Эрта бошланса, самараси шунчалик эрта намоён бўлади ва боланинг бутун


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/22
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1232666
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22
Bog'liq
1Илк гурух11111

Ўқув йили охирида бола: 

тарбиячининг намунаси асосида бир қатор бўлиб тўғри юради; 

оёқларини судрамасдан юради; 

оёқларининг учида юради; 

эни 15-20 см бўлган юзада юради

илон изи шаклидаги чизиқча устидан юради; 

тўлқинсимон шаклда ташлаб қўйилган арқон устидан юриб ўтади; 

эни 20 см бўлган юзада йўналишни сақлаб юради; 

доира бўйлаб бир томонга қараб 30-40 сония давомида югуради

турган жойида икки оёқлаб сакрайди; 

эни 20-25 см бўлган кичик ариқчадан сакрайди; 

тўсиқлар устидан сакраб ўтади; 
 



буюмларни йиғиб, маълум жойга қўяди; 

баландлиги 25-30 см бўлган арқон остидан эмаклаб ўтади; 

зинадан мустақил кўтарилади ва тушади; 

турган жойида айланади; 

умумривожлантирувчи машқларни тарбиячи намунаси асосида бажаради; 

сафланиш машқларини кўрсатма асосида бажаради; 

кичик нарсаларни саватга жойлаштиради ва ундан чиқаради; 

эрталаб бадантарбия қилишга одатланади; 

овқатланиш тартибига риоя қилади; 

овқатланаётган пайтда тана аъзоларига қўл теккизмайди, қошиқни ўнг қўл билан 
ушлаб, тўкмасдан ейди; 

сочиқчадан фойдаланишни билади. 
Ижтимоий-ҳиссий ривожланиш 
(2-3 ёш) 
Ижтимоий ривожланиш. Катталар билан мулоқот. 
Боланинг катталар 
билан самимий, дўстона мулоқотда бўлиш истагини рағбатлантириш. Таниш 
катталарнинг топшириқларини бажаришни, ўйин давомида уларга мурожаат қилишни, 
катталарнинг ҳикояларига, китоблардаги расмларга нисбатан қизиқишни тарбиялаш. 
Ҳар бир одамнинг исми борлигини ҳамда уларнинг орасидаги муносабатларга 
хос номлар 
(буви, бува, ойи, дада, ака, опа, тоға, хола каби)
мавжудлигини 
тушунишга ёрдам бериш. 
Болани таниш ва нотаниш одамларни ажратишга ўргатиш. Нотаниш катта 
одамлар билан бўладиган мулоқотда эҳтиёт бўлиш, нимани қилиш мумкин, нимани 
қилиш мумкин эмаслигини тушунтириш. 
Бола нотаниш шароитларга кўниккунга қадар унинг ёнида бўлиш, нотаниш 
муҳитда у ўзини хавфсиз ҳис этаётганига ишонч ҳосил қилиш, болани тинглаётганда 
сабрли бўлиш, саволларига аниқ ва тўлиқ, турли усуллардан фойдаланган ҳолда жавоб 
бериш. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling