Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЖАБ САВДОЛАР
ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ
(ёки Шайтонваччанинг аҳволидан ташвишга тушиб қолганлари) Бу галги ҳайъат йиҚилиши анча кўнгилсиз бошланди. Гап Шайтонвачча ҳақида борарди. — Биз вакилимизни йўқотиб қўйдик,— деди ахборот берувчи афсус ва надомат билан. – Худди қудуққа тушгандек. На ўлик, на тиригини биламиз. Ажинашамол ҳовлининг жилла қурса яқинига ҳам йўлай олмаяпти. Маълумот йўқ эмас, бор. Фақатгина заиф жинларнинг чалама-чатти маълумотлари, холос. — Йўқдан кўра бори, эшитамиз — деган талаб бўлди шаҳар раисидан. Ахборот берувчи раисга қуллуқ қилиб, гапида давом этди: — Айтишларича, у ўласи қилиб калтакланган. Яна айтишларича, у бизнинг «Думи тугуклар» мадрасамиз ҳақида оҚзидан гуллаб қўйган. Нимагадир, у бобокалонимиз Азозилнинг номи билан қасамлар ичган. — Калима келтириб қўймаптими, ишқилиб,— зардаси қайнади раиснинг. — Унақа совуқ гаплар йўқ. — Қандай бўлмасин, йўлини топинглар, уни бу қафасдан олиб чиқинглар,— деди раис. — Уни бу қафасга ўзимиз тиқдик-ку, шуни хоҳладик-ку, яна нимага олиб чиқишимиз керак?— деди таълим ва тарбия шўъбасининг бошлиҚи. — Таклифингиз? — деди раис тутоқиб. 35 — Шундай қилишимиз керакки, у бирданига машҳури олам бўлиб кетсин. Унга на чол, на кампир, на мишиқи болалар қўл кўтара олсин. Ўамма унга қуллуқ қилсин, ҳавас қилсин. Соясига кўрпача солсин. Яқинда одам болаларидан биттаси мусобақада жаҳон чемпиони бўлди. Самолётданоқ карнай-сурнайлар билан кутиб олишди. Унгача уни ҳеч ким танимасди. Бирпасда аллада азиз, тўрвада магиз бўп қолди. Айтгани айтган, дегани деган. Биз ҳам қаҳрамонимизни шундоқ қилишимиз керак. — Яхши таклиф, ишга киришинглар, бўлмаса,— амр қилди раис... АЖАБ САВДОЛАР (ёки кутилмаганда Шайтонваччани қидириб келишгани) Эртаси куни кампир Шайтонваччанинг яраларига шўр пахта босиб ўтирган эди, Ўожи отанинг номини айтиб биров келиб қолди. Кампир уни таниб: — Ке болам,— дедию ўз иши билан овора бўлаверди. Келган одам аҳволни кўриб, капалаги учди: — Вой бў-ў-ў... бу бечорани ким бунчалик бежади хола? — Буни қўёвур, ўзингдан гапир, мактабинг ўлгурга яна нима керак бўп қолди? Ўожи отани тинч қўясанларми, йўқми. СоҚин сигир қилиб олдиларинг-ку, а? — Э, бу гал бошқа масалада келдим, холажон,— деди келган одам. — Нимайкан ўша масаланг? — Машу болангизни сўраб келувдим, аҳволи чатаҚ-у... Шайтонвачча дум ётар, келган одамни кўрмас эди. — Бу боламни нима қиласан?— ҳайрон бўлди кампир. — Кураш мусобақасига обкетмоқчи эдим. Зўр, халқаро мусобақа. Шайтонвачча ётган жойида ўйлай бошлади. Бундан чиқди кампирнинг невараси полвон бўлган экан-да. Кеча ариқ бўйида болалар бекорга унга гиж- гижлашмаган экан-да. — Тавба, бир-иккида буни ўшанақа жойга олиб обориб, мазахўрак бўлувдингми, бор ишингдан қолма. — Ўалиям бола бечоранинг курашадиган холи қолмапти. Эссизгина. Аммо, лекин хола сиз бориб турган жаллод экансиз. Шунчалик қиласизми-а, етимчани. Мен бу ишни шундоқ қолдирмайман. Участковойга айтаман. — Вой-вой-ей, — деди кампир ўзини бепарво кўрсатиб, — жа қўрқитвординг-ку. Сен яшшамагур, «болани урсанг эти қотар» деганларини эшитмаганмисан? Мен бу боламни шунақа қилиб пишираман, у шунақанги пишсинки на ўтда ёнсин, на сувга чўксин. Сенга ўхшаган аммамни бузоҚи бўлмайди. Темиртанли паҳлавон бўлади... Ўаҳ, сен буларни қаттанам билардинг? Сени мактабингда бунақаларни ўқитишмайди. Қадимги тилда буни муолажа дейдилар. Ишонмасанг Ўожи отангдан сўра. 36 — Э, — деди ҳалиги одам кампирнинг тузоҚига осонгина илиниб, — гап бу ёқда, денг. Кеча менинг энг кучли полвоним шу болангизни ҳийла билангина йиқитганмиш. Ўийла ишлатмаганимда шарманда бўлардим, дейди. Бўлмаса у қанақа полвонки... Кураги ерга тегмаган. Сири бу ёқда экан-да. ¤ша полвоннинг гапига бўла келувдим ўзим ҳам. Шу десангиз холажон, мени бир-иккита хомсемиз полвонларим бор, пул сарфлаб қайдан- қайларга олиб бораман, денг. Нуқул такка тушиб, шарманда қилишади. ¤шаларниям бир пишириб берсангиз бўларкан. Рост айтасиз, полвон қилишнинг бунақа қадимий йўлларини институтда ўқитишмаган, билмаймиз. — Мени аврамай қўяқол, аҳмоҚинг йўқ. Мактабинг ҳар йили неварамни ўқишга олмай келади. — Мусобақада неварангиз ютиб чиқса, мактабга ўзим олдираман! Айтдим-ку бу кураш халқаро кураш деб. Бутун дунёдан келишади. — Гапинг, ростми? — Қасам ичайми, холажон? — Йўқ, қасамми ёмон кўраман. Курашинг қачон? — Уч кундан кейин, эртага жўнаб кетишимиз керак. — Бўмайди. — Нимага? — Сигир, бузоқлар оч қолади, товуқларнинг катагини ким тозалайди? — Хизматингизга иккита шогирдимни қолдираман, бурнини ишқаб ишлатасиз. Фақат... — Нима пақат? — Неварангиз бу аҳволда курашга ярармикан, шундан келинг. — Бу ёҚини менга қўйиб бер, эртагача сен кўру, мен кўр бўп кетади. Ўа, танимай қоласан. — Келишдик... Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling