Ёшлик даврида ота-оналик ролини у́злаштириш Билиш – психик акс эттириш жараѐни, билимларни эгаллаш ва уни Ўзгартиришни таъминлайди. Бине–Симон тести


Download 15.02 Kb.
Sana27.12.2022
Hajmi15.02 Kb.
#1069564
Bog'liq
yoshlik davrida ota onalik rolini


Ёшлик даврида ота-оналик ролини у́злаштириш
Билиш – психик акс эттириш жараѐни, билимларни эгаллаш ва уни Ўзгартиришни таъминлайди.
Бине–Симон тести – болалар ақлий ривожланиш усули. Француз Психологлари Бине ва Симон томонидан ишлаб чиқилган. Улар илк бор экспериментал психологияга асос солишган.
Биографик метод – одамни унинг таржимаи ҳоли билан боғлиқ бўлган хужжатлар орқали ўрганиш усули.
Биринчи сигнал тизими – нарса ва ҳодисаларнинг сезги аъзоларига бевосита таъсир этиши натижасида бош мия ярим шарлари қобиғида ҳосил бўладиган шартли муваққат нерв боғланишлари. У сезги ва идрок турларида намоѐн бўлади.
Борлиқ – объектив оламнинг онгдан ҳоли бўлган ҳолда мавжудлигини билдирувчи фалсафий тушунча.
Бош мия – марказий нерв тизимининг олд қисми бўлиб, у бош мия кобиғида жойлашган олий нерв тизимининг моддий асоси. Бош миянинг ўртача оғирлиги 1470 г.
Бош мия катта ярим шарлари – бош миянинг икки палласи. Унинг устки қисми учун чуқур бўлмаган ўнқир – чўнқирлардан иборат. Бош мия катта ярим шар орқа, олд, ѐн, оролча, орқа умуртқаларга бўлинади. Мия нерв катаклари нейронлардан иборат бўлиб, икки катта ярим шарлар пўстлоғини ташкил этади. Миядаги оқ суюқлик нейрон ўсимталаридан таркиб топиб, мия йўлларини кўрсатиб туради.
Вегетатив нерв тизими – нерв тизимининг организм ички аъзолари фаолиятини ва модда алмашинувини бошқариб турадиган бир қисми. Вегетатив нерв тизими марказий нерв тизими билан узвий боғлиқ бўлиб, бу бош мия кобиғи томонидан бошқарилади. Вегетатив нерв тизими симпатик ва парасимпатик нервлар деб аталувчи икки қисмга бўлинади.
Генезис – бирор бир ҳодиса ѐки нарса ривожланиши жараѐнининг конуниятларини акс эттирувчи тушунча.
Генетик метод – психик ҳолатларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг куйидан юқорига қараб ривожланиши жараѐнини ўргниш усуллари.
Генотип – ота – онадан фарзандга ўтадиган генлар мажмуи, ирсий асоси.
Геронтопсихология – психология тармоғи, қарилик даври психологиясини ўрганади.

Гештальтпсихология – ҳозирги замон чет эл психология мактабларидан бири бўлиб, XX асрнинг 30 – йилларида Олмонияда бунѐдг келган. Булар мураккаб психик ходисаларни тушунтириш учун ходисаларнинг бир бутунлигини асос қилиб оладилар. Асосчилар М.Вертхеймер, В.Кѐлер, Н. Коффка.
Етакчи фаолият – фаолият турларидан бири бўлиб, бунда маълум давр ичида шахс сифат жиҳатидан ўзгариб шаклланади. Масалан, боғча ѐши давридаги ўйин фаолияти
Download 15.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling