми, 
сизлардан сўраяпман? Тайѐр бўлса, нечтаси? Айтиб қўяй, бундан кейин гувоҳларни
йўқотиш керак. Шара-барачи нима қилиб тирик юрибди ҳанузгача? Жиннихонадагилар-
чи? Ёмон ишлаяпсизлар, ѐмон!
¤тирганлар саросимада ахборотчига қарашди. ¤зларидаги бор маълумотни унга 
етказишган эди. 
— Бир қошиқ қонимиздан кечинг жаноб раис,— деди ахборотчи, — биз қулларингиз 
ҳаммасини ўрганиб чиқдик, Одамшайтонимизга ўхшаган шайтонлар ҳар миллионтадан 


100 
битта 
туҚилар 
экан. 
Эсингиздами, мадрасамиздаги унинг тартиб рақами ҳам 
«Миллион биринчи» эди.
— Нима бало, туҚилиш шунчалик камайиб кетганми бизда? 
— Йўқ, жаноби олийлари, гап шундаки Одамшайтонимиз бир антиқа хонадонда 
дунѐга келган. Оиланинг Хожаси иймонлигу, Xожабекаси унинг тескариси эди. 
Жанобларининг Одамшайтони ўша Хожабеканинг енги ичида туҚилган. Унинг 
тарбиясида ўша хонадоннинг таъсири жуда катта бўлган. 
— Хўп, ўша хонадонни ер ютиб кетмагандир?
— Ўамма гап шунда-да, Хожа хотинини талоқ қилиб, бошқа бир хотинга уйланиб 
олди. Болалари ҳам ўзи билан. Бозорда ўйинчоқ сотиб ўтиради. Талоқ қилган хотини 
чидай олмай сирка ичиб ўлди. Одамшайтоннинг сизга қўл келган жиҳати билиб-билмай 
одам болаларига қайишиб туриши эди. Бунда, албатта, анови жодугар кампирнинг ҳам 
ҳиссаси бор. Хабарингиз бор, кампирни ҳам куни битти. Ўозирги туҚилаѐтган 
шайтонваччаларнинг бирортаси Одамшайтонимизга ўхшамайди. Бари бир томонлама. 
Ханжарга ўхшаб икки томони билан кесмайди. Лекин юртчилик, қидиряпмиз, топилсаѐқ
сиздан суюнчи оламиз. 

Download 0.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling