Эшмирзаев Фаруддин Илхомжонович кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларида маркетинг фаолиятини ташкил этиш


-жадвал. Башорат усулларини амалиётда қўллаш самарадорлиги11


Download 139.72 Kb.
bet3/4
Sana09.02.2023
Hajmi139.72 Kb.
#1180774
1   2   3   4
Bog'liq
docx

1-жадвал.
Башорат усулларини амалиётда қўллаш самарадорлиги11.

Башорат қилиш усуллари

Қўлланилиши,ташки
лотлар сонидан
%да,(n=334)

Ишончлилик
Даражаси

Қўлланилиш
частотаси

Миқдорий усуллар:

Экстрополяция усули

73,7

Ўртача

Тез-тез

Ўртача сирпаниш усули

67,7

Ўртача

Тез-тез

Регрессион таҳлил

35,9

Юқори

Баъзан

Экспоненциал тўғрилаш

32,9

Ўртача

Баъзан

Моделлаштириш

15,9

Паст

Камдан-кам

«Чиқим-харажат» модели

14,4

Ўртача

Камдан-кам

Маркова занжири

4,2

Паст

Камдан-кам

Сифат усуллари:

Халқаро бўлимдаги
хамкорларни баҳолаш

87,7

Ўртача

Тез-тез

Тижоратчи ва техник
бошқарувни баҳолаш

85,9

Юқори

Тез-тез

Истеъмолчилар орасида сўров
Ўтказиш

81,9

Ўртача

Тез-тез

Товарни синовдан ўтказиш

50,0

Ўртача

Баъзан

Ўхшашлик усули

46,7

Юқори

Тез-тез

Бозорни синовдан ўтказиш
Натижалари

37,7

Ўртача

Баъзан

Эксперт бахолашнинг
«Дельфи» методи

15,9

Ўртача

Камдан-кам

Юқоридаги жадвал маълумотларига кўра корхоналарда маркетинг таҳлилини амалиётда қўллаш самарадорлиги келтириб ўтилганлигини кўриш мумкин. Эксперт бахолаш усулида математик формаллаштириш мумкин бўлмаганда, объект ва муаммоларни таҳлил қилишда фойдаланилади. Регрессион таҳлил ўрганилаётган тасодифий меъёрни ва ўрганилаётган миқдорий ўзаро муносабатлар ўртасидаги боғланишни излаш учун қўлланилади. Сценарий усули - турли шароитларда вақт ўтиши билан ҳодиса ёки жараённи мантиқан аниқлашга асосланади.


Ҳар бир кичик бизнес ва тадбиркорлик субъекти ўзининг маркетинг стратегиясини ва режасини, яъни дастурини тузиб олиши лозим. Маркетинг стратегияси - бозорни кенгайтириш ва юқори фойда олиш мақсадида маркетинг фаолиятини ташкил этишнинг самарали усулларини аниқлаш ҳисобланади. Маркетинг стратегияси корхонанинг бош мақсадига эришишнинг воситалари ва йўлларини ифодаловчи умумий режадир. Шу боисдан маркетинг фаолиятини амалга ошириш графигини, унинг зарур ресурс, воситаталарини умумий тарзда белгилаб беради. Стратегияни ишлаб чиқиш учун юқорида баён қилинганидек, бозорни ўрганишга қаратилган маркетинг тадқиқотлари амалга оширилади, корхона имкониятлари таҳлил қилинади, маркетинг мақсадлари ва вазифалари аниқланади. Сўнгра асосий мақсадддан келиб чиқиб, маркетинг мақсадлари ва стратегияси ишлаб чиқилади(қаранг:2-расм).


Корхонанинг бош мақсади

Бозор тадқиқотлари

Корхона имкониятларини таҳлил қилиш

Маркетинг мақсадлари ва стратегиялари





2-расм. Корхонанинг мақсадини амалга ошириш босқичлари12

Бош мақсад асосида унга эришиш йўллари мазмунини ифодаловчи асосий ва аниқ вазифалар белгиланиши лозим бўлади( қаранг: 2-расм).




Бош мақсад

Фойдани кўпайтириш




Асосий вазифалар

Бозорга кириб бориш ва ўрин эгаллаш


Аниқ вазифалар

Маълум сотиш ҳажмига эришиш

3-расм. Корхонанинг мақсади ва вазифалари

Маркетинг режаси (дастури) - маркетинг фаолияти турлари ва унинг йўналишини аниқлаш. Одатда, маркетинг режаси қуйидагилардан иборат бўлади: 1) корхона мақсадининг таърифи; 2) бозор фаолияти натижаларининг таҳлили; 3) фирма корхона фаолиятининг ҳар бир бозор бўйича маркетинг стратегиясининг таърифи; 4) маркетинг тадбирларини амалга ошириш усуллари; 5) маркетинг режаси бажарилишини назорат қилиш тартиби.


Корхона маркетинг фаолиятини такомиллаштириш учун товар,нарх, сотиш ва коммуникация сиёсатларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Корхонанинг товар сиёсати қуйидаги тамойиллар мавжуд:
1)нимани ишлаб чиқарсак, шуни сотамиз;
2)нимани сотсак, шуни ишлаб чиқарамиз;
3) истеъмолчилар талабига мувофиқ нимани ишлаб чиқарсак, шуни такомиллаштирамиз, модификациялаймиз13.
Кичик корхонанинг маркетинг стратегиясини белгилаб олишда инновацион маҳсулот ва хизмат турини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда қуйидагиларни амалга ошириш режалаштирилади:
I – ўта муҳим янгиликларни яратиш;
II – модификацияланган янги илмий ҳажмли маҳсулотларга асосланган янги илмий- амалий ғояларни жорий этиш;
III- илмий-амалий ғояларни маҳсулот ва технологияларга мослаштириш;
IV- модернизацияланган инновацияларни жорий этиш орқали амалдаги маҳсулот ѐки технологияни такомиллаштириш;
V - серияли ишлаб чиқариш мақсадида тайѐр инновацион маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш.
Инновацион маркетинг бозорга янги маҳсулот, хизмат ѐки технологияни жорий қилишга тайѐрлашни амалга оширади. У кичик корхонадаги инновацион маҳсулотни жорий қилишдан максимал самара олишни ўз вақтида ва тўғри бахолаш имконини берувчи усул ва дастаклар мажмуаси сифатида фойдаланилади.

Download 139.72 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling