Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

 


Ўқув йили охирида бола: 

ёшини сўраганда бармоқлари билан кўрсатади ва айтишга ҳаракат қилади; 

катталар томонидан айтилган сўзларни тушунади; 

оғзаки берилган оддий топшириқларни бажаради; 
“Ким?”, “Нима?” деган саволларга жавоб беради; 

таниш буюмларнинг номини, бўлаклари ва сифатларини айтиб беради; 

айрим уй-рўзғор буюмларининг номи ва вазифаларини билади; 

нутқда отларни кўпликда тўғри ишлатади; 

ўйинчоқ, буюм ва расм мазмуни бўйича гап туза олади; 

“Раҳмат”, “Марҳамат” каби илтифотли сўзлардан фойдаланади; 

икки ёки тўрт мисрадан иборат қисқа шеърларни ёдлай олади; 

шеърий ва насрий асарларни тинглайди, мазмунини тушунади

эртак ва ҳикоя воқеалари бўйича қизиқиб “Нима?” Нима учун?” деган саволлар 
беради; берилган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилади; 

таниш расмларга қараб асар мазмунини гапириб бера олади; 

севимли китоби ва расмларини танийди; 

матн ва расм ҳақида илк тасаввурга эга; 

китобни тоза қўл билан ушлаш, варақларини аста очиш, букламаслик ҳақида 
дастлабки тушунчаларга эга. 
Билиш жараёни ва атроф-муҳит 
тўғрисидаги билимларга эга бўлиш (2-3 ёш) 
Элементар математик кўникмалар ва билимларни ривожлантириш. 
Бу ёшдаги бола нарсалар, уларнинг миқдори, шакли, катталиги, ранги ҳақидаги 
дастлабки тасаввурларни ўйин давомида, кундалик ҳаёт тарзида ва мазкур дастурда 
кўзда тутилган қуриш-ясаш, таълимий ўйин машқлар, расм каби машғулотлар давомида 
ўрганади. 
Болага нарсаларни сенсор белгиларидан бири 
(катталиги, шакли, ранги, 
миқдори)
бўйича бир жойга тўплаш, устма-уст қўйиш, остига қўйиш, қатор қилиб 
териш, “кўп” буюмлардан “битта” буюмни олиш, намуна ва оғзаки кўрсатмаларга 
асосланиб катта-кичик, кўп, кам, битта сўзларидан фойдаланиб топшириқни бажаришни 
ўргатиш. Бола билан икки-уч қисмли таълимий ўйинчокдарни йиғишни машқ қилиш, 
масалан, 2-3 та халқалардан пирамидани йиғиш, 2-3 та қутичаларга мос қопқоқларни 
танлаш. 
Г еометрик шакллардан доира ва куб билан тани
ттт
тири
ттт

Боладаги илк математик тушунчаларни кундалик ҳаётий вазиятларда қўллаб 
машқ қилиш. Унга иккита нарса бериб биттасини дўстига беришни, икки дўст учун 
нечта олма кераклигини сўраш. Ўйинчоқларни, кийимларини йиғишни, олиб келиб 
беришни ёки жойига қўйишни ўргатиш. 
 


Ранг-баранг копток, шарчаларни бир жойга тўплаб, боладан уларни муайян 
хусусиятига қараб саралашни, масалан, рангига мос равишда жавонга териб қўйишни 
таклиф қилиш. Боланинг кичик муваффақиятларини ҳам рағбатлантириш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling