Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
ЎАЙЪАТ ЙИўИЛИШИ
(Шайтонлар Шайтонваччанинг ишларидан кўнгиллари тўқ, лекин...) Бу галги йиҚилиш яна чапаквозлик билан бошланди. Шохдор раис хурсандлигидан, ором курсисига сиҚмай ўтирарди. — Хўш, — деди у ўтирганларга қараб, — бу олқишларнинг эгаси ким бўлади? — Таълим ва тарбия шўъбаси, — деди ахборотчи оҚзи қулоҚида, — унинг таклифи билан вакилимизни бир зумда машҳури олам қилиб олдик. Энди биров мушугини пишт демайди. Ишлари ҳам чакки эмас. Орзуларимиз рўёбга чиқа бошлади. Ўожи ота кинначиликни бидъат деб қишлоқдан 56 йўқотган эди, невараси тиклади. Яна кимсан — олий маълумотли кинначи. Бунақаси бўлмаган. Халқ унақаларга тезда эргашади. Институтни битириб кинначи бўптими, кинначиликда бир гап бор дейди. Яна Одамшайтонимиз биз билмаган бир нималарнинг режасини тузиб, у ёқ-бу ёққа шайтон тузоқларини қўйиб ташлади. Одам болалари Қафлатда. — ¤зи у мадрасамиздаги энг иқтидорли талабалардан эди-да, — деди раис оҚзи ёйилиб,— тан олиш керак мадрасамизда ҳам анча-мунча ишларни қилиб ташлаган эди. — Ўаммаси яхшию битта лекин томони бор-да,— деди ўтирганларни ўзига қаратиб ички ишлар шўъбасининг бошлиҚи, — машҳур қилиб қўйганимиздан кейин одам болаларига ўхшаб манмансираб, тумшуҚи кўтарилиб кетяпти. Ўа, дўст-душманни ажрата олмай қолди. Сал бўлмаса мактаб директори билан спорт ўқитувчисини кўпчиликнинг олдида шарманда қилмоқчи бўлди. Яхшиям Ажинашамол гирибонидан олиб қолди. Уни ҳар замонда танобини тортиб туриш керак. Шайтонлигини эсидан чиқариб қўймасин. — Мен бу таклифга қаршиман,— деди ҳуқуқ-тартибот шўъбасининг бошлиҚи. — Эсдан чиқармайлик, вакилимиз Одамшайтон. Шундай бўлгандан кейин унинг одамларга хос ҳақ ва ҳуқуқларини пoймол қилишга ҳаққимиз йўқ. — ТўҚри айтдингиз, — деди таълим ва тарбия шўъбасининг бошлиҚи эътирозга қўшилиб,— вакилимиз одамлар орасига ўзининг одамий жиҳатлари билан кириб боради. Бўлмаса, одамлар унга ишонишмайди. Менимча ҳам у тўҚри иш қиляпти. — Мен, — деди раис кўтаринки кайфиятда,— Одамшайтонимизга ишонаман. Лекин бу деганим ўз ҳолига ташлаб қўйинглар деганим эмас, бир- бирингизга қанчалик ишонсангиз, шунчалик ишонманг ҳам, демоқчиман. Минг қилганда ҳам биз шайтонлармиз. Бир-биримизга шайтонлик қилиб қўйишимиз мумкин. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling