Майда моторикани ривожлантириш.
Бола юзали ва ҳажмли буюмларни
тегишли шаклдаги тешикларга солиши, пластилин ёки лойдан турли буюмларни
иштиёқ билан ясаши
(узиб, юмалоқлаб, яссилаб в.б
.), мозаикани териши, ўйинчоқ
тўпламларидан оддий конструкцияларни йиғиши, 5-7 бўлаклардан иборат бўлган
минорачаларни қуриши, кичик нарсаларни саватга жойлаштириши ва ундан
чиқаришини рағбатлантириш.
Қаламни ушлаётганда катта ва кўрсаткич бармоқларидан фойдаланишга,
кийимларининг тугмачаларини тақиб, ечишга; ўйинчоқ ёки нарсаларнинг қисмларини
ажратишга, қутичалар ёки ручкаларнинг қопқоқларини очиш ва ёпишга ўргатиш.
Сенсомоторикани ривожлантириш.
Бола билан тузилиши турлича
бўлган нарсалар, озиқ-овқатлар, уларнинг таъми ва ҳидини ажрата олишга ёрдам
берадиган машқларни бажариш; овқат тайёрлаш жараёнларига жалб қилиш ва у билан
ўйнаш.
Кичкинтойга юзаси турлича
(дағал, силлиқ, майин, ёпишқоқ)
бўлган
буюмларни бериш; бола билан ҳайвонларнинг
(кучук, мушук, от ва б.)
ҳаракатларига тақлид қиладиган ўйинлар ўйнаш; овоз қаердан келаётганлигини топиши
ва чиқаётган овоз томон ҳаракатланишини рағбатлантириш.
Чиниқтириш ва соғломлаштириш ишларини ташкил этиш.
Эрталабки бадантарбия.
Ҳар куни эрталаб бадантарбия қилиш,
ҳаракатларни намунага мувофиқ бажариш. Бадантарбияни очиқ ҳавода, енгил кийимда
бажариш ва сув муолажалари билан тугаллаш
(катталар кўмагида).
Чиниқтириш.
Мавсумий ўзгаришларга қараб, очиқ ҳавода кўпроқ бўлиш.
Катталар назоратида кичик сув ҳавзаси
(бассейн)да
чўмилиш
(гигиена
талабларига амал қилган ҳолда).
Қоматни тўгри тутиш.
Катталарнинг назорати остида жисмоний
машқларни мунтазам бажариш. Тўғри қоматни шакллантириш, ясситовонликнинг
олдини олишга ёрдам берадиган машқларни бажартириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |