|
Ихтисослаштирилган спорт мактаблари, мактаб-интернатлар ва спорт мактаблари
|
1. Давлат спорт-таълим муассасалари фаолияти билан танишиш:
спорт мактаблари фаолиятига оид ҳужжатларни юритиш бўйича меъёрий ҳужжатлар тўплами асосида ҳафталик иш графиги ҳамда ҳужжатлар номенклатураси йўлга қўйилганлик ҳолатини ўрганиш;
аҳоли сонидан келиб чиқиб ривожлантириладиган спорт турлари белгилаб олинганлиги ҳамда ҳар бир тренер камида биттадан спорт соғломлаштириш гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиши бўйича зарурий тавсияларни бериш;
ёшларни спортга жалб қилиш, жумладан “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг спорт мусобақаларидан иқтидорли спортчи-ёшларни селекция қилиш ҳамда спорт мактабларига жалб этиш юзасидан кўрсатмалар бериш;
спорт машғулотлари жараёнларини кузатиш, ўқувчилар билан суҳбатлашиш
ва машғулотлар сифатини ошириш бўйича таклиф бериш;
ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича мактабнинг спорт иншоотлари, моддий техник базаси ва тренерлар салоҳиятини таҳлилий ўрганиш;
тренерлар билан мулоқот ўтказиш, уларнинг фикр ва таклифларини ўрганиш, шунингдек Тренерлар кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш.
|
Вазирликдан бириктирилган раҳбар
Ёшлар сиёсати
ва спорт бошқарма бошлиғи,
Спорт-таълим муассасаси раҳбари
ва тегишли ўринбосарлари
|