Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

Мусиқий-ритмик ҳаракатлар. 
Болага ритмик ҳаракатларни ўргатаётганда, 
дастлаб мусиқа ва ҳаракат бирлигига риоя этишга; мусиқа бошланиши ва 
тугалланишига қараб ҳаракатларини бошлаш ва тугатишни ўргатиш. 
Аста-секин тўп бўлиб юриш; турган жойида юриш (Э.Парлов “Марш”); енгил 
югуриш (Венгер халқ куйи “Чумчуқлар”); икки-уч хил мураккаб бўлмаган оддий рақс 
ҳаракатларини таққослаб бажаришга, турган жойида якка ўзи ҳамда қўл ушлашиб 
жуфтликда айланишга ўргатиш. 
Юриш, енгил югуриш, югуриш вақтида икки қўлни белга қўйиш, чапак чалиш, 
қўлларни олдинга ва икки ёнга узатиб, кафтларни айлантириш, бир оёқни тўпиллатиш 
каби дастлабки рақс ҳаракатларини мусиқа остида бажаришга; ўйинчоқ, байроқча, 
шиқилдоқчаларни ушлаб, мусиқага мослаб юқорига кўтариш, пастга тушириш, 
силкитиш, айлантириш каби ҳаракатларни бажаришга ўргатиш. 
Мусиқий таълимий ўйин. 
Боланинг мусиқий ўйинларга қизиқиб ва қувониб 
иштирок этишини таъминлаш. Таниш образларнинг ҳаракатлари 
(қуёнча сакраяпти, 
мушукча ўйнаяпти, сичқонча югураяпти)ни
бажаришга ундаш. Мусиқий-
ҳаракатли ўйинлардан фойдаланиш. 
Таълимий ўйинларда мусиқани тинглаш, диққатни жамлаш, турли товуш ва 
овозларни ажратиш, қўл харакатларидан фойдаланиб товушларнинг паст-баландлиги ва 
регистр хусусиятларига кўра фарқлашга ўргатиш. (Е.Тиличеева “Паст-баланд”, 
Ғ.Қодиров “Ким бу?”, “Ким куйлаётганини топ”, “Қўғирчоқ нима қилаяпти?”). 
Қўшиқ матнига мос ўйинчоқларни 
(қушча, айиқча, жўжа, мушукча, 
кучукча)
ўйнатиш орқали боланинг ритмик ҳаракатларини мусиқа билан боғлай олиш 
кўникмасини ривожлантириш. 
Болалар чолғу асбоби билан таништириш
. Шиқилдоқча, доирача каби 
болалар мусиқа чолғу асбоблари билан таништириш. Уларда чалиш усулларини 
кўрсатиш ва овозини фарқлашга ўргатиш. 
Ўқув йили охирида бола: 

мусиқали фаолиятда иштирок этишга қизиқа бошлайди; 

турли товуш ва овозларни ажрата олади

шиқилдоқча, доирача каби болалар чолғуларини фарқлайди; 

болалар билан биргаликда куйлай олади; 



аввал ўрганган қўшиқларини танийди; 

қўшиқ айтаётганда оҳангга мос равишда қўллари билан чапак чалади, 
оёқларини тапиллатади; 

катталарга эргашиб рақс тушади, қўлларни ушлаб жуфт бўлиб 
айланади; 

катталар ёрдамида турли образли ҳаракатларни ифода эта олади; 

мусиқа бошланиши ва тугалланишига қараб ҳаракатларини 
бошлашга ва тугаллашга ҳаракат қилади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling