Ёруғлик ва унинг ўсимликлар ҳаётидаги роли


Download 388.9 Kb.
Sana16.02.2023
Hajmi388.9 Kb.
#1203961
Bog'liq
3-мавзу. ЁРУҒЛИК ВА УНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ҲАЁТИДАГИ РОЛИ

ЁРУҒЛИК ВА УНИНГ ЎСИМЛИКЛАР ҲАЁТИДАГИ РОЛИ

  • Яшил автотроф ўсимликлар учун ёруғлик энг муҳим ҳаёт факторларидан бири ҳисобланади. Чунончи бу фактор, хусусан қуёш нури, ўсимликларда борадиган фотосинтез процессида, яъии ўсимликларнянг ўсиши ва ривожланиши учун зарур органик моддалар ҳосил бў-лишида иштирок этади.
  • Сув ва иссиқлик факторларига қараганда, ёруғлик Ер юзасида анча бир текис тақсимланган. Буни Ер шарининг бирор зонасида ёруғлик танқислиги туфайля ўсимликлар мутлақо ўса олмайдиган жой йўқлигидан ҳам билиш мумкин. Сутканинг асоснй қисмдда узоқ тун бўладиган қутб областларида ўсимликлар мутлақо ўсмаслнги ёки улар жуда секин ўсиши ёруғликнинг етишмаслигига эмас, балки биринчи навбатда, бу зонада температура шароити ноқулай бўлишига боғлиқ-дир.
  • Усимликлар фақаг ўзига бевоеита тўғри (гяк) ту-шадиган ёруғликдан эмас, балки тарқоқ тушадиган ёруғликдан ҳам фойдаланади. Тўғри (тик) тушадиган қуёш нурлари кўпинча ўсимликлар учун хавфли бўла-ди, чунки кучли таъсир этиши натижасида ўсимликлар цитоплазмаси ва хлорофили иобуд бўлади. Тарқоқ ҳол-да тушадиган ёруғлик, одатда, ўсимликлар томонидан тўла ўзлаштирилади ва таркиби бўйича ҳам фойдали ҳисобланади.
  • Атмосфе-рага етиб келадиган радиациянинг 42% га яқин қисми яна атрофга акс этиб, дунё бўшлиғига ёйилиб (тарқаб) кетади. Тахминан 15% еруғлик {58% дан) атмосфера томонидан ўзлаштирилади, абсорбиланади, демак, Ер-сатҳига қуёш радиациясининг фақат 43% етиб келади.

ФОТОСИНТЕЗ

  • Фотосинтез процесси ёруғлик энергияси ютилиши ҳисобига боради. Шунга кўра, хлорофилл қуёш знер-гиясини ўзлаштирувчи ҳиообланади. Еруғликни ўзлаш-тириш процессида нурли энергия радиацияси потенциал энергияга айланади. Усимлик организмида борадиган бу процессда карбонат кислота ва сувнинг парчалани-ши содир бўлиб, кейинчалик органик моддалар синтез-ланади.
  • Кун узунлигининг ўзига хос таъсирига, аниқроғи кун билан тун узунлигининг ўзаро таъсирига жуда қадим замонлардан эътибор бериб келинади. 1920 йилда америкалик олимлардан Гарнер билан Аллард кун узунлигининг ўзига хос таъсирини ва кун билан тун алмашини-шининг, ёруғлик ва қоронғиликнинг ўсимликлар учун аҳамиятини тажрибада исботлаб бердилар ва буни фо-топериодизм ёки актиноритмизм деб атадилар.
  • Гарнер ва Аллард актиноритмизм белгилари бўйича ўсимлик-ларни қуйидаги 3 группага бўладилар: узун кун ўсим-ликлари (кун узунлиги 12 соатдан кам) — булар қисқа кун шароитида гулламайди ёки кеч гуллайди; қиск_а кун ўсимликлари (кун узун)—кун 12 соатдан узун бўлгани учун булар гулламайди ёки кеч гуллайди; нейтраль, яъни оралиқ ўсимлкклар — булар узун кунда ҳам, қнсқа кунда ҳам гуллайди, лекин гул ва меваларининг умумий маҳсулоти барибир кун узунлигининг нисбатига қараб ё кўпаяди, ёки камаяди.

Download 388.9 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling