Ёш қутқарувчи” спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад


Download 40 Kb.
Sana31.03.2023
Hajmi40 Kb.
#1314064
Bog'liq
52-м.Ёш куткарувчи шартлари


52-Мактаб “Ёш қутқарувчи” кўнгиллилари кулублари ўртасида “Ёш қутқарувчи” спорт мусобақасини ўтказиш тартиби, шартлари ҳамда баҳолаш мезонлари
Ёш қутқарувчи” спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 19 июлдаги “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 208-сонли қарори, Ўзбекистон “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши раисининг 2013 йил 1 майдаги ЁИС 01-04/134- сонли, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2013 йил 1 майдаги 3-сонли, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2013 йил 1 майдаги 19- сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг 2013 йил 1 май кунидаги 22/ҚҚ-сонли қўшма қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири-Фуқаро муҳоқазаси бошлиғининг 2014 йил 26 декабрь кунидаги 3-сонли буйруғи ҳамда Бухоро вилояти ҳокими-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2015 йил 19 январь кунидаги 6ф-сонли фармойишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни Она ватанга садоқат, мардлик ва муҳаббат руҳида тарбиялаш, ёшларни онгида ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини, фавқулодда вазиятларда ва кўнгилсиз ходисаларда амалий ҳаракат қилишда руҳий бақарорликни, ўз-ўзига ишончни шакллантириш, ёшларда чаққонлик, чидамлик, тезкорлик каби спорт сифатларни ривожлантириш ва соғлигини мустаҳкамлаш.
Ёш қутқарувчи” спорт мусобоқаси шартлари ва баҳолаш мезонлари:
Мусобақа бешта шарт асосида ўтказилади. Жамоалар ўртасида қуръа ташлаш орқали шартларни бажариш кетма-кетлиги аниқланади.
Мусобақа иштирокчиларига қўйиладиган талаблар: гуруҳнинг кийимининг ўзига хослиги, Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчилари кийими ва бошқа ташкилотларни махсус кийимларидан фойдаланилмаганлиги, лекин гуруҳларнинг кийимларида ҳарбий ватанпарварлик шукуҳи акс этиб туриши ҳамда бош кийими бир турда бўлиши, шахснинг тасдиқловчи кўкрак гувоҳномаси (10х6) нинг мавжудлиги, шунингдек кўкрак гувоҳномасида мусобақа қатнашчисининг исми, шарифи ва фамилияси ёзилиши, унда 4х6 см ҳажли фотосурат ёпириштирилганлиги ҳамда муҳр билан тасдиқланган бўлиши;
- ҳар бир мусобақа қатнашчилари билан спорт мусобақаси давомида хавфсизлик чораларига риоя қилишлари бўйича йўриқномадан ўтказилиши ва соғлиги тўғрисида маълумотномалар тақдим этилиши шарт.
Гуруҳ, 1 та гуруҳ мураббийи, 6 та (2та қиз бола) асосий таркибдаги қутқарувчилар ((8 синф ўқувчиларидан 4 нафар 9 синф ўқувчиларидан 2 нафар иштирокчи) коллеж ўқувчиларидан 1 ва 2 – курс ўқувчиларидан) ва 2 та заҳира иштирокчидан иборат бўлади.
Мусобақанинг биринчи шартида, гурухларга бештадан Фавқулодда вазиятлар борасида умумий саволлар берилади ва беш баллик тизимда бахоланади.(назарий)
Саволлар:

  1. Фавқулодда вазиятга тариф беринг.

  2. Фавқулодда вазиятларнинг турларини айтинг.

  3. Техноген тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг (мисоллар келтиринг).

  4. Табиий тусдаги Фавқулодда вазиятга тариф беринг(мисоллар келтиринг).

  5. Сел нима унга тариф беринг. Сел келиш сабаблари. Сел келганда аҳолининг ҳаракати.

  6. Қор кўчкисига тариф беринг. Қор кўчкисининг сабаблари.

  7. Ер кўчкисига тариф беринг, сабаблари. Ер кўчкиси содир бўлганда сизнинг ҳаракатингиз.

  8. Зилзилага тариф беринг. Зилзила бўлганда сизнинг ҳаракатингиз.

  9. Қутқарувчи бу-?

  10. Қутқарув ишлари бу - ?



Мусобақанинг иккинчи шартида, жабрланувчига тезкор тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича учта амалий саволлар берилади ва гуруҳ томонидан бажарилиши текширилади. Ҳаракат 10 баллик тизимда бахоҳоланади.
Саволлар:
Қон тўхтатиш (жугут қўйиш), синган жойларга шина қўйиш (оёқ ва қўл қисмига), бошга боғлам қўйиш, тана куйганда биринчи ёрдам кўрсатиш, чўккан одамга биринчи ёрдам кўрсатиш, жабирланувчига сунъий нафас бериш, ис ёки табиий газдан заҳарланганда биринчи ёрдам кўрсатиш.
Мусобақанинг учинчи шартида, дарёдан арқонлар ёрдамида ўтиш(переправа), ҳамда белгиланган вақтда палатка ёйиш машқини бажариш. Ушбу шарт 10 баллик тизимда бахоланади.
Мусобақанинг тўртинчи шартида, гуруҳ иштирокчилари ҳар бири билет тортиш йўли билан билетда кўрсатилган тугунни арқон ёрдамида боғлаш усулини бажаради. Қутқарув анжомларидан қандай ҳолатларда ва усулларда фойдаланиш зарурлигини, ўз-ўзини сақлаш тизимларини кийиш, арқон ёрдамида юқорига (жумар ёрдамида) кўтарилиш ва 6 метр баландликдан пастга тушиш машқларини амалда бажаради. Ушбу шарт 15 баллик тизимда бахоланади.
Мусобақанинг бешинчи шартида, гуруҳлар ўртасида 60 мга тўсиқлар оша эстафетали югуриш.
Ушбу шартларда аниқлик ва тезкорлик билан харакат қилган ҳамда шартларни тўлиқ, тўғри бажарган гуруҳ мусобоқа ғолиби ҳисобланади.

Мусобақа номинациялари бўйича номзодларни аниқлаш.


Мусобақалар давомида ўзини хар томонлама ғалаба бўлган интилишларини кўрсатган жамоага “Ғалабага бўлган иштиёқи учун” номинацияси бўйича ғолиб деб топилади. Агар мусобақа давомида икки гуруҳ томонидан юқоридаги каби ғалаба бўлган иштиёқ бўйича номинацияда баллар бир хил бўлиб қолса, хакамлар хайъати яшириш овоз бериш йўли билан аниқланади.
Мусобақалар давомида ўзини хар томонлама чаққонлиги, билимдонлиги, тезкор харкатлари билан гуруҳ ғолиб бўлишига катта ҳисса қўшган иштирокчи ўғли ёки “Энг яхши иштирокчи” (қиз болага) “Энг яхши спортчи” (ўғил бола, қиз болага) номинацияси бўйича ғолиб деб топилади.
52-Мактаб ЧҚБТ раҳбари Й. Холмўминов.
Download 40 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling