Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

Нутқ товуш маданиятини тарбиялаш. 
Болани аниқ, шошилмай, 
етарлича баланд овозда гапиришга одатлантириш. 
Сўзга тақлид қилувчи товушлардан фойдаланиб, унли 
(е, г, а, о, и, о‘) 
ва 
ундош 
(т, п, Ъ, р, 1, 3, к, д, /, V, I, г)
товушларни тўғри талаффуз этишни машқ 
қилдириш. Болани аста-секин саволларга тўлиқ ва аниқ жавоб беришга ўргатиш. Болада 
эрмак, овутмачоқ ва кичик шеърларни қайтариш кўникмасини таркиб топтириш, 
чиройли, тўғри гапириш иштиёқини тарбиялаш. 
Луғат иши. 
Товушга тақлид қилишдан аниқ сўзларни талаффуз қилишга 
ўргатишда давом этиш: товушга тақлид қилувчи 
(“вов-вов”, “чиқ- чиқ”)
кабиларни 
аниқ номлари 
(кучук, соат)
билан алмаштириш; тақлид қилишни ўстириш, яъни 
“айт”, “қайтар” каби топшириқларни бажаришга ундаш; болага турли товуш, бўғин ва 
сўзларнинг талаффузини машқ қилдириш. 
Боланинг сўз бойлигини отлар (кийим, идиш, мебель, ўйинчоқлар), 
ўсимликлар (дарахт, ўт, гул), сабзавот (сабзи, помидор, бодринг), мевалар 
(олма, олча, нок), уй ҳайвонлари (сигир, ит, мушук) ва парандалар (хўроз, 
товуқ), уларнинг болалари (жўжа, бузоқча, кучукча); феъллар (югурмоқ, 
сакрамоқ, юрмоқ); сифатлар (қизил, сариқ, кўк, иссиқ, совуқ); равишлар 
(узоқ, яқин, паст, баланд) билан бойитиш. 
Бола луғатига: катта-кичик, баланд-паст, кўп-кам каби сўз бирикмаларини 
киритиш. 
Луғатни фаоллаштириш. Уй-рўзғор буюмларининг номлари, вазифалари ва баъзи 
сифат хусусиятларини билдирувчи сўзларни тўғри ишлатишга ўргатиш. 
Боланинг ўрганган янги сўзларини сўз ўйинлари орқали мустаҳкамлаб бориш. 
Нутқнинг грамматик тузилишини шакллантириш
. Ҳайвон ва 
паррандаларни бирлик ва кўпликда ифодалашни ўргатиш. Болага воқеанинг вақтини, 
жойини 
(“Эртага боғчага борамиз
”) ифодалайдиган сўзларни; содда гапларнинг 
(“Мен ўйнайман
”) тузилишини ўзлаштириб олишида ёрдам бериш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling