Эшмирзаев Фаруддин Илхомжонович кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш
Мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси
Download 139.72 Kb.
|
docx
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ишнинг мақсади
- Ишнинг предмети
- Тадқиқот усуллари
- СПиТ: 1.
Мавзунинг долзарблиги ва ўрганилганлик даражаси. тадбиркорлик корхонасида маркетинг фаолиятини ташкил этишга қаратилган назарий изланишлар олиб борган иқтисодчилар орасида И.Ансофф, Б.Берман, Г.Л.Багиев, П.С.Завъялов, А.Н.Романов, В.Эванс, Ж.Ж.Ламбен, Е.П.Голубков, Ф.Котлер каби буюк иқтисодчи- олимлар алоҳида урин эгаллайдилар. Шунингдек, мамлакатимизда маркетинг илмининг ривожланиши масалалари Ҳ.П.Абулқосимов, А.Бекмуродов, А.В.Вахабов, М.Насритдинова, С.С.Саидмуродов, Н.Қ.Юлдашев, Ж.Жалолов, М.Қосимова, Ш.Ж.Эргашходжаева, А.Солиев, М.Юсупов ва бошқа кўпгина иқтисодчи- олимлар томонидан тадқиқ қилинган. Уларнинг ишларини ўрганиш асосида ҳозирги рақобат кураши кескинлашган даврга тадбиқан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини амалий ҳаётга татбиқ этиш масалаларини таҳлил қилиш зарурати мазкур мақола мавзусининг долзарблигини белгилаб беради.
Ишнинг мақсади замонавий маркетинг концепцияларидан келиб чиқиб, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида маркетинг фаолиятини ташкил этиш, таҳлил этиш ва унинг услубларини жорий этиш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Ишнинг предмети. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналарида маркетингни такомиллаштириш бўйича ташкилий иқтисодий масалалар тадқиқотнинг предмети бўлиб ҳисобланади. Тадқиқот усуллари сифатида мантиқий ва қиёсий таҳлил, назарий мушоҳада ва абстракция, статистик солиштириш, гуруҳлаштириш, график тасвирлаш каби усуллардан фойдаланилди. Таъкидлаш жоизки, кўпгина хориж адабиётларида “тадбиркорлик” ва “бизнес” тушунчалари синоним тушунчалар сифатида талқин қилиниб, улар бир-бирларидан фарқ қилинмайди. 2012 йил 2 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирининг 3-моддасида “[СПиТ: 1.Тадбиркорлик. Тадбиркорлик субъектлари / Тадбиркорлик фаолияти] Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир”3,-деб таъриф берилган. Бундан кўринадики, бизнес ва тадбиркорлик бир хил негиз, шарт-шароит, тамойилларга эга бўлганлиги учун ҳам амалиётда бизнес ва тадбиркорлик ёки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик каби қўш номлар билан аталиб, бир хил маънода ишлатилади. Биз бизнес фойда, даромад, наф олишга қаратилган иқтисодий фаолият юзасидан кишилар ўртасида юз берадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуасидир. Тадбиркорлик бизнеснинг муҳим таркибий қисми, юз бериш шаклларидан бири бўлиб, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш орқали фойда, даромад олишга қаратилган фаолиятдир4, деб берилган таърифга қўшиламиз (қаранг:1-расм). 1-расм. Бизнес шакллари5. Бизнес ва тадбиркорлик ривожланишининг ижтимоий-иқтисодий асослари қуйидагилардан иборат бўлади: -товар-пул муносабатларининг ва бозор иқтисодиёти замонавий моделларининг ривожланиб бориши; -хилма-хил мулк турлари ва шаклларининг ривожланиб бориши ҳамда хусусий мулк миқёсларининг кенгайиб, устуворлигининг таъминланиши; -хўжалик субъектларининг иқтисодий жиҳатдан мустақиллиги ва фаолият эркинлигининг ошиб бориши; -давлат томонидан мамлакатда қулай ишбилармонлик, бизнес юритиш учун мақбул шароит ва муҳитининг туғдириб берилиши, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашининг кучайиб бориши6. Тадбиркорлик фаолиятида қарор қабул қилиш ва уни ишлаб чиқишда тадбиркорликнинг самарали воситаси ҳамда асоси бўлиб маркетинг ҳисобланади ҳамда тадбиркорлик фаолиятини бошқариш тизимида, уни ташкил этишда, режалаштириш ва назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади. Маркетинг мазмуни ва терминологияси янгиланиб боради, лекин улар бошдан айирбошлаш жараёни, товар-пул муносабатлари пайдо бўлиши, сотиш шаклларини ривожланиши ҳамда истемолчиларни товар ва хизматлар билан ўзаро ҳаракати билан боғланади. Маркетингда энг асосий жараён икки ёқлама ва бир-бирини тўлдирувчидир. Бир томондан бу бозорни, талаб, дид ва эҳтиёжларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, ишлаб чиқаришни талабларга йўналтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг манзиллилиги бўлса, иккинчи томондан эса бозорга ва ундаги мавжуд талабларга, истеъмолчиларнинг афзал кўришлари ва эҳтиёжларнинг шаклланишига фаол таъсир кўрсатишда намоён бўлади7. Энг кенг тарқалган маркетинг таърифи, у Америка маркетинг ассоциацияси томонидан берилган бўлиб, унинг мазмуни қуйидагичадир, яъни «Маркетинг шундай жараёндан иборатки, унинг ёрдамида ўйланган ғоя режалаштирилади ва амалга оширилади, нархлар ташкил этилади, ғоялар, товарлар ва хизмат кўрсатишлар харакати ва сотишни, айрим шахслар ва ташкилотларни мақсадлари айирбошлаш ёрдамида қондирилади». Жан-Жак Ламбен маркетингга шундай таъриф беради: «Маркетинг ташкилотлар ва кишиларни ҳоҳиш ва эҳтиёжини товарлар ва хизматларни эркин рақобатли айирбошлашни таъминлаш йўли орқали қондиришга йўналтирилган ижтимоий жараёндир», «Маркетинг – бу бир вақтнинг ўзида бизнес фалсафаси ва фаол жараёндир»8. Биз Ҳ.П.ва М.Ҳ.Абулқосимовларнинг маркетингга берган таърифларига қўшиламиз. Уларнинг фикрича “маркетинг - бу корхонанинг юқори фойда олиш мақсадида харидорларнинг реал сўровлари ва бозорни комплекс ўрганиш асосида хизмат кўрсатиш, товар ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини ташкил этиш тизимидир. Бундан маркетингнинг асосий тамойили - ишлаб чиқаришнинг якуний натижалари истеъмолчилар талаб ва таклифларига йўналтирилиши келиб чиқади. Ушбу комплекс вазифани бажариш учун маркетинг таҳлилий, ишлаб чиқариш ва сотув функцияларини бажариши лозим”9. Маркетинг таҳлилини ишлаб чиқиш одатда қуйидаги босқичларни қамраб олади: -ички ва ташки муҳит стратегик таҳлилини амалга ошириш; -маркетинг фаолияти ва корхонанинг мақсадларини аниқлаш; - маркетинг стратегиясини аниқлаш; -режалаштирилаётган натижаларга эришиш мақсадида маркетинг фаолияти элементларини танлаш10. Маркетингнинг қуйидаги концепцияларини асосланди: - ишлаб чиқариш концепцияси; - товар концепцияси; -сотиш концепцияси; - анъанавий маркетинг концепцияси; - ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепцияси; - ўзаро алоқавий маркетинг концепцияси. Маркетинг тадқиқотлари умумий тарзда қилинган бозор рақобатлари қоидаларига, шунингдек меъёрга мувофиқ, умумий, илмий усулларга асосланган ҳолда олиб борилиши зарур. Илмий, таҳлил-ахборотли усуллардан кенг фойдаланган тадқиқотчилар бозорни, рақобатчиларни, истеъмолчиларни, баҳони, шунингдек корхонанинг ички қувватини ўрганадилар. Маҳаллий восита ва дала тадқиқотлари, шунингдек турли манбалардан (ички, ташқи, шахсий ва пуллик) олинган маълумотлар тўплами маркетинг тадқиқотлари учун асос бўлиб хизмат қилади. Маркетинг фаолиятида башорат қилиш усуллари кенг қўлланилади. Улардан маркетинг тизимидаги барча субъектлар юксалиши концепциясини таҳлил қилиш ва қайта ишлаш учун фойдаланилади. Француз олими Ламбен Жан Жак башорат қилиш усулларини икки меъзон бўйича таснифлайди. Унинг фикрича, бу меъзонлар башоратлаш жараёнининг субъективликдан эркинлик даражаси ва ушбу жараённинг кўпроқ ёки камроқ даражада таҳлилий бўлишида ўз ифодасини топади. Ушбу ўлчашларнинг қутбларида субъектив ва объектив усуллар ҳамда сабаб-оқибат усуллари ётади. Маркетинг фаолиятида башорат қилиш усуллари классификациясининг қўлланилишини ва уларни амалиётда қўллаш самарадорлигини 1– жадвалда кўриш мумкин. Download 139.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling