Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

(ёки Шайтонваччанинг шармандаю шармисор
бўлишига бир баҳя қолгани) 
Эртасига икки марта Шайтонваччани мактабдан йўқлаб келишди. Спорт 
ўқитувчиси Қора денгиз сафари олдидан машҚулотларни бошлаб юборган 
эди. Шайтонваччанинг югуриш у ёқда турсин, қадам босишга ҳам ҳоли йўқ 


76 
эди. Индамасанг ерпарчин бўлиб ётаверса. Бошини кўтара олмас, боши 
елкасида ортиқча юкка ўхшарди. 
— Боролмайман,— деди Шайтонвачча бош чайқаб. 
— Бора қол болам, югурмасанг югурмассан, зора ўртоқларингни кўриб, 
енгил тортсанг, одам тафтини одам олади. Қара, устозинг барака топкур 
сигир-бузоқни деб иккита дастёр ҳам юборибди,— деди кампир, — саломга 
яраша алик-да, бора қол. Бормасанг дастёрлар ҳам кетиб қолишади. Икки 
ўртада менга жавр бўлади, болам. 
Шайтонвачча ноилож йўлга тушди. Мактабга бордию, ҳангу манг бўлиб 
қолди. Стадион тўла одам. Ўамма «Думи тугуклар» сайёрасининг вакилини 
томоша қилгани келишибди. Шайтонвачча кўриниши билан гулдурос 
қарсаклар янграб кетди. Улар чемпионнинг қандай қилиб оёҚи ерга тегмай 
чопишини, курашганда рақибларини қандай қилиб чирпирак қилиб ерга отиб 
уришини ўз кўзлари билан кўргани келишган эди. Спорт ўқитувчиси нимага 
икки мартадан одам юборди, деса гап бу ёқда экан. Мусобақа олдидан ўзича 
«шоу» ўтказмоқчи бўлган кўринади. Топган кунини қаранг. Бир оҚиз 
маслаҳат солмайдими? Қаердан ҳам анови олди-қочди каналга интервью 
берди-я. Аҳмоқона иш қилди-да ўзиям. Тилини тийса ўлармиди? Мана 
оқибати, одамгарчиликдан чиқиб ўтирибди. Шайтонлигини-ку гапирмаса ҳам 
бўлади. Эй... шайтонлиги қоптими? ¤зиям на у ёҚлик, на бу ёҚлик, аросат. 
Спорт ўқитувчиси ҳам Қўдайганича Шайтонваччани қарсак билан кутиб 
олди. У ўша кунги аччиқтош қўшилган намакобли «муолажа»дан кейин 
бадани тортишиб, Қўдайиб қолган эди. Ўатто таъзимга ҳам эгила олмасди. 
Аммо гапирганида энди қоши илгаригидек учмас, жиддий тортиб қолган эди. 
Одамлар орасида қошини торттириб кепти деган гаплар тарқалган эди. 
— Қалай, машҚулотларга тайёрмисиз, чемпион, — деди у 
Шайтонваччага Қўдайганича қараб. 
— Йўқ, — деб бош чайқади Шайтонвачча, — касалман, бошим отилиб 
кетай деяпти. 
— Бе, — деди у кулиб,— сиздақалар касал бўлар эканми, қаранг, 
одамлар сиззи деб ким билади қайлардан келиб ўтиришибди. — Кейин секин 
қулоҚига шипшиди,— белат ҳам сотганмиз, ҳа, бу ёҚи тенгшерик, астойдил 
бўлинг. Йўқ десангиз оломон аяб ўтирмайди. Пуллари куйган. Мол аччиҚи, 
жон аччиҚи. Бошни қўя туринг, оёқ жойидами, оёқ, шундан келинг. 
Мусобақани югуришдан бошлаймиз, кураш тушмасангиз тушмассиз... 
— Э, сиз оёқ билан бошнинг фарқига бормайсизми, ҳали? — ачитди 
Шайтонвачча. У ўзини худди қопқонга тушиб қолгандек сеза бошлади. Энди 
нима қилади? Ажинашамолни ёрдамга чақиради, бошқа иложи йўқ. Бу сир 
Қора денгизга боргунча ошкор бўлмай тургани яхши эди. Шу тобда нима 
қила олади, осмон йироқ, ер қаттиқ. Шайтонвачча битта нарсадан қўрқаётган 
эди. У ҳам бўлса мухбирлар. Ёманам у билан ўчакишиб қолишди-да. 
Қанчадан-қанча режаларини барбод қилиб ташлашяпти. Улардан 
қутулишнинг иложи бормикан? 
— Тасвирчилар йўқми,— деб сўради у. 


77 
— Йўқ, бу одамлар кечаги кўрсатувдан кейин сизни кўргани келишган. 
Ростми, ёлҚонми деб. Нима бўлганда ҳам чемпионлик номингизни 
оқлашингиз керак бўлди. Бу шоудан мухбирларнинг хабари йўқ, менга 
ишонаверинг... 
— Яхши,— деди Шайтонвачча бошини ушлаб,— бир иложини қиламиз. 
— Яшанг, чемпион, гап бундоқ бўпти. Рухсат беринг, мусобақани 
бошлай бўлмаса?
— Бошлайверинг. 
— Диққат, диққат, — деди спорт ўқитувчиси Қўдайганича микрофонни 
оҚзига тутиб, — ҳозир уч минг метр масофага югуриш бўйича мусобақа 
ўтказилади. Майдонга чемпион билан беллашиш учун бир гуруҳ спортчилар 
таклиф этилади.
Оёқлари узун-узун, бир-биридан чаққон, қотма баланд бўйли болалар 
югуриш йўлакчасида пайдо бўлишди.
– Одатда, — деди спорт ўқитувчиси шартларни эълон қилган бўлиб, — 
иштирокчилар уч минг метр масофани босиб ўтиш учун стадионни ўн марта
айланиб чиқишлари керак. Чемпионимизнинг Қоятда учқурликларини 
ҳисобга олиб, қуйидаги шартларни лозим деб топдик. Чемпионимизнинг 
рақиблари стадионни тўққиз марта айланиб чиққунларича, чемпионимиз дам 
олиб турадилар. ¤нинчи айланишларида уларга қўшилиб, ўн марта 
айланишга улгурадилар ва маррага биринчилардан бўлиб етиб келадилар... 
Стадион ҳайратдан бир гувиллаб олди. Бу ақлга сиҚмайдиган шарт эди. 
Шахматчилар тили билан айтганда битта шоҳ бутун бошли пиёдаларга қарши 
ўйнаб мот қилиши ёки бўлмаса бир нечта полвон кўтарган тошни жам қилиб, 
битта полвон кўтариши керак дегани эди.
Шундай қилиб мусобақа бошланди. Шайтонвачча югуриш чизиҚида 
турганича, бировни кутгандек нуқул осмонга аланглар эди. Стадион тепасида 
эса куз булутлари тўп-тўп бўлиб сузиб юрар, офтоб гоҳ булутлар орасига 
беркиниб, гоҳ чарақлаб нур сочар эди. Томошабинларнинг фикри ёди 
Шайтонваччада. Унинг хатти-ҳаракатларини диққат билан кузатишади. 
Бирон-бир Қайритабиий ҳолни кўриб қолармиканман, деб ўйлашади. Аммо 
ҳамма қатори, тўпори, найнoвроқ қишлоқ боласи турганини кўриб: «Бошқа 
сайёраликлар ҳам ўзимизга ўхшаган бўлар экан-да» деб қўйишади. Югуриш 
дақиқалари яқинлашгани сари Шайтонвачча асабийлаша бошлади. У аксига 
олиб ҳалидан бери Ажинашамолнинг кодини эслай олмаётган эди. Калласига 
«1»дан бошқа рақам келмас эди. Бу кўргилик ҳам бор экан-да ҳали унга? 
Қизиқ, сўзларини эслаяпти: «Ажинашамол, хотинингни ўҚри олиб кетди, 
болта, тешангни олиб югур!» Бу сўзларни у шошганидан минг мартача айтиб 
юбордиёв. Ажинашамолдан дарак йўқ. Кеча анави Райим алкаш калла 
қўйганда, миясининг рақамлар сақланадиган уяси шикаст еганга ўхшайди. Бу 
ёҚи нима бўлади, энди?. Эси қайтиб жойига келармикан?... Келмаса-я? 
Спорт ўқитувчиси Шайтонваччанинг аҳволидан бехабар, дабдаба билан 
югуришга рухсат бериб юборди. Томошабинлар шу дақиқани интизорлик 
билан кутишар эди. Спорт ўқитувчиси Қўдайганича, қўлини пешонасига 
қўйиб, стадион бўйлаб кўз ташлади. У ўзича стадионда қуюндек чирпирак 


78 
бўлиб айланаётган чемпионни кўрмоқчи бўларди. Чемпион бўлса, ҳатто, 
стадионни тўққиз марта айланиб, ҳолдан тойган рақибларини ҳам орқада 
қолдира олмай, шунчаки лўкиллаб борарди. Рақиблари унга қараб-қараб 
қўйишар, ўзларича елка қисиб, ҳайрон бўлишарди. Шайтонвачча шу сўнгги 
дақиқаларда ҳам Ажинашамолдан мадад кутди. Охири бўлмади. Қараса, 
шармандаю-шармисор бўладиган. Устози айтмоқчи бу оломон уни соҚ 
қўймайди. Шайтонваччанинг шайтонлиги тутди. Шу пайт кутилмаган ҳодиса 
юз бера бошлади. Шайтонваччанинг ён-веридаги рақиблари оёқлари 
чалишиб, 
ўзидан-ўзи 
тўнтарилиб 
тушаверди. 
Бирдан 
стадионни 
томошабинларнинг қийқириҚи босиб кетди. Шайтонвачча бундоқ ўгирилиб 
орқасига қараса югуриш йўлакчасида сўппайиб, бир ўзи қопти. Шундан 
кейин у маррага бемалол ўзи етиб келди. Томошабинлар тинимсиз 
қийқиришар, сўкинишар... «Шоу»дан ким рози, ким норози... Спорт 
ўқитувчиси Қўдайганича у ёқдан-бу ёққа юрар, нималар бўлаётганини 
тушуна олмай, ҳайрон эди... 
ФИТНА 
(ёки Шайтонваччанинг бугунги «шоу»ни тузоқ деб ўйлаганлари
Шайтонвачча «шоу»дан қайтиб келгач кампир унга, «кир-кир»лаб», 
«чиқ-чиқ»лаб кинна солиб қўйди. Яхшиниям, ёмонниям кўзига тушиб 
қолдинг, отангга айтаман, тумор қилиб беради, деди. Ота ҳам масжиддан 
қайтгач узун-узун дуоларни ўқиб, дам солиб қўйди. Энди Ўожи ота оятларни 
овоз чиқариб ўқимас, набирам эрта кунда ёдлаб олиб, бир иш кўрсатиб 
юрмасин, деб қўрқарди. Набираси билан бу масалада вақти-соати етганда, 
алоҳида шуҚулланишни ўйларди. Ўали уни намозга олиб кириши керак
бундоқ пешонаси саждага тегсин. Ўарф танисин. Аллоҳнинг каломини ўзи 
ўқийдиган бўлсин. Саводсиз, кўр қорига ўхшаб қолмасин дер эди. 
Шом кирди. Ота масжидга чиқиб кетди. Хуфтонни ҳам жамоат билан 
ўқиб қайтишини айтди. Яна ҳам яхши. Кампир билан набира маза қилиб, 
сериал кўришади. Отани телевизор билан иши йўқ. Одамнинг ақл-ҳушини 
ўҚирлайди, деб рўйихушлик бермайди. Аммо уйдагиларни бундан 
қайтармайди. 
Кутилмаганда кинонинг рекламасига 108-канални улаб юборишди. Сочи 
«малчишка» қилиб олинган ўша диктор қиз: «Яна ўзга сайёралик чемпион 
бола ҳақида» деб гап бошлаб қолди. 
— Вой ўлай, булар бунча сенга ёпишиб олишди-а, бошқа ишлари 
йўқми уларни? Кувни дастаси билан анови хотинни бошига соп қолайми? 
— Қўйинг, телевизорни дабдала қиласиз, бувижон, эшитайлик-чи бу гал 
нима дейишар экан. 
«Бугун чемпион яшайдиган Хўжақишлоқда ўзига хос «шоу» бўлиб ўтди. 
Ўатто унга қўшни қишлоқлардан ҳам томошабинлар келишди. Улар бизнинг 
кечаги хабаримиздан кейин ўзга сайёралик билан қизиқиб қолишди. Лекин 


79 
«шоу»да яна кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеалар содир бўлди. Қаранг, 
чемпион билан мусобақалашаётган болалар кутилмаганда бирин-сирин 
сафдан чиқа бошлашди! Ана, видеотасмани кўриб, ўзингиз гувоҳ бўлинг... 
Видеотасмада югуриб бораётган болалар бирданига ерга калла қўйиб, 
ўмбалоқ ошиб, чўзилиб қоларди.
— Вой ўлай, бу нимаси, — деб ҳайрон бўлди кампир ҳам телевизорнинг 
ичига кириб кетай деб. 
«Жудаям Қайритабиий ҳодиса-а, нимага бундай бўлди, дейсизми», — 
деб гапида давом этди диктор қиз, — шошманг, ҳозир видеотасмани 
секинлатамиз, шунда нималар бўлганини ўзингиз билиб оласиз». Тасма 
секинлатилганда Шайтонвачча рақибларини усталик билан чалиб 
йиқитганлари кўриниб қолди. Шайтонвачча жаҳли чиқиб, ўрнидан туриб 
кетди. 
— Сотқин, сўзида турмаган ҳезалак, — деб спорт ўқитувчисини сўкди у. 
«Шоу» деб менга тузоқ қўйган экан-да бу ўҚри. Мухбирлар йўқ деб мени 
алдаган экан-да. Шошмай тур. Хотинингни отамга обериб, сени бир чув 
туширай. Кейин додингни Худога айт! 
— Нималар деяпсан яшшамагур, шундоҚам отанг ўлгур овқатга маза 
кириб қолдими, жойлар ҳам бошқача солиняптими деб жа-а-а киши билмас 
ис олиб юрибди. Иккаламиз душманлашсак ўзингга қийин бўлади-я, бола, ҳа. 
Нимага ўзинг ҳам номарднинг ишини қилиб, болаларнинг оёҚидан чалиб 
юрибсан? 
— Э, бу дунё ўзи шунақа, мен чалмасам, мени бошқаси чалади, — деб 
шанҚиллади Шайтонвачча. Шу пайт дарвоза тақиллаб, Шайтонваччанинг 
гапи бўлинди. Яна кечаги алкашлар бўлмасин таҚин, деб кампир кув 
дастасини қидириб қолди. Хайрият улар эмас, спорт ўқитувчиси экан. 
— Мени кечиринг, чемпион, — деди у худди Шайтонваччанинг 
ҳозиргина гўрига Қишт қалаганини эшитиб келгандек. — Узр, минг бора узр. 
— У қўлини кўксига қўйиб, таъзим қилмоқчи бўлар, лекин хода ютгандек 
эгила олмас эди. ўўдайганича деди:
— ¤лимдан хабарим бор, бироқ анови Қаламис телеканалдан хабарим 
йўқ. Улар қишлоҚимизга ин қуриб олишган экан. Кимникига денг? Райимқул 
алкашникига, ҳа... Йўл-йўлакай билиб келяпман. 
— Ана кўрдингми? — деди кампир, — сен бекордан-бекорга устозингни 
ёмон отлиқ қилиб ўтирибсан. 
— Йўқ холажон, тан олишим керак, менда ҳам айб бор. Набирангиз 
менга тоби йўқлигини айтди, бир амалланг деб мен қистаб қўймадим,— деб 
айбдордек бош эгди спорт ўқитувчиси. Кейин Шайтонваччага ҳасрат ва 
надомат билан қаради. — Ўай майли, — деди у, — бўлар иш бўлди. 
Ишқилиб, Қораденгиз, сафаригача тузалиб қоласизми, чемпион? Умид 
қиловурайми? Сиззи баҳонангизда биз ҳам ўшоқларни бир кўриб келайлик. 
Шайтонвачча елка қилиб ерга қаради. У ҳамон Ажинашамолнинг кодини 
эслай олмай гаранг эди. Эсламоқчи бўлиши билан калласи лўқиллай 
бошларди. 


80 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling