Эркин Малик
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
shajtonvachchaning najranglari (2)
ҒИЙБАТЧИ КАНАЛ
(ёки Шайтонваччанинг рост гапириб, яна бошига бало орттириб олганлари) Шом бўлмасдан Ўожи ота таомланиб, масжидга шошар, кампир жойнамоз устида наридан-бери думалаб, телевизорни ёқар эди. Она-бола термилишиб телесериал кўришарди. Телесериал Шайтонваччага жудаям ёқарди. Гоҳ қаҳ-қаҳ отиб кулар, гоҳ чапак чалар, гоҳ думалаб-думалаб, маза қиларди. Баъзан кампирнинг соддалигидан жаҳли чиқар, баъзан раҳми келарди. Нимага деганда сериалнинг қаҳрамонлари нуқул Худонинг айтганини қиляпмиз деб, шайтоннинг айтганини қилишарди. Бу ёқда кампир: «Ўа, ана шунақа бўпти иш дегани» деб телевизорнинг ичига кириб кетай дерди. Орада сериал тўхтатилиб, реклама, қисқа хабарлар ҳам бериларди. Шундай қисқа хабарларнинг бирида сочи «малчишка» қилиб олинган диктор қиз кутилмаганда Шайтонвачча ҳақида гап очиб қолди. — ¤смир болалар ўртасидаги мусобақада тўрт карра жаҳон чемпиони бўлган xўжақишлоқлик бола ҳақидаги миш-мишлар ростга ўхшаб қолди. Ўа, унинг бошқа сайёрадан келиб қолганлигига энди гумон йўқ. Ишонмасангиз ушбу тасвирга эътибор қилинг. Тасвирда узумлари олтиндек товланган сўриток, товуқ катаги, чангдан кимлигини таниб бўлмайдиган бир нусха... (товуқларнинг жонсарак қақаҚлаши, хўрознинг қичқиргани эшитилади). Кейин ҳалиги нусха микрoфонга бошини чўзиб, шанҚиллайди: «Уми, у қип-қизил шарлатaн. Қайдан келганини айтайми? «Думи тугуклар» сайёрасидан келган. Сизларнинг ҳаммангизни лақиллатиб юрибди». — Эшитдингизми,— деди диктор ҳайратдан қошларини кериб,— ҳатто қаердан келгани ҳам маълум, «Думи тугуклар» сайёрасидан! Бу гапларни у билан бир хонадонда яшайдиган бир болакай айтди. Одатда болалар ёлҚон гапирмайди. Кейин бир-бирларидан сир бекитишмайди. Шунақа, гаплар... шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди... Биз бу мавзуга яна қайтамиз. Бир юз саккизинчи каналда қолинг... — Вой ўлай, бу нима қилганинг, болам?— деди кампир Шайтонваччага қараб. — Э, қўяверинг, бувижон, бу ўзи шунақа, олди-қочдилар канали... Аммо сал ўтмай Шайтонваччанинг бу ҳазили бурнидан чиқди. Ўовлига Райимберди алкаш билан Дадамирза Қийбатчи кириб келди. Икковини ҳам шайтонлари васваса қилиб бу ерга олиб келган эди. Илгарилари ҳам кўп васваса қилиб, Ўожи ота билан жиққамушт қилмоқчи бўлардию, лекин дурустроқ баҳона топилмас эди. Ўар доим отанинг тақвоси, салобати олдида ожиз бўлиб қолаверишарди. Шайтонвачча келдию бу хонадондан тақво кўтарила бошлади. Ўатто, Ажинашамолнинг болалари ҳам айтган ишни қилмай ҳовлида бемалол сайр қилиб юрадиган одат чиқаришди. Бўлмаса мухбирлар келганда Шайтонвачча товуқ катагини чангитиб ётган бўлармиди. 75 — Ўа-а-а, — деди Райимберди алкаш Шайтонваччанинг гирибонидан олиб, — айбингни хаспўшлаб, шунча вақтдан бери ўзингни жинниликка солиб юрган экансан-да, ҳароми,— деб кайф устида Шайтонваччага калла қўйди. Шайтонвачча ҳеч нарса қила олмай қолди. Ўатто Ажинашамолни ҳам ёрдамга чақира олмади. Шилқ этиб алкашнинг оёҚи тагига тушди. ўийбатчи билан алкашнинг шайтонлари зўр келди. — БоҚланг оёқ-қўлини Дадамирза, милисага берворамиз, — деди алкаш пишиллаб. — Иймонсиз ҳожи,— деди Дадамирза, қўйнидан чилвир чиқариб, Шайтонваччанинг оёқ-қўлини боҚлар экан, — ҳароми болани уйида асраб юрибди-я, бўлмаса ўз кўзим билан кўрганман қизини келгиндилар билан дон олишиб юрганини. Менга тег десам тегмаганиди, мўчаҚар... Дадамирза ҳам Қирт маст эди. Нима деб, нима қилаётганини билмас эди. Шу пайт Дадамирзанинг бошига оҚир бир нарса «гум» этиб тушдию эси оҚиб, чапга йиқилди. Бундан бехабар алкаш: «Ўов занҚар, кайфинг ошиб қолдими» деб энгашган эди, унинг ҳам бошига бир оҚир нарса тушди: «гум». Энди у ўнг томонга йиқилди. Икки бирдек босқинчининг бошига етган нарса кувнинг дастаси эди. Кув пишавериб кампирнинг қўли бунақа ишларга чапдаст бўлиб кетган эди. Мухбирларни ҳам шу кув дастаси билан тирқиратганди-да! — Тур болам, — деди кампир Шайтонваччани ўзига келтириб, — манови палакатларни отанг келгунча гумдон қилайлик... — Кир ўрагами? — сўради Шайтонвачча лўқиллаётган бошини силаб. — Э, кир ўрамни ҳаром қилма булар билан, кўчага... Дадамирза Қийбатчининг уйи кўчанинг ўнг томонида эди, деворни пайпаслай-пайпаслай сўкиниб чап томонга қараб кетди, Райимберди алкашнинг уйи чап томонда эди, у эса туртина-суртина, сўкиниб ўнг тарафга қараб кетди. Салдан кейин кўчанинг у боши билан бу бошида бақириқ- чақириқлар, дод-войлар қулоққа чалинди. Улар адашиб, бир-бирининг уйига кириб борганлари аниқ. — Бу кунларингдан баттар бўлларинг, — деб ҳиринглади кампир бу ёқда. Аммо Шайтонвачча куладиган аҳволда эмас эди. Кўнгли айниб, боши гир-гир айланиб, ётиб қолди. Кечаси билан босинқираб, гапириб чиқди. Отанинг эрталабки бир-икки куф-суфидан кейингина тинчиб, ухлаб қолди. ТОМОША Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling