Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

жиққамушт бўлганлари) 
Шайтонвачча сигирга ўт опкелиш баҳонасида уйдан чиқди. Қараса 
униси, буниси тўхтатиб, гапга тутяпти. Бир чеккага ўтди-да, қопни японча 
қилиб бошига кийиб олди. Юра-юра бир вақтлар Ажинашамол осмони 
фалакдан ерга тушириб қўйган жойга етиб келди. ¤шанда Қўзалар нав-ниҳол 
эди. Шайтонваччанинг тўпиҚидан ҳам келмасди. Улар бўй баробар бўлиб 
ўсибди, ҳосили териб ҳам олинибди. Барглари тўкилиб, чаноқлари шақилдоқ 
бўлиб қолибди. Вақтнинг ўтишини... У илгарилари бунақа нарсаларга 
эътибор қилмас эди, бошини ҳам қотириб ўтирмасди. Қорни тўйиб, биққидек 
бўлиб, куни ўтса бўлди эди. Одамшайтонга айлангандан бери боши 
ташвишдан чиқмай қолди. Одам бўлиб яшай деса — шайтон, шайтон бўлиб 
яшай деса — одам. Шунақа, икки ўт ўртасида қолди. У тўрт томонга 
аланглаб, Ажинашамолни қидира бошлади. Бу дунёда ундан бошқа 
гаплашадигани йўқ. Далалар сукутга чўмган. Куз осмони кўм-кўк, уфқнинг 
охири кўринмайди. Унда-мунда мезон иплари учиб юрибди. Чумчуқлар тўп-
тўп бўлиб, ҳавода коптокдек у ёқдан-бу ёққа сирҚалади. Қайгадир 
шошишади. Бирдан у чўчиб тушди. Хазонлар шопирилиб, дала-даштлар 
тебраниб кетди. Очиқ ҳавода момақалдироқ гулдyрагандек бўлди. Бу 
Ажинашамолнинг тўс-тўполони эди. Унинг бу қилиҚи Шайтонваччага 
ёқмади. У бунақа ваҳима кўтармай, аста-секин келса ҳам бўларди. Йўқ, у ҳам 
ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйгиси келади. Пешонаси тиришди. Аммо 
қўлидан нима ҳам келарди. Тақдирга тан беришдан бошқа иложи йўқ.
— Чемпионга саломларимиз бўлсин, қалай, шон-шуҳрат осмонида учиб 
юрибдиларми?— дея Ажинашамол тепадан келди. 
— Э Ажинашамол, ўзингмисан, секинроқ-да, ўтакамни ёрдинг-ку.
— Нима, мен сенмидим, одамлардан қўрқиб, бошига қоп ёпиниб 
оладиган. Мен Ажинашамолман. Эркин қушман. Ўа-ҳа-ҳа-а-а,— деб дала-
даштни бошига кўтарди у.
— Менга қара, жиддий гап бор. 
— Қанча гап бўлса гаплашаверамиз-да, чемпион, мени гапдан 
қочирасанми, — деди у Шайтонваччани менсимай. 
Шайтонваччанинг пешонаси баттар тиришди. ¤з номи билан 
Ажинашамол бўлса, нимасига керилади у. Жинлар аслида шайтонларнинг 
югурдаги бўлиши керак-ку. Улар одам болаларинигина қўрқитиши, кимсасиз 
жойларда исмларини айтиб чақириши, дала-даштларда адаштириб кетиши, 
кечалари кўзларига олов, турли туман ҳайвон бўлиб кўриниши мумкин. 
Шунда ҳам қўрқоқларнигина қўрқита олади. Қўрқмас, довюрак, баджаҳл 
одамлардан нари юришади. Шайтонвачча ҳам одам, ҳам шайтон-ку, нимага 
унга жиловини бериб қўйиши керак? У киму Ажинашамол ким? Ким-кимга 
қуллуқ қилиши керак, аслида? Шайтонвачча дарровда тўнини тескари кийди. 
Жанжал чиқаришга баҳона қидириб, чинор тагидаги воқеани эслади. 
— Олдин битта нарсани келишиб олсак, — деди у овозини кўтариб. 
— Хўш? 


61 
— Нимага сен мени хоҳлаганингча хўрлайсан, хоҳлаган жойингда 
ҳиқилдоҚимдан оласан. Одамшайтонсан деб, одамлар ичида шарманда 
қилмоқчи бўласан? Сен кимсан ўзинг? 
— Сени ким машҳур қилди нонкўр, юрган эдинг бир парча иштонга зор 
бўлиб,— дея Ажинашамол ҳам бўш келмади.
— Дап бўл, қилган яхшилигингни миси чиқди, ҳе, узун супурги... Шунга 
яраша мендан жазойингни ол, — деб аямай тусмоллаб тепиб қолди. 
Шайтонвачча Ажинашамолларнинг боши осмондаю жони оёҚида бўлишини 
«Думи тугуклар» мадрасасида эшитган эди. Шунга ерда пилдираб турган 
жойига устма-уст тепди. 
— Воҳ,— дедию, Ажинашамол бор бўйи билан кенг далага қулаб тушди. 
Ўаммаёқ тинчиди қолди. Чанг-тўзон босилди. 
— Мана энди мен сени жиҚингни эзаман, ҳиқилдоқдан олиш, тарсаки 
тушириш қанақа бўлишини кўзингга кўрсатиб қўяман... 
— Войдод, мени кечир, тавба қилдим, айт нима қилай?— деб ёлвора 
бошлади Ажинашамол. 
— Нимага мен сени нуқул қидириб юришим керак? Хоҳлаган жойимда, 
хоҳлаган вақтимда тополмаслигим керак? Эркин қушмиш. Кўрсатиб қўяман 
сенга эркинлик қанақа бўлишини. Гаҳ деганда қўлимга қўнмагин. 
Тутатқингни бер, ҳозир менга? 
— Менда тутатқи йўқ, тутатқи замонлари ўтиб кетган, ҳозир 
кодлашганмиз. 
— Айт кодингни? 
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир... 
— Бу нима дегани? 
— Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, болта, тешангни олиб 
югур, дегани.
— Ие, ҳали хотинингам борми, сени? 
— Ўа, шунақа бўп қолган, эсим йўҚида уйланиб қўйганман. 
— Бола-чақа-чи? 
— Анчагина. 
— Иш-пишга яраб қолганми, чурвақаларинг? 
— Ўа, оқсуяк жинларнинг уйида фаррошлик қилишади. 
— Бундоқ пичоққа илинадигонидан иккитасини биззикига юбор, 
бўлмаса. 
— А, сўйиб ейдиларми?— инграб юборди Ажинашамол. 
— Э, кўнглимни айнитма, ҳовли катта, супур-сидир ишлар кўп. 
— Шугинами, шунга мени йўқладиларми? 
— Сизлашни ҳам билар экансан-ку, писмиқ ўлгур,— деб Шайтонвачча 
Ажинашамолни яна бир тепди. 
— Вой жоним-ей, тавба қилдим дедим-ку. 
Шайтонвачча сал бўлмаса бу ерга нимага келганини ҳам эсидан 
чиқараёзди. Эсладию яна Қазаби тошди, лекин бу гал тепмади. 


62 
— Нимага анови мусобақада қовун туширдинг-а? Мени Қолиб 
қилгандан кейин дарров дап бўлмайсанми, нима қилиб кинога тушиб 
юрибсан. 
— Сиз хурсанд бўлганингизга мен ҳам хурсанд бўп кетдим-да, қаттан 
билай тасмага тушиб қолишимни. Тасмаси қурсин шайтондан ҳам сезгир 
экан. Кўрдим мен ҳам телевизорда. 
— Қора денгиз сафари нима бўлади энди, галварс?
— Бормай қўя қоламиз, шу... 
— Нима, нима?— Шайтонвачча Ажинашамолни яна аямай тепиб қолди. 
— Вой-й-й... сиз нима десангиз, шу-у-у... — Ажинашамолнинг овози 
ўрадан чиққандек бўлди. 
— Қарорим қатъий, Қора денгизга борамиз, муҳокамага ўрин йўқ. 
— Бош устига. Сиз нима десангиз шу. 
— Энди, тур йўқол, кўзимга кўринма. 
Ажинашамол инқиллаб-синқиллаб қўзҚала бошлади. Тоб ташлаган 
эшикдек бир томонга оҚиб, судрала-судрала кўздан йўқолди. Бирдан 
Шайтонваччанинг юрагига ҚулҚула тушди. Ажинашамол лақиллатиб кетган 
бўлса-я. Дарровда кодни текшириб кўрмоқчи бўлди. 
— Бир, уч, беш, етти, тўққиз, ўн бир!.. 
Чор-атрофда хас-хашаклар шитирлади. Ажинашамолнинг шашти паст 
эди. Тепкилар-тепкилар, тепкилардан эс кирар деб, тавбасига таяниб қолган 
эди. 
— Амрингизга мунтазирман, бегим! 
— Ўа,— деди Шайтонвачча нима дейишини билмай, кейин хаёлига 
келган гапни айтиб қўя қолди, — эсимдан чиқай депти, хотинингга салом деб 
қўй... 
Шайтонвачча кутилмаганда қилиб қўйган ишларидан хурсанд эди.
Қўрққанга қўша кўринар деганлари шу-да... Одам болалари ҳам бундоқ дадил 
бўлишсаю. Нуқул аммамнинг бузоҚига ўхшаб лаллайиб юришади. 
Уйларини, юракларининг тўригача шайтону жинларга бериб қўйиб, ўзлари 
ижарада яшашади. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling