Эркин Малик


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/55
Sana07.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1340755
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55
Bog'liq
shajtonvachchaning najranglari (2)

ЁНҒОҚ ПАҚҚА БЎЛДИ 
(ёки Шайтонваччага хотиранинг қайтишию
кутилмаганда яна бир фалокатнинг бошланиши) 
Ўовлининг этагида бир туп тош ёнҚоқ бор эди. У бошқа ёнҚоқлардан 
кечроқ паққа бўларди. Уни Ўожи ота ҳар йили қоқтириб, хотирасидан 
шикоят қиладиган намозхонларга улашиб юборар эди. Кампир шуни ҳам 
сарёққа қўшиб, сотиб келинг, ҳарна рўзҚорга барака дер эди. Чол унамасди. 
Барака эҳсонда, дер эди, чол. Кампир набирасининг ўтли-шудли бўлиб 
қолганини кўриб, ёнҚоқни унга қоқтириб олмоқчи бўлди. Ўа, бу йил 
хомталаш қилгиси келмади. Набирасига ачинган бўлиб деди: 
— Сен болам, тошёнҚоқдан беш-олтитасини еб кўр-чи, зора фойдаси 
тегса. Отанг нуқул тошёнҚоқ хотирани яхшилайди, дегани деган. Бир нимани 
биладики, айтади. Балки бошингни лўқиллаши қолар. 
Кампирнинг «хотирани яхшилайди» дегани Шайтонваччанинг калласига 
чақмоқдек урилди. Шоша-пиша ёнҚоқдан бир дўпписини йиҚиб олди. 
ТошёнҚоқ деганларини майдалаб еганида бирдан «код»нинг «3» рақами 
ёдига тушиб қолди. «Оҳ, — деб юборди у кўзлари ўйнаб, — бу сеҳрли ёнҚоқ 
экан-ку. Шайтонвачча баттар шошиб қолди. Кўп ўтмай ҳамма рақамлар ёдига 
тушди. «1», «3», «5», «7», «9», «11». У ёнҚоқ тагида ўзидан-ўзи ўйинга 
тушиб кетди. Суюнганидан нима қилишини билмай, югуриб борди-да
кампирни чўлпиллатиб юзидан ўпиб олди: 
— Акангни бувижониси, айтганингиз рост чиқди. Каллам жойига тушди. 
ЁнҚоҚимиз сеҳрли ёнҚоқ экан. 
— Айтмадимми, чол ўлгур балони билади деб... Энди ёнҚоққа чиқиб, 
биттаям қолдирмай қоқиб бер. Чол жумадан келгунча сарамжонлаб олайлик, 
бўлмаса ол санга, ол санга, нима қолди Ўасанга бўп кетади бу ёҚи.
— Бўпти, бувижон, хотирингиз жам бўлсин, биттаям қолдирмай қоқиб 
оламиз. 
Шайтонвачча умрида дарахтга чиқиб на ёнҚоқ, на жийда қоққан эди. У 
энди Ажинашамолга тўла-тўкис ишонаётган эди. Кодни билиб олди-ку. 
Чақиради. Битта силкитиб берса, олам гулистон. Тутдек тўкади, қўяди. 
Ваъдасида турган бўлсин, ишқилиб. Учраша олмаганига ҳам анча бўлиб 
кетди. 
Шайтонвачча Ажинашамолни чақириш учун ёнҚоқнинг қир учигача 
чиқиб кетди. Бу ердан бутун қишлоқ кўзга ташланарди. БоҚлар тилла рангда, 
куз офтоби яхшигина қиздирар, осмон мусаффо. Сокинлик. Ажинашамолни 
эслатувчи тиқ этган шамол йўқ. Шунинг учун ҳам Шайтонвачча овозини 
баралла қўйиб бақирди: «1», «3», «5», «7», «9», «11!» Кейин Ажинашамол 
қайси томондан келар экан деб чор-атрофни кузата бошлади. Аммо ҳадеганда 
Ажинашамолдан дарак бўлавермади. У «код»ни бир эмас, уч маротаба 
такрорлади. 
— Ўай яшшамагур, мен сени ёнғоқ санагани чиқарганим йўқ, бўла 
қолсанг-чи, — шанҚиллади пастдан кампир. 


81 
Шу пайт кунчиқар тарафда чанг-тўзон кўтарилди. ОёҚи ердаю боши 
осмонда. Шайтонвачча иши юришиб кетганига суюниб, қарсак чалиб 
юборди. Қора денгиз сафарини эслаб, олам кўзига янаям чиройли кўриниб 
кетди. ¤зини тўхтата олмай кула бошлади. Ўа-ҳа-ҳа-а-а... ҳаҳ-ҳа-ҳа...
Бундан кампир ўзича ёмон фол олди: 
— Ўай бола, нима бало ёнҚоқни жини тегдими сенга, ҳали қарсак 
чаласан, ҳали куласан? 
Бу орада Ажинашамол ҳам етиб келди. Бош эгиб Шайтонваччага таъзим 
қилди. 
«Буюрсинлар, 
Хожам, 
амрларига 
мунтазирман!» 
Кампир 
Ажинашамолнинг овозини эшитдими ёки ўзини кўриб қолдими, ишқилиб, 
ўтакаси ёрилиб, ўзини уйга урди. 
— Шундоқ қилгинки,— деди Шайтонвачча Ажинашамолга,— 
ёнҚоқнинг ҳосилидан бир дона ҳам қолмасин, бари ерга тушсин. Судралма, 
бўла қол, ҳадемай жумадан отам келиб қоладилар... 
— Амрлари бош устига, Хожам!.. Қу-в-в-в... 
Ажинашамол ёнҚоқ меваларини бир зумда дўлдек тўкиб берди. Ўа, шип-
шийдам қилди. Ие, Шайтонвачча қани? Ажинашамол уни ҳам ёнҚоққа 
қўшиб қоқиб юборган, ерда чалпак бўлиб ётарди. 
Шайтонвачча эртасига ўзига келди. Оёқлари тахтакачда. Иккови 
болдиридан синибди. Спорт ўқитувчиси устида Қўдайиб туриб олибди. 
Кўриниши бир аҳволда, касал одамга ўхшайди. У Шайтонваччанинг кўзи 
очилганини кўриб, дийдиё қила кетди: 
— Қора денгиз сафари нима бўлади, энди, а, чемпион? 
Шайтонвачча ётган жойида елка қисди. 
— Балки у ёқдан келиб тузатиб кетишар а, нима дедингиз? — деб тепага 
ишора қилди, спорт ўқитувчиси. У чиқмаган жондан умид деб, бирон-бир 
мўъжиза юз беришини кутар эди. Шайтонвачча яна бепарво елка қисди. 
Спорт ўқитувчисининг тоқати тоқ бўлди. 
— Сен бола,— деди у Қўдайганича, — мени адойи тамом қилдинг, бу 
кунимдан ўлганим минг марта яхши эди. 
— Сиззи мен эмас, нафсингиз адойи тамом қилди... 
— Сени-чи, унда сени ким адойи тамом қилди?— деб шогирдининг 
чўзилиб ётишига ишора қилди устоз. 
— Мени ҳам нафсим шу кўйга солди. 
— Бекорларни айтибсан,— деди қаердандир пайдо бўлиб қолган кампир, 
— сени бу кўйга ёнҚоқнинг жини солди, ҳа. Жинни мана шу кўзларим билан 
кўриб, овозини эшитмаган бўлсам экан. ¤-ў-ў... деб кампир ҳурпайиб, ваҳима 
қилди.— ОёҚи ердаю боши осмони фалакда. Янаям Худо бир сақлади-да, 
сени. 
Кампирнинг ваҳимасидан спорт ўқитувчиси хайр-маъзурни ҳам насия 
қилиб, Қўдайганича жуфтакни ростлади. 
— Дап бўл! — деди кампир орқасидан қарҚаниб, — қара-я, эчкига жон 
қайҚуси, қассобга ёҚ. Ўе, боламнинг олтинларига мазахўрак бўмай ўл! — 
Кампир Шайтонваччага меҳрибончилик қилди: — Бошинг лўқилламаяптими, 
болам? 


82 
— Йўқ, оёҚим лўқиллаяпти... 
— Отанг бир ёқларга тоза мўмиё қидириб кетди, эрта-индин келиб 
қолади, бир-икки ичсанг, отдек бўп кетасан. Бола дегани шунақа, йиқилиб-
сурилиб, катта бўлади, ҳа! 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling