Ёшларнинг бўш вақтидан самарали фойдаланиш, уларни спорт ва маданий


-ташаббус: Ёшларни болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасаларига жалб этиш орқали уларнинг маънавий дунёсини шакллантириш бўйича


Download 28.79 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2023
Hajmi28.79 Kb.
#1401015
1   2   3
Bog'liq
Админ

1-ташаббус: Ёшларни болалар мусиқа ва санъат мактаблари, маданият муассасаларига жалб этиш орқали уларнинг маънавий дунёсини шакллантириш бўйича:
Туманда ёшларни Пахтаобод маданият марказига жалб этиш орқали тўгаракларга 210 нафар ёшлар қамраб олинди. Мазкур тўгарак раҳбарлари
5 муҳим ташаббус бўйича ўқувчиларнинг уйларида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда машғулот дарсларини ташкил этиб келмоқда.
1-ташаббус бўйича 120 дан ортиқ тадбирлар ташкил этилиб
3150 дан зиёд ёшлар қамраб олинди.
Бундан ташқари, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида туман Маданият бўлимида очиқ кўргазмалар ташкил этилди.


2-ташаббус: Ёшларни спортга жалб қилиш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича:
Туман аҳолисининг бандлиги таъминланган айниқса ёшларини жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб этиш мақсадида тумандаги
22 та умумтаълим мактабларида қўшимча 8 йўналишда 116 та спорт тўгараклари фаолияти ташкил этилиб, мазкур тўгаракларга 2083 нафар ўқувчилар (шундан қизлар 776 (37,9 %) қамраб олинган.
Шунингдек туманда 1 та болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган 28 та спорт турларига 1986 нафар ёшлар қамраб олинган ва ушбу ёшлар мунтазам спорт билан шуғулланишга жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тоғрисида"ги ПФ-6099-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқилган чора тадбирлар режасига кўра туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби гандбол бўлими тренер ва шуғулланувчилар ҳар куни спортга қизиқувчи ёшларга гандбол маҳоратини намоён этиб, улар иштирокида мусобақалар олиб борилди.


3-ташаббус: Ёшларни компьютер саводхонлигига ўқитиш, уларга замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш кўникмаларини сингдириш бўйича:
Ушбу йўналишда ҳам берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Бир миллион дастурчи" лойиҳаси доирасида умумтаълим мактабларининг 1050 нафардан ортиқ юқори синф ўқувчиларини uzbekcoders.uz портали орқали ўқитиш ишлари амалга оширилмоқда.
Сардоба туман Рақамли техналогиялар ўқув марказида Соғлиқни сақлаш сохасининг 35 нафар ходимларини ахборот техналогиялар ва Компютер саводхонлиги бўйича малакасини ошириб "IT-Operator" бўйича ўқитилиб уларга битирув сертификатлари топширилди.
Ёшларнинг кўпроқ вақтини ўқишга қамраб олиш ва уларнинг бўш вақтларини унумли қилиш мақсадида Сардоба туман Рақамли техналогиялар ўқув марказида "IT-Matematika" хамда "IT-English" курслари очилиб 95 дан ортиқ ёшларни ушбу курсларга жалб қилинди.
Туманда тадбиркорларни жалб қилган ҳолда 12 та компьютер ўйинлари марказлари ташкил этилиб, уларда миллий менталитетимизга мос бўлган компьютер ўйинлари, фойдали ахборотлар ва билим олиш бўйича компьютер дастурлари, турли ўйин автоматларидан фойдаланиш орқали ёшларнинг дам олиши ва билим олиши учун имкониятлар яратилди.



Download 28.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling