Эркнп Охуижонов


Тошкект Давлат уннверситети (ҳозирда — Мирзо Улугбск номидаги Ўзбекистон Миллий уиивсрситети^нииг Лсосий кутубхонаси


Download 376.94 Kb.
bet17/33
Sana21.06.2023
Hajmi376.94 Kb.
#1642541
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
2008 А 489 Ватан кутубхоначилиги тарихи

Тошкект Давлат уннверситети (ҳозирда — Мирзо Улугбск номидаги Ўзбекистон Миллий уиивсрситети^нииг Лсосий кутубхонаси. Урушдан кейинги дастлабки йиллар бутун Оммавийнинг кутубхонани ривожлантириш бўйича қиэғин фаолияти билан тавсифланади. Бунда китоб фондларини, айниқса, ўзбек тилидаги адзбиётларни янада кўпайтириш, талабалар, аспирантлар, профессор-ўқитувчилар таркибининг зарур адабиётларга бўлган эҳтиёжлари тўлиқ қондирилишини таъминлаш асосий вазифа қилиб қўйилди.
1946 йил I январга қадар бўлган ҳолатга кўра, кутубхона фондида 541890 босма бирлик, шу жумладан, 361838 та китоб бор эди. 1953 йилда юридик институт университетнинг юридик факультетига


217




айлантирилиши муносабати билан кутубхона фондига мазкур институтга қарашли адабиётларнинг каггя цартияси қушилди
Кутубхондда барча ицшарнингбоши комплекглаш бўлимида амалга оширилади. Харид қилиш мўлжалланган барча илмий, ўқув адабиётлари ва бошқа нашрлар айнан шу ерда режалаштирилади, китоблар ўқувчи сари ўз йўлини шу ердан бошлайди. Еўлим «Союзкнига», «Лкадемкнига» каби китоб савдоси ташкилотлари, Москва ва Тошкентдаги кугубхоналар коллекторлари билан яқин алоқа ўрнатган бўлиб, улар нашриётларнинг тематик рсжаларини мунтазам равишда юбориб турар эди. Мазқур иш услуби нашр этиш мўлжалланган муайян мавзу ва мазмундаги китоб қясрда ва қачон чоп этилишини олдиндан билиш имконини берарди. Кутубхона фондларини комплскглашнингтематик режасини тузиш учун муайян ихтисосликлар бўйича факультетларнинг ўқув рсжаларидан, Кафедралар ва илмий лабораторияларнинг илмий-тадқиқот ишлари режаларидан, атоқаи про<|}ессорлар маслаҳдтларидан ҳам <{юйдаланилар эди. Унивсрситет мамлакатнинг муҳим илмий-тадқиқот маркаадаридан бирига айланиб қодди. Шу боис кутубхона ўз фондларини олий ўқув юрти адабиётлари билан бир қаторда, чет эл илмий нашрлари билан ҳам тўлдириб борди. Кутубхонанинг комгншктланиш соҳаси доимо универсал бўлиб қолди.
1960 йил бошига келиб кутубхона факультетларда 10 ва кафсдраларда 15 филиалга эга эди. Бу филиал кутубхоналар асосий кугубхона орқали комплектланарди.
Чст мамлакатлар билан китоб алмашинуви йилдан-йилга кенгайиб борди. 1955 йил кутубхона чет элдаги 49 муассаса билан китоб алмашинуиини олиб борган бўлса, 1957 йилда бундай муассасалар сони 176 тага, 1959 йилда - 188 тага, 1963 йилда — 233 тага етди, Бундай китоб алмяшинуви ҳар йили 3000—5000 босма бирликдан иборат адабиётлар олиш имконини берар эди”.
«Союзпечать» ташкилоти орқали обуна йўли билан кугубхона ҳар йили 500 номгача яиги журналлар (тахминан 10 минг босма бирлик) ва 60 номгача гаэеталар оларди. 1955 йилда кутубхона фонди 700000 босма бирликдан иборат бўлса, 1965 йидда бу кўрсаткич 1 млн. 337933 босма бирликка, 1968 йидда эса, 1 млн. 624217 босма бирликка етди. Кутубхона фонддарига ҳар йили ўрта ҳисобда 70 минг босма бирлик миқцорида янги адабиётлар қўшилар эди‘'“.
Университет кугубхонаси универсал фонддарга эга бўлиб, уларнинг илмий даражаси анча юқори, мазмуни эса, университет фаолиятининг хусусияти билан бслгиланар эди. У Ўзбекистон ва Ўрта Осиё


218




республикалари олий ўқув юртлари кутубхоналари орасида етакчи ўринни эгалларди.
Кутубхона ижтимоий-гуманитар фанларга оид нашрлар, ижтимоий-сиёсий адабиётлар, фалсафа, иқтисодга оид китобларга айниқса бой (500 минг жилддаи ортиқ) эди. Кутубхона фондларида табиий фанлар бўйича 200 минг жидддан ортиқ, амалий фанлар бўйича 100 минг жилддан ортиқ нашрлар ва 100 минг жилдга яқин жаҳоннинг турли тилларидаги бадиий адабиётлар жамланган эди.
Кутубхона дарсликлар ва ўқув қўлланмаларининг анча мукаммал фондига эга бўлиб, уларга кутубхона йиллик бюджетининг 40 фоизи сарфланарди. Даврий нашрлар фонди рустили ва Шарқтилларидаги 400 минг босма бирлиқдан ортиқэди. Чет тилида™ адабиётлар фондцда немис, инглиз, французтили ва бошқатиллардаги 75 мингдан ортиқ китоблар ва 67 минг даврий нашрлар бор эди.
Кутубхонанинг маълумот тарзидаги адабиётлар фонди диққатга сазовор бўлиб, унда билимнинг турли соҳаларига оид 15 мингдан ортиқбиблиографик қўлланмалар (кўрсатгичлар, энциклопедиялар, луғатлар, йилномалар, рефератив журналлар ва ҳ.к.) жамланган эди.
Кутубхонанинг асосий китоб фондлари бош китоб омборида жойлашган. Соҳаларга оид адабиётларпинг жуда кўп миқдори кутубхонанинг факультетлардаги филиалларида жамланган. Ёрдамчи фондлар қироатхоналарда, абонементларда сақланади. Адабиётларни жойлаштирицЕнинг бундай таркиби уни китобхонга мумкин қадар яқинлаштириш имконики беради ва ундан фойдаланишни енгшшаштиради.
Кутубхонага келган барча адабиётларгя ишлов берилади ва улар каталогларга киритилади. Кугубхонада асосан алифбели ва системали каталоглар юритилади. Каталоглар ўзбск, рус тилларида ва хорижий тилларда юритилади. Улардан ташқари, даврий нашрлар, аЕиорефератлар, диссертациялар каталоглари ва бошқа каталоглар ҳам мавжуд.
Каталогларсиз кутубхона фондларидан тўлақонли фойдаланиш мумкин эмас, чунки уларда барча босма нашрлар кўрсатилган. Каталоглар мутолаа учун қўлланма бў;шб хизмат қилади. Улар ёрдамцда китобхон кутубхона фондининг таркиби билан танишиш имкониятиш эга бўлади.
Каталоглар китаблар, журналлар, газеталар ва кугубхонада мавжуд бошқа материаллар ҳақида асосий маълумотлар ифодалзнган карточкалардан ташкил топади. Адабиётларни жойлаиггиришнинг ҳар қандай усулида ҳам ҳар бир китоб ўзининг муайян ўрнига эга бўлади


219


Бу ўрин китоб шифри (шартли бел1иси)да к,айд этилади. Уш5у шифр китоб омборнинг қайси токчасида жойлашганини кўрсатади.


Кутубхонанинг асосий вазифаси, фаолиятининг пировард мақсади — китобни ўқувчилар кенг доирасига етказииқ унинг эҳтиёжларини зарур адабиётлар билан қондириш. Кутубхонанинг бутун серқирра фаолиети ана шу мяқсадга бўйсундирилган.
Алабиётлар билан хизмат кўрсатин! кутубхонанинг маркаэий абонементи ва тармоқ ку^убхонадари орқали амалга оширилади. Улар қошида илмий ходимлар учун умумий қироатхоналар мавжуд. Даврий нашрлар қироатхоналари фаолият кўрсатади. Кутубхонада сиргқи на кечки бўлимлар талабалари учун ўқув адабиётлари махсус фонди ташкил этилган бўлиб, у талабалар эҳтиёжини тўлиқ қондиришга ҳэракат қилади.
Абонсмеиг - кугубхона кўзгуси. У китобхонларга хизмат кўрсатиш ишининг натижаларини аниқлашга ёрдам беради. Бу ишнинг самарадорли! и ходимларнинг билимлари ва меҳнатссварлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Абонемент ходимлари орасида тажрибали ва билимдон кутубхонашунос, абонемент мудири Е.К.Васильева- Чеботарева узоқ вақг меҳнат қилди. Илмий ва бадиий адабиётларни яхши биладиган бу юксак маданиятли ва фидойи иисон китобхонларнинг барча эҳтиёжларига ҳозиржавоблик билан муносабатда бўлар, кўп сонли кутубхона аъзоларига хиэмат кўрсатишни оқилона ташкил этган эди.
Кугубхона минглаб ёшларга ижтимоий-сиёсий билимлар ва амадий фанларни ўзлаштиришда, халқ хўжалиги ва маданиятнинг турли тармоқларида мусгақил ижодий меҳнатга тайёргарлик кўришда ёрдам берди ва бермоқда.
Кутубхона аъзолари контингенти 50—60-йилларда ошиб борди. А1ар 1940 йил кугубхонага 5 минг киши аъзо бўлган бўлса, 1960 йил бу кўрсаткич 7035 тага, 1965 йил - 13441 тага етди, 1968 йил эса, абонементда 15346 киши рўйхатга олинди. 1961 йил 1 январга қадар бўлган ҳолатга кўра, кутубхонага ташрифлар сони 380 мингга етган (бу 1956 йилдагидан икки баравар кўн), уларга 1 миллион босма бирликка яқин адабиётлар берилган.
Маҳаллий миллатларга мансуб тадабалардан бўлган кутубхона аъзолари сони ҳам изчил ўсиб борди. 1959 йил ўсиш тахминан 2007 кишини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 1964 йил 4144 кишига, 1969 йил эса, 8400 кишига етди*'. Бу ўзбек, қоэоқ ва бошқа миллатларга мансуб талабалар сони изчил тарзда кўпайиб борганлигидап далолат беради. Маҳаллий миллатларга мансуб 220




китобхонлар сопининг ўсиши абонементда ва қироатхоналарда ўзбек тилида ва Ўрта Осиёда яшайдиган бошқа халқларнинг тилларида бериладиган адабиётлар сони сезиларли даражада кўпайишига сабаб бўлди. Бу маҳаллий миллатларга мансуб ёшларга билим бериш ва касб ўргатишда ку|убхоиа муҳим рол ўйнаганлигини кўрсатади.
Китобхонларнинг китобга бўлган эҳтиёжини қондиришда кутубхонада ички ва халкдро кугубхоналараро абонементлар ҳам муҳйм ролўйнайди.
1960—1970 йилларда кутубхонада ахборот-маълумотнома ва режалаштири111-6иблиография ишлари сезиларли даражада такомиллаштирилди, уларни яхши ташкил этиш китобхонларга адабиётлар билан хиэмат кўрсатишнинг муваффақиягини белгилаб берди.
Кутубхонада ахборот-матлумотнома хизмати кўрсатиш у ташкил топган пайтдан бери амалга оширилади Бу иш доирзси китобхонларнинг эҳгиёжлари ошган урушдан кейинги йилларда анча кенгайди. Бу ишни асосан библиография бўлимининг маълумотлар сектори олиб боради. Бўлим ходимлари ўлкашуносликка оид ва бои1қа бир қанча библиографик картотекалар туздилар. Бу картотекалар маълумотлар умумий аппаратининг муҳим к^сми бўлган библиографик қўлланмалар - кўрсатгичларни яратиш учун асос бўлиб хизмаэ қи;|ади.
Газста ва журналлардаги мақолалар картотекасида (унга 1938 йилда асос солииган эди) 60-йиллар охирига келиб барча табиий ва ижтимоий-гуманитар бўлимлар бўйича (университет факультетларига нисбатан) 600 мингдан ортиқ карточка жамланди, унга ҳар йили 70—80 минг карточка қўшилиб борди.
Ўзбек ва рус тилларидаги ўлкашуносликка оид минтақавий (Ўрта Осиё ва Қозоғистон) картотекада 1917 йилги октябрь тўнгаришидан олдинги ва совет давридаги материаллар жамланган. Китобхонлар ўлкатарихи, халқ хўжалиги ва маданиятининг ривожланипшға оид жуда кўи саволларига шу картотека ёрдамида жавоб топадилар. Кугубхонада тақризлар, авггорефератлар, унивсрситет олимларининг асарлари картотскаси ва бошқа картотекалар юритилади.
Кутубхона ҳар йили 20 мингдан ортиқ оғэаки ва ёэма талабларни бажариб келади Улар орасида бир неча юз йирик тематик гадабномалар ҳам бор. Фақат 1963 йилда кугубхона 300 га яқин йирик тематик талабномаларпи бажарДи.
1965 йил кугубхонанингчеттилидаги адабиётлар фоцдида 85 минпа яқин китоб ва 75 мингдаврий нашр бор эди. Улар орасида немис, инглиз ва француз тилидаги адабиётлар кўпчиликии ташкил этарди.
1970—1980 йилларда кугубхонанинг халқаро алоқалари анча


221





кенгайди. У китоб алмашинуви бўйича 522 абонементга эга бўлиб, шулардан 342 таси чет элдаги муассасалар билан тузилган эди. Кутубхона улардан ҳар йили мингдан ортиқ босма нашрлар олиб турарди
Валютага харид қилинадиган илмий адабиётлар университетнинг профессор-ўқитувчилар таркибини чет эл олимларининг янги ка)ифиётлари на тадқиқотлари била1г таништиришга ёрдам беради.
1981 йил 1 январга қадар бўлган ҳолатга кўра чет тилидаги адабиётлар фонди 150 минг китоб ва 147 минг даврий нашрлардан иборатэди.
ХорижиЙ адабиёглар бўлими йиғма каталог юритади, янги олинган нашрларни университет олимлари орасида тарғиб қилиш учун ахборо^гномалар гузади.
Сўнгги йилларда кутубхона ишининг асосий кўрсаткичлари маифий ёки мусбат томонга ўзгариб турибди. Агар 1975 йил кутубхонага 20480 киши аъзо бўлган бўлса, бу кўрсаткич 1980 йил 19096 кишини, 1985 йил — 18512 кишини, 1990 йил эса, 20011 кишини ташкил этди. Ташрифлар сони 1975 йил 601173 та бўлган бўлса, 1980 йил 628340 тани, 1985 йил - 587266 тани, 1990 йил - 671139 тани ташкил этган.
Берилган китоблар миқдорини қуйидаги жадвал тавсифлайди*’:




1975

1980

1985

1990

Барча шохобчаларда,

954725

1Г0525Т’

1005880

ТТТ3500

шу жумладан тармоқ бўлимларида берилган китобларнинг умумий миқдори

566940

700817

682203

691301


Рзқамлар кугубхона ўз аъзоларина китоб билан хизмат кўрсатиш соҳасида сеаиларли даражада заҳмат чекканлитидан далолат беради.
1963 йил мартда кугубхона қошида республика олий ўқув юртлари ва ўрта махсус билим юртлари кутубхоналарининг ишига раҳбарлик қилиш учун методик кабинет ташкил этилди. Бу кабинет кутубхоналарниш йиллик иш режалари ва ҳисоботларини ўрганиб чиқиб, уларнинг фаолиятини яхшилаш юзасидан тавсиялар берар эди. 1965—1970 йилларда Маданият ваэирлигига қарашли 95 кутубхонадан Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Қўқон ва Ўзбекистоннинг бошқд шаҳдрларидаги 15 кутубхона фаолияти ўрганиб чиқилди.


222




Кабинет иш тажрибаси алмашиш бўйича анл^маи ва конференциялар ўгказишга катта эътибор берди. 1963 йил Урга Осиё республикаларининг 34 кугубхонаси вакили иштирокида ўгказилган уч кунлик анжуман — конференцимда кутубхоналар ишини такомиллаштиришнинг амалий ва муайян масалалари кенг муҳокама қилинди. Ушбу мулоқот натижасида Ўзбекистон ва қўшки республикалар кутубхоналари ўртасида алоқалар мустаҳкамланди.
Методик кабинет ҳар Йили кутубхоналар ҳолати ва фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни тинглар, уларнинг иш натижаларини кўриб чиқар, кутубхоналарнинг бошқа идоралар билан ҳамкорлигини мувофиқлаштирар эди. Қироатхонзларташкил эгиш, маълумотнома- библиография адабиётлари ва хорижий нашрларни ҳисобга олиш, кутубхона ходимлари малакасини ошириш бўйича услубий материаллар ишлаб чиқиш методик кабинет фаолиятида салмоқли ўрин эгаллади. У университет кутубхонасвда маълумотнома ва маслаҳат, меъёрлаштириш ва ҳисоб юритиш, услубий китоб фондини шакллантириш ва картотекалар ташкил этиш ва ҳоказо ишларни амалга оширди.
Кутубхонанинг қуйидаги 8 функционал на 9 соҳавий бўлимлари мавжуд:

  1. Китоб фондини тўлдириш бўлими (бўлимда ватан адабиётлари билан тўлдириш, чёт эялар билан кигоб алмашинуви, ички китоб алмашинуни секторлари мавжуд).

  2. Китобларга илмий ишлов бериш на каталшлаштириш бўлими (адабиётларни чет ал ва Шарқтилларида тавсифлаш, тизимга солиш ва каталоглар ташкил қилиш секгорлари).

  3. Китоб фондини сақлаш бўлими (нодир китоблар ва қўлёэмалар, илмий ва махсус адабиётларни сақлаш, адабиётларни тақсимлаш ва факультет кутубхоналарида сақлаш секторлари).

4 Илмий-библиография бўлими (ретроспектин библиография, маълумотнома-библиография ишлари, кутубхоначилик- библиографияга оид билимларни тарғиб қилиш секторлари.
5; Ғоявий-тарбиявий ишлар бўлими (кўргазмаларни тайёрлаш ва безаш, оммавий тадбирлар тайёр^шш секгорлари).
6 Илмий-услубий ишлар бўлими (олий ўқув юртлари кугубхоналари, ўрта махсус билим юртлари кутубхоналари секгарлари).
7. Китобхонларга хизмат кўрсатиш бўлими (абонемент, ўқув заллари, КАЛ ва факультет ва кафедралар кутубхоналари секгорлари).
8 Кутубхоначилик-библиография ва ахборот жараёнларини механизациялаш ва автоматлаштириш бўлими (нусха кўчириш ва кўпайтириш, фотолаборатория, китоб муқовалаш секзорлари).


223




Кутубхонанииг мазкур функционал бўлимларидан ташқари, университет асосий биноси ва факультетларда жойлашган 9 ўқув кутубхона филиаллари мавжуд. Булар: ўқув кутубхонаси (асосий бинода), кимё, биолоғия, физика, филология, тарих, ҳуқуқшунослик, шарқшунослик факультетлари ва тайёрлов бўлимининг чст эл талабалари учун мўлжалланган кугубхоналари.
1991 йил кутубхона китобхонларга 9 абонемент, 972 ўринлик 13 қироатхоналар орқали ҳамда 45 кафедралар ўқув кабинетларида кутубхона хизмати кўрсатган. Кугубхона ютуқларидан бири унинг асосий китоб фонди китобхонлар учун «очиқдастур* бўйича ташкил этилганлигидир. Бунда талабалар филиал-кугубхоналар фондининг маълум қисмига бсвосита ўзлари кириб, адабиёттанлайди. Бу вақтни тежашда муҳим аҳамиятга эгадир. Махсус залларда янги олинган адабиётлар билан таништириш учун «Ахборот ҳафталиклари» ташкил қилинади (1991 йилда 9 марта уюштирилган). «Кафедралар куни», «Мутахассислар куни», «Дипломантлар куни» каби ва бошқа кўргазмалар (жами — 152 кўргазма) уюштирилган.
Кутубхонада ягона китобхонлик билети жорий қилинган бўлиб, 1991 йилла 20311 китобхонга хизмат кўрсатилган. Шулардан 17427 таси универсизетталабаларидир. Китобҳонлар томонццан жами 1115000 босма бирлик миқдорида ҳар хил нашрлар олинган Шундан 725765 босма бирликни ўқув-псдагогик нашрлар, 283294 босма бирликни — илмий адабиётлар, 73856 босма бирликни — бадиий адабиётлар ташкил этади. Берилган жами адабиётларнинг 270751 нусхаси ижтимоий- сиёсий, 8820 нусхаси чегтиллардаги нашрлардир.
Тошкент универсигетинингасосий ку^убхонаси Ўэбекистон олий ўқув юртлари бўйича КААнинг мувофиқлаштирувчи маркази, олий ва махсус ўқув юртлари кутубхоналари учун методик марказ вазифасини ўтайди. Кугубхонанинг илмий-услубий ишлар бўлими ўз ишини куту^бхоначилик-библио^рафия ишлари бўйича республика илмий-методик кенгашининг режаси ва раҳбарлиги остида амалга оширади.
Кенгаш Ўзбекисгон Олий таълим вазирлигининг Республика ўқув- методика кабинети қошида туэилган бўлиб, республикз олий ва махсус таълим ўқув юртлари кутубхоналарининг методик маркази ҳисобланган Тоигкент Давлат университез ининг илмий кутубхонаси базасида иш олиб боради. Кенгаш республика методик маркаэи ҳудудий шаҳар методик марказлари олий ўқув юртлари айрим кутубхоналарининг методик ишлар бўйича тузган ҳисобот ва иш режаларини кўриб чиқади, улар томонидан тайёрланган методик ҳужжатларни тасдиқлайди.


224




Ҳозирги вақгда кутубхонаиинг китоб фондида 3,3 млплаи ортиқ 'гурли фан соҳаларига оид адабиётдар мавжуд бўлиб, ўзинингтаркиби ва микдори жиҳатидан Ўрта Осиё ва К,озоғистон даалатлари олий ўқув юртлари кугубхоналари ичида энг йириги ҳисобланади. Унииг китоб фонди таркибида 1127485 илмий ва адабиётлари, 233174 нусха чет тиллардаги нашрлар, 202 мингдан ортиқалмашув-захира қўри мавжуд. Биргина 1991 йилда унингкитобжамғармасига янгидан 16332 номдаги, 80847 босма бирлиқцан иборат хилма-хил нашрлзр, 1911 номда 30368 нусха ўқув-педагогик адабисглар, 3759 номда 5768 та бадиий ва 1792 номда 16965 нусха бошқа нашрлар, шунингдек, 12999 вақгли матбуот нашрлари олинган.
Кутубхона Германия, Франция, АҚШ, Англия, Корея, Япония, Россия каби мамлакатларнииг илмий марказлари ва университет кугубхоналари билан ҳамкорлик қилиб кслмоқца.
Кугубхонадан фойдалаиувчилар сони 13 мингни ташкил қилади. Ҳар йиллик давомат 400 минг кишидан иборат. Ўртача китоб бсриш — 800 минг нашр бирлиги. Кутубхона штати 107 кишидан иборат. Янги адабиётлар сони бир йилда 30 минггани ташкил қилади.
Кутубхонада компькхгерхона ишлайди. 1991 йилдан чиққан барча янги адабиётлар ЙРБИС дастурига киритилган.
Кугубхона Ўзбекистон Республикасидаги барча олий мактаб кутубхоналари учун илмий-методик марказ ҳисобланади. У республикадаги 65 олий ўқув юрти кутубхоналарига услубий ёрдам бериб келмоқда.

Download 376.94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling