Курс иши мавзусининг ўрганилганлик даражаси. Корхоналарда аудит текширувини ташкил этиш олиб бориш масалалари республикамиз олимлари Ё.А.Абдуллаев, К.Б.Уразов, Р.А.Абдуллаев, А.И.Алиқулов, Ҳ.Н.Мусаев, Р.Д.Дўстмуродов, М.М.Тўлахаджаева, С.Н.Тошназаров ва бошқаларнинг монографиялари, дарсликлари, ўқув қўлланмалари ва илмий мақолаларида ўз аксини топган. Узбекистон Республикаси Президентининг Фармонларидан, Вазирлар Махкамасининг меъёрий хужжатларидан,Молия Вазирлигининг йурикномаларидан, Узбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар Ассоциациясининг илмий-услубий ишларидан фойдаланилди. Ишни тайёрлаш жараёнида ищисодий ислохотларнинг чукурлаштирилипш туфайли бухгалтерия хисоби ва аудит сохасида содир булаётган узгаришлар эътиборга олинди.
Курс ишининг мақсади. Корхоналарда аудит текширувларини утказиш назарий ва амалий масалаларини илмий жиҳатдан тадқиқ қилиш натижасида уларни янада такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Курс ишининг вазифалари. Қуйилган мақсаддан келиб чиқиб, курс ишининг вазифалари қуйидагиларга қаратилди:
Хисоб -китоб операцияларини назарий жиҳатдан ўрганиш;
Хисоб – китоб аудитининг вазифаларини белгилаш;
Хисоб-китоб оперцияларини тугри олиб борилганлиги бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқот объекти. Тадқиқот объекти бўлиб Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳрида жойлашган “Samarqanddonmahsulotlari” акциядорлар жамияти фаолияти, ушбу корхонанинг бухгалтерия ҳисоби хизмати маълумотлари ва ҳисоботлари ҳисобланади.
Ишнинг назарий ва методологик асослари. Курс ишининг назарий ва методологик асосларини Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, маърузалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Молия вазирлигининг йўриқномалари, бухгалтерия ҳисоби ва аудитнинг миллий стандартлари ҳамда махсус адабиётлар ташкил қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |