Эркин воҳидов шеъриятида мазмун ва бадиий санъат уйғунлиги сауғдллаева Нигора Зубайдулла кизи ждпи 2 боскич магистранти


Download 78.5 Kb.
bet2/4
Sana16.06.2023
Hajmi78.5 Kb.
#1513694
1   2   3   4
Bog'liq
Э. Вохидов шеърияти

Кенг жаҳон забтингдадир, боғбон ўзинг, посбон ўзинг.(162-б).

Яъни, қуёш ҳам дилингдан тафт олиб нур сочмоқда, сайёралар кафтингда турибди гўё, кенг жаҳон – Она Ер, нафақат Она Ер, балки бутун коинот сенинг забт этишингни кутиб турибди, уни гуллатадиган боғбон ҳам, асраб-авайлайдиган посбон ҳам ўзингсан!


Қасида байтини ўқир эканмиз, беихтиёр ҳазрат Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонидан ўрин олган ушбу сатрлар келади:


Тўрт унсур, етти кўк, олти жиҳот,
Нодиру олий асоси коинот.


Барчадин ашрафки ул инсон эрур,
Ким камолида хирад ҳайрон эрур.5

Яъни, тўрт унсур, олти томон ва етти осмон коинот олий асосининг нодирликлари ҳисобланади. Буларнинг барчасидан инсон шарафли бўлиб, унинг камолотидан ақл ҳайрон қолади. Демак, инсонни улуғлаш борасида келтирилган юқоридаги байтлар ҳазрат Навоийнинг ижод булоғидан сув ичиб турибди, десак адашмаймиз.


Қасидада дунёнинг нима эканлигини аниқлаш ва ундаги инсоннинг ўрнини тасвирлаш мақсади тобора аёнлашиб бормоқда:


Бу ёруғ дунё надур, кошонадур, вайронадур.
Сенга меҳмонхонадур, меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг. (162-б)
Юқоридаги байтда дунёни саҳрога ўхшатган шоир энди уни меҳмонхонага менгзамоқда. Эркин Воҳидовнинг қадрдон дўсти, халқимизнинг ардоқли ёзувчиси Ўткир Ҳошимов “Икки эшик ораси” романида бир ривоят орқали асар бош ғоясини ифодалайди. Яъни унда дунёни икки эшикли меҳмонхонага қаёслайди. Одамзод умри эса бир эшикдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш орасидага қисқа масофага менгзалади.6
Ушбу байтда ҳам дунё меҳмонхонага қиёсланмоқда. Фақат у кимгадир кошона. Айни пайтда эса бошқа биров учун вайрона. Ундаги икки эшик орасидан ўтиб бораётган меҳмон ҳам, қизиғи шундаки, мезбон ҳам инсоннинг ўзи. Байтдаги кошона ва вайрона сўзларини таносубни ва қизиғи шундаки, меҳмон, мезбон сўзлари ҳам таносуб ва айни пайтда ҳар тўтарала сўз ҳам ўзаро жуфтлашган ҳолда тазод бадиий санъатларини юзага келтирмоқда.


Бунда оқ бирла қаро, зулмат зиё, шоҳу гадо,
Жанг қилурлар доимо, ул ён ўзинг, бул ён ўзинг. .(162-б)

Байтда бир йўла уч ўринда тазод санъатига мурожаат этган шоир, ушбу бадиий санъатнинг қаттиқ қаршилантириш имкониятидан фойдаланиб, бир йўла муболаға санъатига ҳам мурожаат этган. Бу энди меҳмон ва мезбон сўзлари орасидаги тазод эмас. Балки оламнинг икки қутби каби кескин зидланиш объектига айланган. Дунё эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш майдони. У гоҳи шоҳ ва гадо, гоҳи оқ билан қаро, баъзан эса зулмат ва нур кўринишида жангга киришади. Бу жанг азалий ва абадийдир. Қизиғи шундаки, бу икки томонда ҳам инсон курашчи. Инсон жангчи. Эзгулик томонида ҳам, ёвузлик тарафида ҳам инсон турибди. Бу таърифни Э.Воҳиддов ул ва бул сўзлари ёрдамида таносуб ва айниқса ён ўзинг бирикмаси такрори ёрдамида янада қатъийлаштирган.


Бу каби таърифлар ёдимизга яна улуғ гуманист шоирнинг:
Одам борки, одамларнинг нақшидур,
Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур
фардига ҳамоҳангдир. Қуйидаги байтларда инсониятни қарама-қарши икки раурксда тасвирлаган Э.Воҳидов Навоийнинг мана шу фардини гўёки кенгайтириб, шарҳлагандек таассурот уйғотади.


Сен бало, ҳам мубтало, ҳайр ила кин, росту риё,
Фитнагар олам аро фаттон ўзинг, қурбон ўзинг. .(162-б)

Навбатдаги байтда тўрт ўринда тазод санъатга мурожаат этилган. Бало-мубтало, ҳайр-кин, рост-риё ва фаттон-қурбон. Буларнинг биринчи ва охирги икки жуфти жабрланувчи-жабрловчи маъносида бўлса, иккинчи ва учинчи жуфтликлари эса эзгулик ва ёвузлик маъносидаги сўзларни англатади. Тазодни бу қадар қатъийлашуви ва мураккаблашувида шоир онгу тафаккуридаги инсон зотига нисбатан қарама-қарши фикрлар кучайиб, қатъийлашиб бораётганини кўрамиз. Бунда фитнагар ва фаттон сўзлари орасидаги иштиқоқ санъатининг ҳам ўз ўрни бор.




Хормисан ё гулмисан, тождормисан, ё қулмисан,

Download 78.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling