Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ШАРА-БАРАЧИ 
(ёки Шайтонваччанинг бир ўлимдан қолиши) 


16 
Ўозиргина дўст бўлиб турган болалар тўрт томондан унга ташланиб 
қолишди. Бечора Шайтонвачча тепкилар остида қолиб кетди. 
Шу пайт бир бақириқ бўлди, бир бақириқ бўлди... нақ осмон гумбурлаб 
кетди. Шайтонваччани дўппослаётган болалар тўрт томонга тумтарақай 
қочишди. Шайтонваччанинг туришга ҳам мадори қолмаган эди. Кимдир 
чангларини қоқиб-суқиб, ўрнидан турҚазди. Қўллари бирам ёқимли... 
Шайтонвачча, аввалига, Ажинашамол ёрдамга келдиёв деб ўйлади. Аммо 
тепасида турган таниш одамни кўриб ҳангу манг бўлиб қолди. Кўзларига 
ишонгиси келмас эди. Тепасида шара-барачи турарди! Эшаги ҳам ўша-ўша. 
¤шанда узунқулоқ Шайтонвачча билан кўз уриштириб роса ҳанграган эди. 
Энди бўлса лабининг четини буриб, тишларини кўрсатдию «ҳим-м-м, ҳим-
м...» деб қўя қолди. ¤зича мен сени танидим деди шекилли. Аммо «Одамлар, 
ораларингда шайтон юрибди» деб атрофга айюҳаннос солмади. 
Шара-барачи ҳам Шайтонваччани кўриб, унданда баттар аҳволга тушиб 
қолди. Ўа, эси оҚиб қолай деди... Қисиқ кўзлари каттариб, оҚзи очилиб, 
кемшик тишлари кўриниб кетди... Иккалови бир-бирига қанча тикилиб 
туришди, буни Худо билади. Аммо чол олдинроқ ўзига келди: 
— Ё қудратингдан, Овсар болам, бу сенми? Вой айланайин сендан, бу 
ёқларга қачон кеп қолдинг? 
Шайтонвачча ерга қаради. Тавба, бу одам ҳам гапни «Овсар» дейишдан 
бошлади-ку. 
Шайтонвачча нима деб, нима жавоб қилишини билмай турган эди чол 
яна ўзидан-ўзи бидирлаб кетди: 
— Тавба,— деди у ҳамон ҳайратини яшира олмай, — сени 
жиннихонадан олай деб борсам, ҳе йўқ, бе йўқ сени ўлдига чиқариб 
ўтиришибди? Бу шум хабарни эшитиб, жоним нақ ҳиқилдоҚимга келди. Нақ 
ўтакам ёрилай деди. Топиб беринглар, ахир у бировнинг омонати, йўқолган 
пичоқнинг сопи олтин дейдилар, деб Худони зорини қиламан, қани қулоқ 
солишса. Нуқул елка қисишади,— деб чол елкасини қисиб, кўзларини укки 
қилди. – Яна улар нуқул жинни бола кимга керак, қутулганингизга шукр 
қилинг, дейди. Устига-устак мени айблаб ётишибди дегин. Почтадан 
«қорахат» юбориб, уч кун кутишганмиш. Гапларини қара. — Хўп, қайга 
кўмдиларинг, ҳеч бўлмаса гўрига бориб, бир калима Қуръон ўқиб кетай 
дедим. Бир маҳал нима қилишди дегин? Ё алҳазар! Қўлимга ароқдан бўшаган 
манови шишани тутқазишди. «Мана хоҳлаган жойингизга обориб, 
Қуръонингизни ўқийверинг», дейишди. Қара-я, номардларни сени куйдириб, 
кулингни мана шу ароқ шишасига соп қўйишибди. Жинниларни ўлигини 
куйдириш расм бўпти-да. ЙиҚладим-сиқтадим, телба бўлса ҳам етимчагина 
ер бетида юрса бўларди деб, Худога нола қилдим. Кейин тақдирга тан бериб, 
шишани ўртага қўйиб, арвоҳингга Қуръон ўқидим. Жиннию соҚ дуога 
баравар қўл очишди. Шундай қилиб, энди Ўожи отага нима дейман, набирам 
қани деса, кулини кўрсатаманми деб, минг хаёлда келаётган жойим эди
болам. Қарасам кўзимга ўтдек кўриниб кетдинг. 


17 
Чол кулиб қамчи дастаси билан қаншарини қашиб қўйди. Қашилаган 
жойи бирпасда қизариб чиқди. 
— ¤лай агар, аввалига сенлигингга ишонмадим, — деди у кўзлари 
жaвдираб. — Арвоҳингмикан, деб ҳам ўйладим. Аравани ариқ чеккасига 
буриб, эринмай роса кузатдим, — кўзларини қисиб, пешонасини тириштирди 
чол. — Бундоқ қарасам, анови болалар сени дайди итдек талаб 
ташлайдиган... Ўай-ҳайлаб, чопдим, шу... Бир ўлимдан қолдинг-да, болам. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling