Йирик моторикани ривожлантириш.
Боланинг
жисмоний фаоллигини
ошириш, бўйининг меъёрида ўсишини кузатиб бориш, саломатлигини мустаҳкамлаш;
кўпроқ очиқ ҳавода сайр қилдириш, жисмоний шуғулланиши учун зарур бўлган
жиҳозлар ва ўйинчоқлар билан таъминлашга эътибор қаратиш; соғлом турмуш
тарзини
(соғлом овқатланиш, ҳаракат фаоллиги, кун тартибига риоя қилиш)
сингдириш; маданий гигиена ва ўз-ўзига хизмат қилиш кўникмаларини шакллантириш;
боланинг саломатлигини инобатга олган ҳолда чиниқтириш
чора- тадбирларини амалга
ошириш лозим.
Боланинг ҳаракатланиш фаолиятини турли жисмоний машқлар ва ўйинлар
билан бойитиб бориш; катталарнинг кўрсатмаси асосида ҳаракатларни тўғри
бажаришга ундаш, фаол ҳаракатланишнинг жамоавий шаклларига жалб қилиш,
болада
таниш ҳаракатларни осон ва эркин,
бир маромда, фазовий йўналишдан адашмай,
мувозанатни сақлаган ҳолда бажара олиш кўникмаларини шакллантириш.
Асосий ҳаракатларга доир машқлар.
Юриш машқлари.
Тарбиячининг кўрсатмаси асосида,
белгиланган
йўналишда бир қатор бўлиб тўғри юриш, оёқларининг учида юриш; эни 15-20 см
бўлган
юзада юриш; илон изи шаклидаги чизиқча устидан юриш; тўлқинлар
шаклида
ташлаб қўйилган арқон устидан юриб ўтиш; эни 20 см бўлган юзада йўналишни сақлаб
юришга ўргатиш.
Югуриш машқлари.
Тарбиячи кўрсатмасига кўра югуриш; доира бўйлаб бир
томонга қараб 30-40 сония давомида югуриш.
Сакраш машқлари.
Турган жойида икки оёқлаб сакраш; эни 20-25 см бўлган
кичик ариқчадан, тўсиқлар устидан, кичик нарсалар устидан сакраб ўтишга ўргатиш.
Юмалатиш, иргитиш ва илиб олиш машқлари.
Буюмларни йиғиш,
маълум жойга қўйиш.
Буюмларни
(тўплар, қум халтача в.б.)
нишонга икки қўллаб;
ўнг ёки чап қўл билан ирғитиш; отилган тўпни икки қўл билан илиб олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: