“Ёш даврлар физиологияси ва гигиенаси”


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/50
Sana06.04.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1335386
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50
Bog'liq
Yosh davrlar fiziologiyasi va sport

Лимб системаси. Лимб тизими зиммасига гипокамп, бел пуштаси, 
гипоталамуснинг мамилляр танаси, тўсини, бодомсимон ядролар киради. 
Лимб тизимининг бажарадиган вазифаси жуда мураккаб ва турли—
тумандир. У одамнинг ташқи мухит ўзгаришларига мослашувини 
таьминлашда, хулқ-атвор, хис—хаяжон, хотиранинг шакилланишида, овқат 
ейиш, суюклик ичиш, авлодни давом эттириш, ўз—ўзини химоя қилиш 
сингари хаётий мухим эхтиёжларни кондиришга хос майл-истаклар 
шаклланади. Лимб тизими ўқитиш жараёиида бевосита иштирок этади
чунки у идрок килишни, хотира ва диккатни таьминлайди. 
Ретикуляр формация ва унинг ахамияти. Ретикуля формация йирик 
нерв хужайралари чигали ва туридан иборат бўлиб, жуда кўп синапсларга 
эга. Ретикуляр формация хужайралари орка мия бўйин кисмининг кон ва 
орқа шохлари орасидан бошланиб, узунчок мия ва Варолий кўпригида 
купаяди. Ретикуляр формация ухлаш, уйғониш ва бошка хис—хаяжонли 
жараёнларда иштирок этади. Унда нафас олиш, юрак ўриши, овкат хазм 
қилиш, йўтал, ақса уриш, вестибуляр ва эшитиш нерв марказлари бўлиб, 
бутун ички органлар ишини бошқаради. 
Бош мия калла ярим шарлари. Бош мия катта ярим шарлари иккита 
ярим шарлардан иборат бўлиб, бош миянинг энг ривожланган кисмидир. 
Иккита ярим шар ўзаро кадоқсимон тана ёрдамида бирикади. Ярим 
шарларнинг юзасида жуда куп пушталар ва эгатчалар бор. Мия 
ярим шарлари катта эгатчаларининг пешона, тепа, энса ва оролча 
каби бўлаклари бор. Мия ярим шарлари мухим эгатчаларидан 
бири Сильвиев эгатчаси, иккинчиси Роланд, яьни марказий эгатча 
хисобланади. Мия ярим шарларида куриш, эшитиш, тери, сезиш, 
хид билиш ва таьм билиш, нуткни эшитиш, Нутк харакати ва 
нутк—кўриш 
анализаторларининг 
охирги 
нерв 
марказлари, 
марказга интилувчи харакат нервлари марказлари жойлашган. Бош 
миянинг эгат ва пушталари бир вактда ривожланмайди. Бола 
туғилгандан кейин ярим шарларнинг эгат ва пушталари 
катталарникига Ухшасада, чуқ.ур бўлмайди. Бола туғилгандан сўнг 
пешона бўлаги катталашади. Бола хаёти давомида мия ярим 
шарларининг массаси ва сатхи бош мияга нисбатан ўзгариб 
боради. Бош мия катта ярим шарларининг вазни одам бош мияси 


20
вазнинг 78—80% Ташкил қилади. У икки каватдан иборат: 1) 
кулранг моддадан ташкил топган ташк;и пўстлок кават; 2) ок 
моддадан ташкил топган ички қават. 
Бош мия ярим шарлари пўстлоқ қават калинлиги 4—4,5 мм, 
юзаси 220000 кв. мм. Бош мия ярим шарлар пўстлоғи филогенезда 
энг сўнгги, демак энг ёш мия бўлакларидан хисобланиб сут 
эмизувчиларда, айникса одамларда жуда яхши ривожланган 
бўлади. Мия пўстлоғи микроскопда текширилганда ундаги нерв 
хужайралари олти кават бўлиб жойлашганлиги аникланган: 1— 
каватда нерв хужайраларининг калта ўсимталари; 2—каватда 
донасимон нерв хужайрали жойлашган; 3—каватда пирамидасимон 
хужайралар бўлади; 4—каватда юлдузсимон тузилган нерв 
хужайралари; 5—каватда йирик пирамидасимон хужайралари; 6—
каватда 
дуксимон 
нерв 
хужайралари 
жойлашган. 
Мия 
пўстлоишинг 
турли 
кисмларида 
жойлашган 
нерв 
хужайраларининг функциясига кўра пўстлок сатхи учта зонага 
бўлинади: сезиш, харакат ва ассоциатив зоналар. Сезиш зоналарида 
жойлашган нерв хужайралари туплами одам танасининг барча 
сезиш органларининг олий маркази хисобланиб, бўлар тери, 
кўриш, эшитиш, хид ва таьм билиш каби сезиш органларининг 
рецепторларидан импульсларни кабул қилади. Мия пўстлогининг 
харакат зоналаридаги нерв хужайралари тўплами мускуллар, 
пайлар, бўғимлар, суякларнинг рецепторларидан импульс кабул 
қилиб, харакатни бошқарувчи олий нерв маркази вазифасини 
бажаради 
Ассоциатив 
зоналар 
сезиш 
ва 
харакатланиш 
органларидан келган таьсирни анализ ва синтез қилади. Бош мия 
ярим шарлари пўстлок қисми одам олий нерв фаолиятининг 
физиологик асоси, психик фаолиятимизнинг моддий негизидир. 
Одамнинг фикрлаш, онг, узлаштириш, эслаб колиш, муомаласи, 
маданияти, билим олиш, хунар ўрганиш, мураккаб харакатларни 
бажариш кобилиятй мия пустлоги фаолиятидир. 
Мия 
пустлогининг 
турли 
кисмларида 
хар 
хил 
функцияларни 
бошкарувчи 
нерв 
марказлари 
жойлашган. 
пустлокнинг энса кисмида куриш, чаккада эшитиш, пешанада 
ичкари сохасида хид сезиш, тепа кисмида харакат марказлари 
жойлашган. Яъни, шуни таъкидлаш керакки, хар бир орган иш 
фаолиятининг муҳимлигига караб унинг марказининг мия 
пустлогида эгаллаган урни хар хил бўлади. Масалан кўл панжаси 
одамнинг кундалик хаётида жуда кўп вазифани бажарадн, шунинг 
учун унинг харакатини бошқарувчи нерв маркази бошка харакат 
марказларининг мия пустлогидаги эгаллаган ўрнига нисбатан 
каттадир. Буядан ташкари, ярим шарлар пустлопндаги нерв 
хужайраларини орқа мия билан туташтирувчи нерв йўллари бош 
миянинг куйи кисмида кесишади. Бунинг натижасида чап ярим 
шарлардаги нерв марказлари одам танасининг ўнг томонидаги, ўнг ярим 


21
шардаги нерв марказлари тананинг чап томонидаги тўкима ва органлар 
ишини боци^аради. Шундай қилиб, бош мия ярим шарларининг пусглоқ 
қисмида жойлашган олий нерв марказлари одам танасининг барча тўқима ва 
органлари ишини бошқаради. 
Бош мия ярим шарлари пўстлогининг вазифалари куйидаги усулларда 
текширилади: 1 ) шартли рефлекслар усули; 2) бош мия биотокларини ёзиб 
олиш усули; 3) Бош мияда кон айланиши ва моддалар алмашийувини 
текшириш усули; 4) бош мияни бевосита кучсиз электр токи ёки кимёвий 
моддалар билан таьсирлаш усули; 5) миянинг турли қисмларини олиб _ 
ташлаш усули. 
Шартли рефлекслар усулидан фойдаланилганда ^уйидаги шарт-
шароитлар бўлиши керак: 1) шартли таьсирловчи 2) шартли таьсир шартсиз 
тасирдан олдин келиши керак 3) шартли ва шартсиз таьсирлар бирга 
кўлланилиши керак (масалан чироқ ва овкат). Шартли таьсирловчи билан 
шартсиз таьсирловчи бир неча марта таьсир эпирилса, одамнинг бош 
миясида иккита марказ ўртасида вактинчалик боғланиш вужудга келади. 
Бош мия биотокларини ёзиб олишда электроэнцефалограф асбобидан 
фойдаланилади. Қўзгалиш вактида тирик тўкималарда содир бўладиган 
электрик ўзгаришлар, биоэлектрик ўзгаришлар ёки ходисалар деб аталади. 
Бош мия биотоклари нихоятда кучсиз бўлгани учун уни махсус 
асбобларда 100 000, баьзида 10 млн марта орттириб ёзиб олинади. 
Миянинг турли кисмларини олиб ташлаш усулида, мия бўлакларини 
жаррохлик усулида олиб ташлаб, организмда кечадиган физиологик 
узгаришлар кузатилади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling