Ҳаракатлантирувчи тартиб.
Ҳар кунги сайрларда иштирок этиш.
Ҳаракатли ўйинларда, жисмоний машқлар пайтида турли спорт
анжомлари ва
ўйинчоқлар билан фаол ҳаракат қилишга ундаш.
Маданий-гигиеник
кўникмаларни
ривожлантириш.
Кичкинтойларни қўлларини совун билан ювиб, кейин сочиқ билан артишга ўргатиб
бориш; мустақил равишда қошиқ билан овқат ейишини; салфеткадан фойдаланишини
рағбатлантириш; тишларни босқичма-босқич тўғри ювишни кўргазмали намойиш этиш
(амалда бажариб ёки плакат ёрдамида),
болага янги ва нотаниш
шароитга
тушиб қолганда ёрдам бериш. Стол атрофида ўтирганда тартибли овқатланиш
маданиятини тарбиялаш.
Шахсий гигиена:
-
эрталаб бадантарбия
ва сув муолажаларини ўтказишга одатлантириш;
-
ичак ва қовуқни ўз вақтида бўшатиб туришга ўргатиш: ҳожатхонадан
эҳтиёткорлик билан фойдаланишни тушунтириш;
-
тирноқ, қалам ва бошқа
нарсаларни тишламаслик, қўлларни, лабни ва бошқа
буюмларни сўрмаслик.
Овқатланиш гигиенаси:
-
тўғри овқатланиш тартибига риоя қилиш;
-
мустақил овқат ейишга интилишни намойиш этиш, “овқатлантириб қўйи
ттт
”
таклифидан воз кечиш;
-
овқатланаётган пайтда тана аъзоларига қўл теккизмасликка, қошиқни ўнг қўл
билан ушлаб, тўкмасдан ейишга ўргатиш;
-
мустақил равишда овқатланаётганидан, сочиқчадан фойдаланаётганидан
қувониш. Чиройли қилиб
тузалган стол, мазали овқатларни илғай билиш;
-
овқатланиш қоидаларига риоя қилиш: овқатни шошилмасдан,
яхшилаб чайнаб
ейиш, гаплашмаслик, суюқ овқатларни, чойни тўкмасдан ичиш;
-
овқатланиб бўлгач, “раҳмат” айтиш.
Ухлаш гигиенаси:
-
тоза чойшаб ва кўрпа-тўшакда, алоҳида ўринда,
шамоллатилган хонада ухлат ;
-
ухлашга айнан бир вақтда ётиш;
-
уйқудан олдин ва кейин ювиниш.
Do'stlaringiz bilan baham: