Лой, пластилин (тузли хамир ва рангли шамча)лар билан ишлаш
.
Болада лой, пластилин
(тузли хамир ва рангли
шам)лардан ажойиб нарсалар ясаш
мумкинлиги ҳақида тасаввур ҳосил қили
ттт
ва қизиқиш уйғотиш.
Болани лой, пластилин (
тузли хамир ва рангли
шам)ларнинг хусусиятлари
билан таништириш
(юмшоқ, чўзилади, ёйилади, узиб олиш, юмалоқлаш
мумкин),
улар билан ишлашда қўлланиладиган техник усулларни кўрсатиш ва турли
шакллар ясашни ўргатиш: юмалоқланган катта гуваладан кичик гувалачани узиб,
олинган бўлакни қўл кафтлари орасида ишқалаш ҳаракати билан таёқча ҳосил қилиш;
таёқчанинг учларини бирлаштириб - тешик кулча; қўл кафтлари орасида айлана ҳаракат
орқали - копток, бўғирсоқ, мунчоқ, олма; кафтлар орасида юмалоқланган лой парчасини
яссилаб - нон, холва; бармоқлар билан яссиланган гувала ўртасида чуқурча қилиб -
кичкина ликопча, пиёла ва бошқалар.
Лой, пластилин
(тузли хамир, рангли шамча)дан
тўғри фойдаланиш:
нарсани клеёнка ёки тахтача устида ясаш; материалларни тартибли ишлатиш
кўникмасини таркиб топтириш. Болага мавжуд кўникма ва малакаларига таянган ҳолда
пластик материаллар (
лой, пластилин ва рангли шамлар)дан
мустақил нарса
ясашига имкон бериш.
Лой, пластилин ва бошқалар билан ишлагандан сўнг қўлларини совунлаб ювишга
ўргатиш.
Қуриш-ясаш.
Болада намунага кўра ва мустақил тарзда қуриш-ясашни амалга
ошириш бўйича бошланғич тасаввурларни шакллантириш. Қурилиш деталлари
(кубик,
ғиштча)
ва лего билан таништириш. Қуриш- ясаш материалларининг ранги, шакли,
узун-қисқа, катта-кичиклигига эътиборини қаратиш, ўлчовига мувофиқ равишда узун
ёки қисқа йўлакча қуриш, қўшимча сюжетли ўйинчоқлар
(кўгирчоц, машина
в.б.)дан
фойдаланишга ўргатиш, яъни кичкина машиналар учун кичкина гараж, катта
қўғирчоқлар учун катта уй қури
ш
. Тақдим этилган 3-4 жиҳоздан бирини танлашга
имкон бериш.
Ўйнаб бўлгандан сўнг қурилиш материалларини жойига тартиб билан
жойлаштириб қўйишга одатлантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |