9.30 - 10.00
Машғулотлар
10.00 - 10.20
Сайрга тайёргарлик
10.20 - 11.40
Сайр
11.40 - 12.00
Сайрдан қайтиш
12.00 - 13.00
Тушлик
13.00 - 15.30
Уйқу
15.30 - 16.00
Уйқудан туриш, ювиниш
16.00 - 16.30
Енгил
иккинчи тушлик
16.30 - 17.00
Ўйинлар, мустақил
фаолият
17.00 - 17.20
Сайрга тайёргарлик
17.20 - 18.20
Сайр, ўйинлар
18.20 - 18.35
Сайрдан қайтиш
18.35 - 19.00
Кечки овқат
19.00 - 19.30
Ўйинлар
19.30 - 20.00
Сайр
20.00 - 20.30
Тинч ўйинлар, гигиеник муолажалар.
20.30 - 7.00
Тунги уйқуга тайёрланиш, тунги уйқу
Бола ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш.
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган
боланинг хавфсиз яшаши ва ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида қуйидаги
жиҳатларга амал қилиш лозим: боланинг ювиниши учун хона ҳароратига мос сувдан
фойдаланиш; қайноқ сувдан куйиб қолиш ҳолатларини олдини олиш, ҳароратни
ўлчагич билан ўлчаш, болалар учун мўлжалланган совун бўлагининг ўлчамлари 3,5х5
см дан катта бўлмаслигини таъминлаш, боланинг жароҳатланишига йўл қўймаслик
учун барча зарурий шарт-шароитларни яратиш; деразаларни очиқ қолдирмаслик;
болага
ўз саломатлигини сақлашнинг элементар қоидаларини - зинадан пастга тушаётганда
шошилмасдан, аста, поғонама- поғона ту
ш
иш
лозимлигини, қўлига ўткир қиррали
буюмларни олиш
мумкин эмаслигини,
майда нарсалар
(қум, тупроқ ва б.)
билан
ўйнаётганда кичик заррачалар кўзга киришидан эҳтиёт бўлишни ўргатишда давом
этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: