Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

Тенгдошлари билан мулоқот. 
Бола мактабгача таълим муассасасига 
келгач “бола-катталар” муносабатига, “бола-тенгдош” муносабати қўшилади ва унда 
аста-секин тенгдошлари билан ўйнаш кўникмаси шакллана бошлайди. 
Болага тенгдошларининг исмини айтиб мурожаат қилишни, саломлашиш ва 
хайрлашишни ўргатиш. Кичкинтойни мажбурламаган ҳолда ўз тенгдошлари билан 
ўйнашига имконият яратиш: биргаликда ўйнашга интилишини, уларнинг 
ҳаракатларини кузатиб туриши, ўйнаш истагини билдириши, сўнг ўйинга қўшилишини 
ҳурмат қилиш, тенгдошларини ўйинга жалб қилишга уринишини рағбатлантириш. 
Ўйин давомида болалар билан ишончли муносабат 
(ўйинчоқлари билан 
ўртоқлашади)
ўрнатишга, саволлар бериш ва суҳбатлашишга, тенгдошига ёрдам 
беришга 
(биргаликда ўйинчоқларни йиғиш)
ўргатиш. 


Ҳиссий ривожланиш. “Мен” концепцияси 
ёки ўз-ўзини англаш. Ҳамма 
нарсани ўзи бажаришга интилишини, ўз мувафаққиятларидан 
(расм чизганида, 
нарсалар ясаганда)
ғурурланиши, ёқтирган нарсаларни олиб беришни сўраши, ўзига 
нисбатан эътибор талаб қилиши ва бошқалар билан мулоқот қилаётганда ўзини 
таништиришини, “Мен” олмошидан фойдаланишини рағбатлантириш. Боланинг кичик 
ютуқларига ҳам эътибор бериш, кайфиятини кўтарувчи мақтов, олқиш сўзлар айтиш 
зарур. 
Ҳиссий ривожланиш. 
Болага атрофдагиларнинг ҳиссиётларини тушуниш, 
ўз ҳиссиётларини билдириш 
(суюниш, муваффаққиятлари билан фахрланиш),
имо-ишораларни англаш, қизиқарли топшириқни бажариш жараёнида хурсанд бўлиш, 
ўзига нисбатан катталарнинг муносабатларини тушунишга ёрдам бериш. Тенгдошлари 
билан мулоқотдан завқланиш туйғусини рағбатлантириш. 
Бола билан турли ҳиссиётлар қандай пайдо бўлиши ҳақида қизиқарли суҳбатлар 
уюштириш, хурсанд ёки хафа бўлган ҳолатини эслатиш, ўзини қандай ҳис қилганини 
сўраш; одамларнинг турли ҳиссиётлари ва имо-ишоралари акс эттирилган расмларни 
кўрсатиш ва биргаликда муҳокама қили
ттт
. Боланинг эътиборини бошқа болаларнинг 
кайфияти 
(хурсанд, хафа, чарчаган)га
қаратиш, кийкинтойлар ҳақида, уларнинг 
қувноқ ҳаёти, орзу-умидлари ва севинчлари тасвирланган қисқа ҳикоячаларни ўқиб 
бериш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling